Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Жамоат бирлашмаларининг (корпоратив) нормалари –



Download 0,96 Mb.
bet44/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

Жамоат бирлашмаларининг (корпоратив) нормалари – жамоат бирлашмаларининг ўз фаолиятини тартибга солиш ва ташкилот аъзолари ўртасидаги муносабатларни аниқлаш учун ўрнатилган хулқ-атвор қоидалари. Жамоат ташкилотлари ички вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш ҳамда ўз фаолиятларини самарали ташкил этиш мақсадида корпоратив нормаларни ишлаб чиқадилар. Корпоратив нормалар муайян бир жамоат ташкилотининг раҳбар органларини шакллантириш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби, ваколатлари, низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби, ташкилот аъзолари ҳамда қатнашчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва бошқалар тўғрисидаги нормалар бўлиб, улар фақат ўша ташкилот аъзолари ҳамда қатнашчиларига нисбатан жорий этилади ва фақат улар учун мажбурий ҳисобланади.
Урф-одат нормалари – кишилар ўртасида кўп марта такрорланганлиги сабабли одатга айланган ва шу тариқа авлоддан-авлодга ўтиб келаётган хулқ-атвор қоидалари. Урф-одатлар муайян ижтимоий муҳитда тар­киб топиб, авлоддан-авлодга ўтиб юрадиган хулқ-атвор қоида­лари сифатида кишиларнинг табиий-ҳаётий эҳтиёжи кўринишида майдонга чиқади ва қайта-қайта такрорланиш натижасида улар учун одатий ҳол бўлиб қолади.
Анъанавий нормалар – илғор анъаналарни асраш муносабати билан юзага келадиган умумлашган ва барқарор хулқ-атвор қоидалари. Анъаналар кишилар авлодлари ўртасидаги ворисликнинг хилма-хил боғланиш йўналишлари сифатида, катталар тажрибаси ёшлар томонидан ўзлаштириладиган узатиш механизми сифатида майдонга чиқади.


41. ИЖТИМОИЙ НОРМАЛАРНИНГ УМУМИЙ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Ижтимоий нормалар умумий белгилар билан биргаликда ўзига хос хусусиятларга ҳам эга. Буни ҳуқуқ ва ахлоқ нормаларининг ўзаро нисбатида кўриб чиқиш мумкин.


Ҳуқуқ ва ахлоқнинг умумийлиги қуйидагиларда намоён бўлади:

  • улар биргаликда норматив тартибга солиш тизи­мини ташкил этувчи ижтимоий нормалардан иборатдир;

  • фалсафий нуқтаи назардан ҳуқуқ ва ахлоқ – ижтимоий-иқтисодий, маданий ва бошқа омиллар билан бир хил даражада боғлиқ бўлган устқурма категориялардир;

  • ҳуқуқ ва ахлоқ мавжуд ижтимоий муносабат­лардан иборат бирдан-бир бошқариш объектига эга ҳамда уларнинг ҳар иккаласи ҳам шахслар ва жамоаларга йўналтирилган;

  • ҳуқуқ ва ахлоқ норматив ҳодисалар сифатида шахсларнинг зарур ва мумкин бўлган хатти-ҳаракатлари чегарала­рини белгилайди ҳамда шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларни уйғунлашти­риш воситаси бўлиб хизмат қилади;

  • инсон фаолиятини тартибга солувчи омил сифа­тида улар киши иродасининг эркинлиги, хатти-ҳаракатларини тан­лаш имкониятларига асосланади;

  • ҳуқуқ ва ахлоқ охир-оқибатда бир хил вазифа – ижтимоий ҳаётни тартибга солиш ва такомиллаштириш, унга таш­килий асосларни киритиш, адолат ва инсонпарварлик тамойилла­рини қарор топтириш вазифаларини кўзда тутади ва бошқалар.


Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish