1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
2. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари (масалан: Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ва бошқалар).
3. Ўзбекистон Рeспубликaси Прeзидeнтининг фармон ва қарорлари (масалан: Ўзбекистон Рeспубликaси Прeзидeнтининг “Ўзбекистон Рeспубликaси Дaвлaт божxонa қўмитaсини тaшкил қилиш тўғрисидa” ги Фaрмони. 1997 йил 8 июл; Ўзбекистон Рeспубликaси Прeзидeнтининг “Ўзбекистон Рeспубликaси Фaвқулоддa вaзиятлaр вaзирлигини тaшкил eтиш тўғрисидa”ги 04.03.1996 й. Фaрмони ва бошқалар).
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари (масалан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2004 йилдаги “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2-сонли Қарори; Ўзбекистон Рeспубликaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг “Ўзбекистон Рeспубликaси Aдлия вaзирлиги фaолиятини янaдa тaкомиллaштириш чорa-тaдбирлaри тўғрисидa” ги Қaрори. 2003 йил 27 aвгуст ва бошқалар).
5. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳужжатлари.
6. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
37. Ўзбекистон Республикасида жамиятни янгилаш ва демократлаштириш шароитида давлат механизмини ислоҳ қилиш масалалари
Инсоният тарихидан маълумки, ҳар қандай жамиятда давлат ва бошқарувнинг моҳияти унинг туб мақсадларига мос бўлиши лозим. Шу жиҳатдан олганда, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин давлат ҳокимияти механизми миллий давлатчилигимиз тажрибаси ва умум эътироф этилган демократик тамойиллар асосида тубдан ислоҳ қилинди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда маъмурий бўлиниш ва бошқарув тузилмалари бўйсунишининг анча батартиб тизими вужудга келди, уларнинг вертикал ва горизонтал алоқалари белгиланди. Бошқарувнинг кўпгина бюрократик бўғинлари, демократик ва бозор ислоҳотларини амалга оширишда тўғаноқ бўлиб турга давлат ва идора тузилмалари ислоҳ қилинди ва тугатилди. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида марказлаштирилган тизимдан, хўжалик юритишнинг ўзини-ўзи бошқариш шаклига ўтилди. Мамлакатимизда илгари бутунлай мавжуд бўлмаган бир қатор янги давлат органлари тузилди.
Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаб ўтганидек, “янги тарихий жараёнда ўтмишда синалган анъанавий бошқарув идоралари – ҳокимликлар қайта тикланди. Уларнинг фаолияти ва ислоҳотларни қўллаб – қувватлаётган ижтимоий кучлар мавжудлиги туфайли давлатимизда сиёсий ва иқтисодий барқарорлик сақланиб турибди. Ҳар биримизнинг хонадонимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда”1.
Бугунги кунда мамлакатимизда шакллантирилган давлат механизми ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда фаолият юритувчи давлат органлари, давлат корхоналари, давлат муассаса ва ташкилотларидан иборатдир. Давлат механизмининг барча бўғинлари халқ манфаати учун хизмат қилади, унинг иродасини ифода этади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига асосан, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган давлат органлари томонидангина амалга оширилади.
Давлат органлари қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида (91-модда) кўрсатилишича, Республика Президентини сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланади. Шунингдек, ҳокимларнинг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини ташкил қилиш ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларини сайлаш тартиби ҳам қонун билан белгиланади. (Конституциянинг 103-моддаси).
Ўз-ўзидан маълумки давлат ҳокимиятини амалга ошириш учун давлат механизмининг самарали фаолият кўрсатиши зарур бўлади, давлат механизми ўз фаолиятини тўғри йўлга қўймас экан, давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ўз натижасини бермайди. Давлат ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини тез ва тўлақонли амалга ошириши учун даврий равишда давлат механизмини такомиллаштириб бориши лозимдир.
Ўзбекистон Республикасида давлат механизмини ташкил этувчи асосий давлат органлари ўзларининг ташкил этилиши тартиби ва бажарадиган вазифаларига қараб бир-биридан фарқ қилади. Ана шу асосларга кўра давлат органлари тизими белгиланади. Ўзбекистон Республикасида давлат органларининг тизими ҳокимиятларнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига тақсимланиш тамойилига таянади.
Do'stlaringiz bilan baham: |