Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Айб – ҳуқуқбузарнинг ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатига ва унинг ижтимоий хавфли оқибатига нисбатан қасд ёки эҳтиётсизлик кўринишидаги муносабати. Қасд



Download 0,96 Mb.
bet108/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

Айб – ҳуқуқбузарнинг ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатига ва унинг ижтимоий хавфли оқибатига нисбатан қасд ёки эҳтиётсизлик кўринишидаги муносабати.
Қасд – шахснинг ҳуқуққа хилоф ҳатти-ҳаракатини содир қилаётганида, бу ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг ҳуқуққа хилофлигини, ижтимоий хавфлилигини, унинг оқибатини англаши ёки тушуниши (тўғри қасд), ёки бу муносабатнинг маълум оқибатни келтириб чиқаришига онгли равишда йўл қўйиши (эгри қасд).
Эҳтиётсизлик – шахснинг ҳатти-ҳаракатлари натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларнинг олдини олишни назарда тутиб, бепарволик билан ўзига-ўзи ишониб ҳаракат (ҳаракатсизлик) қилиши.
Ижтимоий хавфлилик даражасига кўра ҳуқуқбузарликнинг жиноят(одам ўлдириш, ўғрилик, фирибгарлик ва ҳ.). ва ножўя иш кўринишидаги турлари мавжуд.
Ножўя иш кўринишидаги ҳуқуқбузарлик ўз навбатида фуқаролик-ҳуқуқий (моддий зарар етказиш, мажбуриятни бажармаслик ва ҳ.); маъмурий-ҳуқуқий (майда безорилик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва ҳ.к); интизомий-ҳуқуқий (ишга келмаслик, кеч қолиш ва ҳ.)ларга бўлинади.


100. ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СУБЪЕКТИ ВА ОБЪЕКТИ, СУБЪЕКТИВ ВА ОБЪЕКТИВ ТОМОНИ


Ҳуқуқбузарлик объекти – бу ҳуқуқ билан тартибга солина­диган ва муҳофаза қилинадиган ижтимоий муносабатлардир. Жи­ноят ҳуқуқи назариясида жиноятларнинг умумий, махсус ва бево­сита объектлари фарқланади.
Ҳуқуқбузарликнинг объектив томони – бу ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатнинг ташқи белгисидир. Айнан шундай белгига асосан ҳуқуқбузарлик ҳақида, у қандай рўй бергани ва қанчалик зарар келтиргани ҳақида мулоҳаза юритиш мумкин бўлади.
Ҳуқуқбузарликнинг объектив томонини таркибий қисмлари қуйида­гилардан иборатдир:
1) Ножўя ҳаракат – яъни инсон иродаси ва ақл-заковати назо­ратида бўлган ва ҳаракатда ёки ҳаракатсизликда ифодаланадиган хулқ-атвордир. Ҳаракат – кишининг фаол хатти-ҳаракати, ҳаракатсизлик – пассив хулқ-атвор ҳисобланади. Шахс ҳаракат қилишга мажбур бўла туриб, яъни ўз ҳуқуқий мажбуриятларини бажариши керак бўлгани ҳолда ҳаракатсизликка йўл қўйиши ҳуқуқбузарликка киради.
2) Хатти-ҳаракатнинг ҳуқуққа зидлиги, яъни юридик нормалар кўрсатмаларига зидлиги туфайли ҳуқуқ томонидан тақиқланади. Ҳуқуққа зидлик, яъни хатти-ҳаракатнинг қонун билан тақиқланиши уч хил усул:
биринчиси, тўғридан-тўғри тақиқлаш орқали (меҳнат қонунла­рига биноан, зарарли меҳнат шароитларидаги оғир ишларда аёллар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади);
иккинчиси, нормада ҳуқуққа зид хатти-ҳаракат аниқланиб, уни содир этганлик учун жазо чораси белгиланганида билвосита тақиқ орқали (бу – ёзма ифодаланган ёки оддийгина номи келтирилган хатти-ҳаракат қонун билан тақиқланган демакдир; чунончи Жиноят кодексининг махсус қисми барча нормалари бунга мисол бўла олади);
учинчиси, ҳуқуқий нормада ижобий, қонунда ифодаланган хатти-ҳаракатни баён этиш орқали (бундай вазиятда хатти-ҳаракатнинг бошқа, унга қарама-қарши тури мақсадга мувофиқ бўлмайди ва шунинг учун тақиқланган хатти-ҳаракат ҳисобланади; масалан, олди-сотди шартномаси бўйича сотувчи харидорга буюмни, харидор эса сотувчига пулни беришга мажбур бўлади, бироқ бу – хатти-ҳа­ракатнинг бошқа турига кўра – пул ёки буюмнинг берилмаслиги тақиқланади деганидир) ифодаланади.
3) Қилмиш натижасида етказилган зарар – ҳуқуқбузарлик натижасида юзага келадиган салбий ва шунинг учун номақбул оқибатдир. Ушбу салбий оқибатлар мулкий (мулкдан айрилиш, бой бе­рилган фойда), номулкий (ҳақоратлаш, бўҳтон), ижтимоий (ўз ҳуқуқини амалга ошириш имкониятидан маҳрум бўлиш), шахсий (ҳаётдан кўз юмиш, соғлиққа зарар етказиш) ва бошқа хусусиятга эга бўлиши мумкин.
4) Қилмиш билан етказилган зарар ўртасидаги сабабий боғланиш. Ҳуқуқдаги сабабий боғланиш – ҳодисалар ўртасидаги боғлиқлик бўлиб, улардан бири – заруратни иккинчиси – оқибатни туғ­диради.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish