Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Алоҳида ижтимоий гуруҳларнинг ҳуқуқий онги



Download 0,96 Mb.
bet56/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

Алоҳида ижтимоий гуруҳларнинг ҳуқуқий онги кўп жиҳатдан моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқишда иштирок эти­шига, ушбу неъматларни тақсимлаш ва истеъмол қилиш усулларига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Ижтимоий қатлам ва синфларнинг ижтимоий ҳуқуқий онги фаол ҳаётда жамоат бирлашмалари, сиёсий партиялар томонидан қабул қилинадиган мурожаатнома, декла­рация, дастурларда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, ижтимоий қатлам, синф мафкура­чиларининг илмий ва илмий-оммабоп нашрларида, оммавий ахбо­рот воситаларида эълон қилиш орқали ва бошқа шаклларда намоён бўлади.
Ижтимоий ҳуқуқий онг – бу жамият ёки унинг алоҳида ижти­моий табақалари, синфлари томонидан илгари суриладиган ҳуқуқий тасаввурлар, тамойиллар, тушунчалар, назариялар, ҳиссиётлар йиғиндисидир. Ҳозирги жамиятнинг асосий ҳуқуқий тамойиллари сирасига мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, илмий, ижодий ва бошқа фаолият турларининг тенг ҳуқуқлилиги, инсонпарварлик, эркинлик, қонун устуворлигини тан олиш кабиларни киритиш мумкин.
Ҳуқуқий онг савиясига, яъни даражасига кўра, одатий ҳуқуқий онг, илмий ҳуқуқий онг, профессионал (касбий) ҳуқуқий онгларга таснифланади.
Одатий ҳуқуқий онг бевосита кишиларнинг ҳаётий шарт-шароитлари, уларнинг ҳаётий тажрибалари асосида шаклланади. Унда руҳий элементлар, яъни ҳиссиётлар, эҳтирослар муҳим рол ўйнайди.
Профессионал (касбий) ҳуқуқий онгҳуқуқшунослар, яъни махсус юридик маълумот ва тайёргарликнинг амалий тажрибаси талаб қилинадиган касб эгалари ҳуқуқий онгидир. Ҳуқуқшунослар учун ҳуқуқий билимларга эга бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу билимлар фуқаролар даражасидан анча юқори бўлиши, ҳуқуқ тамойиллари ва нормалари юзасидан маълумотларнинг кўлами, теранлиги, расмийлаштирилган моҳияти билан аж­ралиб туриши, энг муҳими – улар ҳақиқатан ҳам шу билим ва кўникмаларини амалиётда қўллай олиш қобилиятига эга бўлишлари лозим.
Профессионал ҳуқуқшунослар онги сиёсий, ҳуқуқий қараш­лар, билимлар, ҳис-туйғулар, қадриятлар ва ҳуқуқий онгнинг бошқа таркибий қисмларини ташкил қилувчи тизимлари сифатида намоён бўлади.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish