Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Ҳокимият бўлиниши принципи мазмунини тавсифлочи қуйи­даги жиҳатларни кўрсатиб ўтиш мумкин



Download 0,96 Mb.
bet38/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

Ҳокимият бўлиниши принципи мазмунини тавсифлочи қуйи­даги жиҳатларни кўрсатиб ўтиш мумкин:

  • демократик давлатларда ҳокимият­нинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқлари ўзаро ягона давлат механизми билан чамбарчас боғланибгина қолмай, балки улар нисбатан мустақил ҳамдир;

  • қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ўртасида ҳокимиятлар­нинг муайян нисбати мавжуд бўлади ҳамда чекловлар ва мувозанат тизими амал қилади.

Ҳокимиятлар бўлиниши принципи давлат ва ҳуқуқ назариясининг асосий категорияларидан бири бўлиб, унга кўра ягона давлат ҳокимияти мустақил ва бир – бирига бўйсунмайдиган қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинади (улар билан бир қаторда баъзан таъсис этувчи, сайловчи ва назорат ҳокимияти ҳам ажратилади). Ушбу принципнинг вазифаси давлат ҳокимияти тўлалигича бир шахс ёки орган қўлида жамланишига йўл қўймасликдан иборат. Зеро, ҳокимиятнинг тўлиқ бир шахс ёки орган қўлида жамланиши демократия ва инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита хавф туғдиради, авторитар тузум ўрнатилишига олиб келади.
Ҳокимиятлар бўлиниши назарияси француз мутафаккири Ш.Л.Монтескьенинг “Қонунлар руҳи ҳақида” асарида баён этилган. Унинг фикрича, адолатли қурилган давлатда ҳокимият ягона эмас, балки аксинча бир бирига тобе бўлмаган учта ҳокимият: қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти мавжуд бўлиши шарт. Уларнинг ҳар қандай кўринишда бирон-бир орган ёки шахс қўлида мужассамланиши умумий манфаатларга путур етказади, суиистеъмолликларга олиб келади ва шахснинг сиёсий эркинлиги билан асло келишмайди. Қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг бир қўлда бирлаштирилиши қонуннинг устун бўлишига зарар етказади, борди-ю, судьялар фақат судлов билан машғул бўлмай, қонун яратиш иши билан шуғуллансалар, у ҳолда инсонлар ҳаёти ноҳақлик қурбонига айланиши мумкин1.
Ҳокимиятлар бўлиниши принципи илк бор 1787 йилги АҚШ Конституциясида ўз ифодасини топган. Ушбу принципга кўра ҳокимият ваколатлари нафақат унинг турли тармоқлари ўртасида тақсимланади, балки “ўзаро мувозанат ва чекловлар тизими” орқали улар бир – бирини назорат қиладилар. Ҳокимиятлар бўлиниши тамойили Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасида конституциявий тузумнинг асосларидан бири сифатида мустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқаручи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади”.
Ҳокимиятлар тақсимланиши принципини Ўзбекистон Республикасида жорий қилишдан мақсад мамлакатда демократиялаштириш жараёнини тезлаштириш, давлат механизмини такомиллаштириш, умуминсоний қадриятларни қайта тиклаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинларининг устуворлигини тан олиш ва пировардида ҳуқуқий давлат барпо этишдир. Ҳокимиятларнинг тақсимланиши принципи ҳокимиятнинг суиъстемол қилинишидан, бюрократизмдан ва сиёсий ҳаётдаги бош-бошдоқликдан қутулиш, ҳокимият органларининг мувозанати ва тенглигини таъминлаш, уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш имкониятини беради.



Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish