Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев



Download 0,96 Mb.
bet21/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

Буржуа давлати. Дастлабки буржуа давлатлари (капиталистик давлатлар) бундан 200-300 йил муқаддам Европа ва Шимолий Америкада вужудга келган. Хусусан, улар буюк француз инқилобидан кейин кенг тарқалган. Буржуа жамиятининг хусусияти – расман мустаҳкам­ланган синфий тенгсизликка асосланган ўзидан олдинги ижтимоий-иқтисодий формациялардан фарқли ўлароқ, капиталистик ишлаб чиқариш усули ўз меҳнатини эркин сотувчи ишчиларга эга бўлганлиги учун ҳам анча илғор дейиш мумкин.
Социалистик давлат. Бундай типдаги давлатларни шакллантириш юзасидан ғоялар дастлаб назария сифатида К.Маркс, Ф.Энгельс ва В.Ленин асарларида илгари сурилган. Социалистик давлат, уларнинг фикрича, социалистик инқилоб натижасида вужудга келиши керак, яъни ҳокимиятни қўлга киритиш зўравонлик йўли билан амалга оширилиши лозим. Эски давлат машинаси синдирилиб, проле­тариат (йўқсиллар синфи) диктатурасини ўрнатиш зарурати бунга сабаб қилиб кўрсатилган. Ишчилар синфи бутун халқ манфаатлари йўлида ағдариб ташланган эксплуататор синфлар қаршилигини бостириб бориши, шунингдек, “янги ёрқин келажак”ни бунёд этиш йўлида халқни ўз орқасидан эргаштириши лозим эди. Капиталистлар ҳукмронлигидан озод бўлган халқ ишлаб чиқариш воситаларининг умумийлаштири­лиши шароитларида меҳнат унумдорлигини оширишда мислсиз са­крашни содир этади, фан ва техникани ривожлантиришда буюк ютуқларга эришилади, барча меҳнаткашлар янги ҳаётнинг фаол бунёдкорларига айланадилар ҳамда уларнинг барчаси давлат ишла­рини бошқаришга жалб этилади, деб тахмин қилинган.
Цивилизациявий ёндашув – бу давлатларни ижтимоий-иқтисодий тузуми билан бир қаторда, кўпроқ уларнинг маънавий, ахлоқий ва маданий ривожланиш даражасига қараб типларга ажратишдир (Еллинек, Кельзен, Коркунов, Крюгер, Тойнби).
Инглиз тарихчиси А.Тойнби цивилизацион ёндашувнинг ёрқин намоёндаси бўлиб, у цивилизацияни диний, руҳий, маданий ва бошқа белгиларига кўра бирлигини кўрсатувчи жамиятнинг ёпиқ, локал ҳолати, деб тушун­тирувчи таълимот муаллифи ҳисобланади. Шу белгиларга кўра, у жаҳон тарихида 20 дан ортиқ цивилизацияларни ажратиб кўрсатади. Хусусан, Қадимги Шарқ (Миср, Хитой, Хиндистон), Қадимги Афина, Қадимги Рим, Ўрта аср давлатлари, ҳозирги замон давлатлари шулар жумласидандир.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанида юқоридаги анъанавий ёндашувлар билан бирга бошқа ноанъанавий мезонлар бўйича ҳам давлатлар муайян типларга ажратилади. Хусусан, уларнинг сиёсий режимига кўра уларни демократик ва нодемократик, ҳудудий жойлашувига кўра Осиё, Европа ёки Африка давлатлари, муайян ташкилотга аъзолигига қараб, Шанхай ҳамкорлиги, МДҲ, Европа Иттифоқи, Ислом конференцияси аъзо бўлган давлатлар кабиларга ҳам таснифлаш мумкин. Шунингдек, давлатларни ижтимоий – иқтисодий ривожланиш даражасига кўра энг ривожланган, ривожланган ва ривожланаётган давлатларга ажратиш ҳам кенг тарқалган.



Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish