Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев



Download 0,96 Mb.
bet123/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

Маънавий-ахлоқий асос. Фуқаролик жамияти чуқур маънавий, юксак маданий инсоний муносабатлар замирига таянади. Бу жамиятнинг маънавий ҳаётида бир нарса устуворлик қилади, яъни инсон бениҳоя даражада улуғланади, умуминсоний қадриятлар эъзозланади, улар мўьтабар ва муқаддас саналади. Бунда инсоннинг қадр-қиммати, меҳр-оқибат, ахлоқий поклик, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби олий қадриятлар одамлар ўртасидага муносабатларнинг белгиловчи мезони сифатида майдонга чиқади.
Демократик ислоҳотлар даврида маънавиятни юксалтиришга асосий эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Зеро, маънавият – инсоният ички дунёсининг кўзгуси, тафаккури, онги ва фикр юритиш тарзининг мазмун-моҳиятини акс эттирувчи юксак ижтимоий қадриятдир. Инсоният ҳамиша эзгуликка, маънавий баркамолликка интилиб яшайди. Юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг муваффақияти, мамлакатнинг яқин келажақдаги истиқболи ҳамюртларимиз қандай мавқени эгаллашига, қанақа маданий-маънавий ва ахлоқий қадриятларни шиор қилиб олишига боғлиқ бўлади1.
Фуқаролик жамиятида эркинлик, қонун олдида барчанинг тенглиги, ижтимоий адолатнинг таъминланиши ҳамма фуқароларнинг ижодий салохияти ва истеъдодининг бевосита рўёбга чиқарилишига имконият яратилади.


115. ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТ НАЗАРИЯСИ

Давлатни ўз фаолиятини қонун асосида амалга оширадиган ташкилот сифатида тушуниш билан боғлиқ ғоялар инсоният тараққиётининг дастлабки босқичларидаёқ шакллана бошлаган.


Бунда ҳокимият фаолиятининг адолат та­лабларига мос бўлиши зарурлиги ҳақидаги ғоялар илгари сурилган. Хусусан, антик давр мутафаккирларидан бири Афлотун (милоддан аввалги 427-347 йиллар) бу борада шундай деб ёзганди: “Қонун кучга эга бўлмаган ва кимнингдир ҳукми остида бўлган давлатнинг тез ҳало­катга учрашини кўраман. Қонун ҳукмдорлар устидан ҳукмрон, ҳук­мдорлар эса унинг қули бўлган жойда давлатнинг қутқарилиб қо­лиши ҳамда худолар давлатга инъом этадиган барча неъматлардан хабар топаман”.
Яна бир юнон мутафаккири Арасту (милоддан аввалги 384-322 йиллар) ҳам табиий ҳуқуқ нуқтаи назаридан оқилона қо­нунлар бошқаруви концепциясини асослаб берган. “Шундай қилиб, – деб ёзганди у, – кимки қонун ҳукмронлик қилишини талаб этса, у илоҳиёт ва ақл ҳукмронлигини талаб қилгандай бўлади, кимки одам ҳукмронлик қилишини талаб этса, бунга ўз талабини, ўзига хос ҳай­воний хирсини киритади, зеро, хирсий туйғу ҳайвонга хос, ҳук­мдорлар гарчи энг яхши одамлар бўлсалар-да, ғазаб ҳам уларни чин йўлдан оздиради, бунга қарама-қарши ўлароқ, қонун – бу босиқ, вазмин ақлдир”.
Ҳуқуқий давлат ҳақидаги ғоялар Европада ўрта аср ва янги давр мутафаккирлари ижодида янада ривожлантирилди.
Ўрта асрларда ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши, ижтимоий ва сиёсий вазиятнинг ўзгариши дав­лат ва унинг ижтимоий вазифаларни ташкил этишдаги ролини тушу­нишда янгича ёндашувларни келтириб чиқарди. Уларда ҳокимиятнинг бир шахс ёки ҳукмдор орган қўлида жамланишини истисно этувчи давлат ҳаётини янгича ташкил қилиш, қонун олдида барча­нинг тенглигини қарор топтириш муаммолари марказий ўрин эгал­лайди.
Айниқса, феодализм таназзулга юз тута бошлаган даврда ҳуқуқий давлат ғоялари ўша вақтдаги тараққийпарвар мутафаккир­лар – ­Н.Макиавелли ва Ж.Боден қарашларида ўз ифодасини топ­ган. Улар давлатнинг мақсадини мулкдан эркин фойдаланишда ва ҳар бир одам хавфсизлигини таъмин­лашда кўрганлар.
Боденнинг фикрига кўра, давлат ячейкаси оила саналади. Ўз мақсадларига кўра оила бошлиғи – давлат ҳокимиятининг тимсоли ва инъикосидир. Давлатчилик ташкилот сифатида шартнома асосида вужудга келади. Унинг асо­сий мақсади – жамоа орасида тинчликни кафолатлаш, жамоани ташқи хавфдан ҳимоя қилиш ҳамда кишиларнинг чинакамига бахтли-саодатли бўлишлари тўғрисида қайғуришдир.
Дастлабки буржуа инқилоблари даврида Г.Гроций, Б.Спиноза, Т.Гоббс, Ж.Локк, Ш.Монтескье, Д.Дидро, П.Голбах, Т.Жефферсон каби тараққийпарвар мутафаккирлар ҳуқуқий давлатчилик концепциясининг ишлаб чиқилишига салмоқли ҳисса қўшганлар.
Англияда Т.Гоббс (1588-1679 йиллар), ижтимоий ҳаётда ҳуқуқ­нинг устуворлиги ҳақидаги кўплаб илғор қоидаларнинг муаллифи­дир. Гоббс ин­сон эркинлигини қонун билан ман этилмаган ҳамма нарсани қилиш ҳуқуқи, деб тушунган ва шу билан у ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг энг таъсирчан принципига асос солган.
Ҳуқуқий давлат назарияси ва амалиёти учун катта салмоққа эга бўлган қатор қоидалар инглиз мутафаккири Ж.Локк (1632-1704 йиллар) томонидан асослаб берилган. Инсоннинг табиий ҳуқуқла­рини қўриқлаш учун барпо этиладиган давлат, дея таъкидлаганди у, мулкни ташкил этиш, унга эгалик қилиш учун қонунлар ишлаб чиқади, шунингдек, бу қонунларнинг бажарилиши ва ташқи ҳужум­лардан ҳимояланиш учун жамоат кучларидан фойдаланади. Бундай давлатда мулкнинг ажралмас табиий ҳуқуқи, индивидуал эркинлик ҳамда тенгликни таъминлайдиган қонун ҳукмронлик қилади. Ҳуқуқий давлат шароитларида фуқаролар эркинлиги, деб ёзганди Локк, “қонунчилик ҳокимияти томонидан ўрнатилган ҳамма учун бирдек амал қилувчи қоидадан иборат. Унинг моҳияти, қонун ман этмаган барча ҳолатларда ўз хоҳишига қараб иш юритиш, айни пайтда бошқа одамнинг доимий, мавҳум, ўзбошимча иродасига тобе бўлмасликда ифодаланади”.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish