АСАР ҲАҚИДА
Асарнинг асосий қахрамони ёш ижодкор газета редакцияси қаламкаши Шерзод исмли йигитнинг 70-80 йиллардаги ижтимоий хаётда учраб турувчи маиший муаммоларга ўзининг “ўткир тиғдай” мақолалари орқали имкон қадар ечимлар излаши, унинг эзгуликни юзага барқ уриб чиқиши учун хеч нимадан тап тортмайдиган характери ифодаланади. Қахрамонимиз ута кўнгилчан, шу билан бирга кези келганда қатъиятли йигит этиб ёритилган. Унинг хақиқат учун курашда, ёш бўлишига қарамай юрак қон-томир касалликлари билан оғригани, “Дунёнинг ишлари қизиқ экан. Энг онгли мавжудот инсон деймизу баъзан одамнииг арзимаган нарсага ақли етмай қолади. Бир пақирга қиммат, ўткинчи икирчикирлар учун жон куйдиради-ю, энг бебаҳо хазинасидан — саломатлигидан жудо булаётганини уйлаб утирмайди” дея узини узи кўп койиганида акс этади.
Ёш қаламкаш Шерзод касалхонага тушади-ю, хамма нарсани пул билап Улчайдиган Сайфи Соқиевич билан ҳамхона бўлиб колади. Табиатан софдил, пок эътиқод билан яшашга ўрганган Шерзод “дунёда ё заринг бўлсин, ё зўринг” деган шиор билан яшайдиган бундай одамлардан нафратланади, икковларининг Уртаснда кескин зиддият туғиладн.
АСАР КУЛЬМИНАЦИОН НУҚТАСИ
Телефон қўнғирори жиринглаб, хаёлини бўлди. — Менга Самандаров керак эдилар!— деди янгроқ овоз.
Шерзод бир зум иккиланиб турди-ю, товуш эгасини таниди.
— Шоирахон, яхшнмиснз?— деди жилмаииб.— Сиз ташлаб кетган шикоят хати энди текшириляпти.
— Узингизмисиз?— деди Шоира яна уша янгроқ товушда.— Мен бошқа нарсани айтмоқчийдим. Шикоят эсимдаям йўқ.
Шерзод кулди. — Нега эсингизда йўқ экан. Бошцаларни ишга солиб қўйиб ўзингиз унутиб юборасизми?
Шоира бир зум жим қолди-да, сўради:
— Раҳмонов Абдувоҳид сизларда ишлайди-а?
Шерзод трубкани қулогига маркам босиб тураркан, Абдувоҳидга Шоирани таништиргани, дўсти Шоирани курганида анграйиб қолганини эслади. «Бирон ерда гап отиб қовун туширган бўлмасин, дарвиш», деб уйладн хаёлан жилмаииб.
— Ишлайди,— деди трубкага.— Танийсиз шекилли.
— Кеча у кишинн хирургия бўлимига олиб келишди.
— Нима?— Шерзод сакраб ўрнидан туриб кетди.
— Нимага олиб боришади?
***
— Сиз ижоддан талщари мақола-пақолаям ёзиб
турасиз-а!— деди Сирожиддин қандайдир бепарво
оҳангда.
Шерзод ярқ этиб унга қаради-ю, гапни қаёцка бураётганини тушундида, гап бу ёқда экаи-да,— у ғижиниб Сирожиддинга қараб қуйди.— Дадаси элчи қилиб юборибди-да!» Сулаймон Рустамович ҳали Шерзодни йуқламаган, шунинг учун Шерзод Сайфи Соқкевичларнинг иши нима булганидан бехабар эди. «Дуппи тор
келиб қопти-да», деб ўйлади у Сирожиддинга қаттик, тикилиб.
— Ҳа мақола-пақолаям ёзиб тураман!— деди совуқ-
гина қилиб.
— Ушангаям гонорар оласизми?
Шерзод кулимсиради.
— Албатта.
Сирожиддин яна кузойнагининг бандидан ушлаб
айлантира бошлади.
— Қанча оласиз?
— Билмадим,-— деди Шерзод елкасинн қисиб.—- Бу
қайси материаллигига боғлиқ.— У Сирожиддиннинг
кузига тешиб юборгудек тикилди-да, қушиб қуйди.— Масалан, оддий мақолага камроқ, фельетонга купроқ...
Сирожиддин кўзойнагини борган сайин тезроқ парпирата бошлади. «Асабийлашма, биродар!— деб уйлади
Шерзод кулимсираб.— Айтавер дардингни!»
Сирожиддин кузойнагини уйнашдан тухтади.
— Менга қаранг!— деди алланечук чапанича шиддат билан.— Сиз билан эркакчасига гаплашеа буладими?!
— Булади!— Шерзод ундан баттарроқ шиддат билан
якқин келди.— Айтннг!
Сирожиддин шошилмади. Шерзодга бошдан-оёқ синчковлик билан назар солиб чиқди-да, шимининг чунтагини узок; ковлаштириб, сигарет олди. Яна у шундай
имиллаб гугурт чизди.
— Айтинг,— деди Шерзод узининг ранги учиб кетгани, юраги қаттиқ ура бошлаганидан ғаши келиб,
— Гап бундоқ,— Сирожиддин оғзидан пара-пара
тутун чиқарди.— Гап бундоқ, сиз дадам туррисида ёзмоқчи булиб юрибсиз, туғрими?— У Шерзоднинг кузига
алланечук хотиржам цараб қуйди.
Мана шу хотиржамлик Шерзодга айниқса оғир
ботди.
— Туғри,— деди узи ҳам иложи борича осойишта
гапириб.— Езмоқчиман.
— Ёзмайсиз...
Сирожиддин бу гапни уч яшар угилчасига «шухлик
цилма», дегандек ярим дашном, ярим эркалаш оҳангида
айтди. Унинг кузларида ташвиш эмас, уз куч-қудратига
ишонч, ҳатто истеҳзоли кулги бор эди.
— Езсам-чи?— деди Шерзод лабларини цимтиб.
Сирожиддин яна сигаретини суриб тортди.
— Шунинг учун эркакчасига гаплашамиз, деяпманда!— У Шерзодга яна бошдан-оёц цараб чиқди.
— Сиз ёзганингиз билан дадамга ҳеч нима қилмайди. Дадамнинг илдизи бақувват. Бу ишга аралашмаганингиз
маъқул. Тушундингизми?
«Хуш, давомини айт!» ўйлади Шерзод лабларини тишлаб. Энди унинг юраги ғазабдан гупиллар, вужуди ўт бўлиб ёниб кетаётгандай буларди.
— Йуқ,— деди у хириллаб,— тушунмадим...
— Гап шу!— Сирожиддин сигаретни ерга ташладида, ялтироқ туфлисининг товони билан узоқ эзгилади.—
Сиз уша нарсани ёзмайсиз. Фельетон ёзиш-ёзмаслик
ҳар кимнинг шахсий иши. Бунинг учун ҳеч ким сизга
индамайди. Баҳонада битта «Жигули» лик булиб қоласиз.
— Бори шуми?— деди Шерзод лабларини цимтиб.
— Шу,— Сирожиддин хотиржам оҳангда кушиб қуйди.— Мен сизга эркакча гапни айтдим. Жавобини уйлаб
куринг.
— Сизга эркакча жавоб керакми?— Шерзод унинг
бурилиб кетаётганини куриб йулини тусди.
— Ха ,— деди Сирожиддин яна бепарволик билан,—
эркакча жавоб керак.
— Мана!
Шерзод жуда цаттиц урдими ё Сирожиддин бундай
булишини кутмаган эдими, девор тагига бориб тушди.
Бир ла^за гарангсиб ётди-да, цуллари билан бетон
деворга суяниб цаддини ростлади. Унинг шими тупроққа
қоришган, қора кузойнаги анча нарига, чанг босган
йулка чеккасига отилиб кетган эди.
— Яхши!— деди у хириллаб. Шунда Шерзод унинг
лаблари орасида қон сизиб чицаётганини курди.— Яхши!— Сирожиддин гандираклагудек бўлиб ўрнидан турди-да, шимининг почалариии қоқиб тозалаган бўлди,—
Кафаниигии тайёрлаб қуй...— У йўлка четида ётган кузойнагини тепиб ўтаркан, хириллади.— Фельетонингни
пулига кафанлик олиб қўй!
***
Машина тор кучада елиб борар, эллик кадам олдинда аллақандай мотоцикл тариллаб оламни бузарди. Сирожиддин оёқ остидан липиллаб чиқиб Қоладиган мотоцикллару велосипедларни жиниданҳам ёмон курарди.
Хозир ҳам уни тезроқ қувиб ўтишга аҳд қилди. Яқинроқ
борган эди, қизил мотоциклнинг номери таниш куринди.
Сирожиддин уз кузига ишонмай олисии ёритадиган чироғини ёҚди. Йуқ, у адашмаган эди. Олдинда узининг ўн учу ўн уч номерли шайтон аравасини миниб Шерзод кетарди. Ха, бу уша Шерзод эди. У Шерзоднинг яшил
каскасини ҳам, мук тушиб олган куйи мотоцикл рулини чангаллаб бораётган қулларини ҳам аниқ курди.
Унинг кузига қон қуюлиб кетди. Кучи борича газни бостириб бора бошлади. «Жон керак булса қоч!»— деди пичирлаб. Шерзод орқасидаги машина чироқларини барала ёқиб келаётганини куўриб, мотоциклни йул чеккасига олди. «Қурқмас экансан-а!— деб пичирлади Сирожиддин вужудига ёпирилиб келган аллақандай кучдан роҳатланиб.
— Қурцмас экансан-а, мирзақуруқ!
Мана булмаса!» Уз қудратидан лаззатланнш туйғуси тусатдан қутуриб ҳамла қилди-ю, Сирожиддин рулни мотоцикл устига буриб юборди. Шу ондаёқ машинанинг ўнг қанотига алланима қаттиқ урилганини, мотоцикл коптокдек бир чеккага учиб кетганини куриб қолди. Кейин тезликни камайтирмасдан машинапи хиёл чапга бурди-да, шиддат билан ҳайдаб кетаверди.
***
Do'stlaringiz bilan baham: |