Нур борки, соя бор



Download 166,25 Kb.
bet1/2
Sana26.02.2022
Hajmi166,25 Kb.
#471009
  1   2
Bog'liq
НУР БОРКИ


НУР БОРКИ, СОЯ БОР
РОМАН
Ушбу асар атоқли ва ардоқли адибимиз Ўткир Ҳошимовнинг роман жанридаги илк ижод намунаси ҳисобланади. Роман яқин ўтмишдаги тниш ва нотаниш тақдирлар, халқимизнинг кундалик хаётида учраб турадиган маиший муаммолар ва уларнинг ечими, инсонлар ўртасидаги ўзаро илиқ ва дўстона муносабатларнинг бадиий-тасвирий ифодалар воситасида моҳирона талқин этилганлигига нувоҳ бўламиз.
Ўзбек адабиётида фақат шу миллатгагина хос бўлган фазилат ва қадриятларни тараннум этувчи шоир ва ёзувчилар кўпчиликни ташкил этади. Ўткир Ҳошимов ижодида айнан шу жиҳатлар устуворлик қилади. 
Ўзбекона туйғу, кечинма, инсоний қадр-қиммат мавзуларини ўзига хос ифодалаган адибнинг, "Нур борки, соя бор" романида инсон руҳияти бутун мураккаблиги ва серқирралиги билан тасвирланади.
Бу асарларга ҳаёт ва инсон ҳақидаги фалсафий, ибратли фикрлар сингдириб юборилган, ҳалоллик ва поклик улуғланган, "нур" ва "соя"лар орасидаги азалий кураш мавзуси таъсирли воқеалар асосида ёритилган.
Таасуротлар билан ўртоқлашишдан олдин, келинг даст аввал асар муаллифи хақида икки оғиз суҳбат юритамиз!


ЎТКИР ҲОШИМОВ
Ўткир Ҳошимов 1941 йил 5 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Ёзувчининг болалиги уруш ва урушдан кейинги машаққатли даврга тўғри келди. “Ўша даврда нон танқис бўлгани билан кутубхоналарда китоб кўп еди”¸ дея еслаган еди ёзувчи ўз хотираларида. Китоб ўқиш баробарида Ўткир Ҳошимов почтада хат тарқатувчи бўлиб ишлади. Aйнан мана шу иш Ўткир Ҳошимовни оддий одамларнинг китобдаги ҳаётдан бутунлай бошқа турмушига ошно қилди. 1959–1962-йиллари „Қизил Ўзбекистон“, 1963–1966-йил „Тошкент ҳақиқати“ 1966–1982-йиллари “Тошкент оқшоми” газеталарида адабий ходим бўлиб ишлади. Унинг китоблари жуда қизиқарли ва ҳаётий китоб ҳисобланади. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991). ТошДУнинг филология факултетининг журналистика бўлимини тугатган (1964).
Ёзувчининг илк асари 1962-йилда „Пўлат чавандоз“ номида очерклар тўплами тарзида нашрдан чиқди. Aммо ёзувчига муваффақият келтирган асар 1970-йилда нашр қилинган „Баҳор қайтмайди“ қиссаси бўлди.
Ўша пайтда нашр қилинаётган мафкура тарғиботидан иборат асарлар фонида ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг оддий инсоний муносабатлар ҳақидаги бу асари қоронғу осмонда чақнаган мушак каби есланади..
Бу асар асосида суратга олинган видеофилм ўз вақтида енг кўп томоша қилинган асар сифатида тарихга кирди.
Ўткир Ҳошимовнинг бир қанча асарлари екранлаштирилган. „Хазон бўлган баҳор“, „Инсон садоқати“ (1975), „Виждон дориси“, „Тўйлар муборак“ (1979), „Қатағон“ каби драма, комедия, бир қатор киноссенарийлар муаллифи. „Дафтар ҳошиясидаги битиклар“(2001) китоби ижтимоий -маънавий ҳаётда муайян из қолдирган.
„Чўл ҳавоси“ номли биринчи қиссаси 1963 йилда босилиб чиққан. Талабчан адиб Aбдулла Қаҳҳорнинг эътиборига сазовор бўлган. „Урушнинг сўнгги қурбони“, „Янга“, „Муҳаббат“, „Деҳқоннинг бир куни“, „Умр савдоси“, „Қуёш тарозуси“, „Оқ булут, оппоқ булут“ сингари ўнлаб ҳикоялари, „Шамол есаверади“ (1968), „Баҳор қайтмайди“ (1970), „Қалбингга қулоқ сол“ (1973), „Дунёнинг ишлари“ (1982), „Икки карра икки-беш“ (1987) қиссалари, „Нур борки, соя бор“ (1976), „Икки ешик ораси“ (1985), „Тушда кечган умрлар“ (1993) каби романлар ёзган. Aдиб асарларида замонавий ўзбек халқининг маънавий дунёси, миллий руҳи, урф-одатлари тасвирланган.
„Тўйлар муборак“, „Сиздан угина, биздан бугина“, „Виждон дориси“, „Инсон садоқати“, „Қатағон“ сингари пйесалар муаллиф. У Е. Хеменгуей, К. Симонов, A. Куприн ва бошқа адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Ўтган асрнинг совет мафкураси ҳукмрон бўлган 70-йилларида Ўткир Ҳошимов Ўзбекистон телевидениесида „Баҳс“ деб номланган ешиттиришларни олиб борди. Бу ешиттиришлар ёзувчининг „Қалбингга қулоқ сол“ ¸"Дунёнинг ишлари" „Нур борки, соя бор“ каби асарларида кўтарилган ўткир ижтимоий муаммолар ҳақидаги баҳсларнинг давоми бўлди.
Кейинчалик ёзувчи „Икки ешик ораси“(1986), „Тушда кечган умрлар“ (1994) романларида замондош-асрдош одамлар тақдирини¸ 20-асрнинг енг кескин фожиавий ҳодисалари Иккинчи жаҳон уруши ҳамда мустабид тузумнинг жинояткорона сиёсати оқибатлари билан боғлиқ ҳолда таҳлил ва талқин етишга уринди.
Ҳали Ўзбекистонда Совет мафкураси ҳукмрон бўлган 1990-йилда Ўткир Ҳошимов ўзи бош муҳаррир бўлган „Шарқ юлдузи“журналида Қуръони каримнинг илк ўзбекча таржимасини чоп қилишга журъат қилди.
Тарихга Горбачев ҳуррияти дея кирган "Қайта қуриш ва ошкоралик " даври Ўткир Ҳошимовга жасорат берди¸ дея айтиш мумкин.
Ўша пайтдаги Ўзбекистон раҳбарияти зеҳниятида ашаддий атеизм мавжудлиги ҳисобга олинса¸ бу ҳақиқатда жасорат намунаси дея есланадиган қадам.
Тошкентдаги „Aтеизм уйи“ каби идора вакиллари Қуръон сураларида миллий камситиш елементлари бор¸ дея „Шарқ юлдузи“ журналида Қуръони карим таржимасини чоп қилинишини тўхтатишга уринишди.
Бу тўсиқларга қарамасдан¸ Ўткир Ҳошимов бу таржимани тўлиғича журналнинг бир неча сонларида босиб чиқара олди.
Марҳум ёзувчи 2001-йили „Буюк хизматлари учун“ ордени билан мукофотланган еди.
Ноёб истеъдод соҳиби Ўткир Ҳошимов адабиётга Aбдулла Орипов, Омон Мухтор, Шукур Ҳолмирзайев сингари бир қатор тенгдошлари билан бирга адабиётга кириб келди. Ўша пайтда адабиётимизнинг Ойбек, Ғафур Ғулом, Aбдулла Қаҳҳор, Мақсуд Шайхзода сингари улкан ёзувчилари ҳаёт бўлиб, уларнинг назарига тушиш ҳаммага ҳам насиб етавермасди.Ўткир Ҳошимов еса Aбдулла Қаҳҳордек машҳур санъаткор эътиборини жалб қилган ёшлардан эди. Роман қисса,ҳикояларида сўз санъатининг азалий муаммоси-инсон тақдири ва қалбининг бадиий тахлили ҳам мавжуд эди.
Умрининг сўнгги йилларини Ўткир Ҳошимов ўзбек ҳукуматининг тарғибот-ташвиқот кампанияларидан холироқда ўтказди. Ўзбек прозасида замонавий мавзуларни имкон қадар мафкурадан холи тарзда ёрита олган таниқли ёзувчи Ўткир Ҳошимов 2013-йил, 24-май куни, 71 ёшида оламдан ўтди. Тошкентнинг Дўмбиробод масжидидаги жума намозидан кейин ёзувчи жасади тупроққа берилди.



Download 166,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish