Noyabr oyining 4-haftasi bo’yicha mashg’ulot ishlanma.
Mavzu: Kasblar
Maqsad : Ҳар хил меҳнат турларини ўрганиш жараёнида болани жисмоний жиҳатидан ривожлантириш. Ижобий ҳиссиётларни шакллантириш, бир-бирига нисбатан хушмуомала ва ижобий муносабатларни шакллантириш. Илтимосни бажариш малакасини, турли касбдаги катталар меҳнатига ҳурматни шакллантириш. Боғланган нутқни, саволларга тўлиқ жавоб бериш кўникмасини ривожлантириш. Диққати, хотираси ва тафаккурини ривожлантириш. Касблар катталар меҳнати ва унинг ҳар бир инсон ҳаётида, жамиятда тутган ўрни ҳақида дастлабки тушунчаларни шакллантириш. Дунёқарашни ва касбларга нисбатан онгли қизиқишни кенгайтириш. Тарбия жараёнига тасвирий фаолият ва мусиқани сингдириш орқали кундалик ҳаётда гўзалликни яратиш кўникмасини шакллантириш.
Faoliyatning borishi: Salom bolajonlar biz bugun sizlar bilan kasblar mavzusida suhbatlashamiz. Sizlarga ma’lumki juda ko’p va turli tuman kasb egalari mavjud. Har biringizni ota-onangiz ma’lum kasb egasi bo’lib, ular ma’lum sohalarda faoliyat olib boradilar to’g’rimi bolajonlar. Kim menga aytadi qanday kasblarni bilasiz?
Bolalar javobi: - Shifokor, sartarosh, nonvoy, quruvchi, tikuvchi, oshpaz, uchuvchi, harbiy.
Tarbiyachi: - judayam yaxshi bolajonlar. Juda to’g’ri javob berdingiz men sizlarga hozir ularni suratlarini ko’sataman siz esa qaysi kasb egasi ekanini aytishingiz kerak bo’ladi kelishdikmi.
Bolalar javobi: - haaa
Tarbiyachi: - unday bo’lsa boshladik.
Tarbiyachi turli kasb egalarini suratlarini birin ketin ko’rsata boshlaydi bolalar esa kasb egalarini nomini aytib chiqadilar.
Tarbiyachi: - Barakalla bolajonlar siz barcha kasb egalarini to’g’ri topdingiz ana ebdi ular qanday faoliyatlar bilan shug’ullanishlari haqida gaplashamiz. Aytinglarchi shifokor nima qiladi?
Bolalar: - insonlarni davolaydi.
Tarbiyachi: - quruvchi nima ish qiladi?
Bolalar: - binolar quradi
Tarbiyachi: - bog’bon nima ish bilan shug’ullanadi?
Bolalar: - gular va daraxtlarni parvarish qiladi.
Shunday qilib tarbiyachi turli kasb egalarini faoliyatlari haqida bolalar bilan qisqa savol javob o’kazadi.
Tarbiyachi: - barakalla bolajonlar endi biz sizlar bilan faoliyatimizni markazlarda davom ettiramiz.
Bolalar markazlarga bo’linib oladilar.
Қуриш, ясаш ва математика марказида «Мактабни» қурамиз. Мақсад: қурилиш биноларини, уларнинг шаклларини билади, уларнинг баландлигини ўлчай олади. Геометрик шаклларни айтади (куб, тўғри тўртбурчак, тўртбурчак). Мактабни сюжетли қуришни билади.
Жихоз ва материаллар: катта қурилиш материаллари, столусти қурилиш материаллари (майда сюжетли ўйинчоқлар, дарахталар ва гуллар билан мактабни безатиш).
Фаолиятнинг бориши: 1. Қурилиш шаклини танлайди; 2. Қурилиш учун керак бўлган қурилиш материалларини танлайди; 3. Мактаб қурилиши; 4. Қурилиш атрофидаги ҳудудни ободонлаштиради.
Қўшимча: мактаб ҳақида шъерларни эслайди. Тарбиячи ўқитувчилик касби ҳақида гапириб беради.
Нимага аҳамият бериш лозим: 1. Жамоада Nишлаш қобилиятига эга; 2. Геометрик шакллар ва қурилиш материаллар тўғрисидаги тушунчани мустаҳкамлаш; 3. Қурилишда мустаҳкамлик ва ишончлиликни ташкил этиш; 4. Хаёт хавфсизлиги сабоқлари.
Тил ва нутқ маркази «Касбларнинг ҳар ҳил турлари»
Мақсад: Айрим касбларни билади ва уларнинг инсон хаётидаги роли.
Жихоз ва материаллар: ҳар бир бола учун расм, тематик расмлар. Фаолиятнинг бориши: 1. Шеърларни тинглайди 2. “Касблар” расмларини кўриб чиқади. 3. Ота-онасининг касби ва улар нима билан шуғулланиши тўғрисида гапириб беради. (масалан, менинг онам – болалар шифокори. Улар болаларни даволайдилар, дори ва уколларни ёзибберади. Менинг отам – автобус ҳайдовчиси. Улар одамларни ишга ва ўқишга олиб борадилар.)
Қўшимча: келажакда ким бўлиши тўғрисида сўзлаб беради. Нимага аҳамият бериш лозим: болалар нутқини тўғри қўйиш.
Санъат маркази Аппликация. «Касблар» китобчаси.
Мақсад: касбалар тўғрисида тасаввурга эга; айрим касбларнинг асосий роли тўғрисида билади.
Жихоз ва материаллар: рангли қоғоз, картон, касблар тўғрисида расм ва табрикномалар, елим, қалам, қайчи, салфетка; китобчани жамлаш намунаси.
Фаолиятнинг бориши: 1. Намуна бўйича китобчани ясаш; 2. Журналлардан касблар тўғрисидаги расмларни танлаб олади ва қирқиб олади; 3. Китоб варақларини касблар тўғрисидаги расмлар билан тўлдиради ва касблар номини босма ҳарфларда ҳар бир расм тагига ёзиб чиқадилар. 4. Китобнинг титул варағини безатади. Қўшимча: бир бирларини ўз китоблари билан таништирадилар. Нимага эътибор бериш лозим: ишга ижодий ёндаша олиш, батартиб ишлай олиш ва иш жойини тартибга келтириш. 5. Рақамли карточкаларни тартиби билан жойлаштирадилар. 6. Ҳар бир рақамли карточка тагига ҳисоб таёқчаси ва ёки тиштозалагич билан рақамни ясайди. топшириқли варақни тўлдириш.
Нимага эътибор қаратиш лозим: болаларанинг фаол иштироки; ҳаёт хавфсизлиги сабоқлари
Do'stlaringiz bilan baham: |