САРИОСИЁ ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МУДИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасининг 2020 йил 27 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2020 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги 12-сонли йиғилиш баёни ижроси тўғрисида”ги 74-сонли буйруғининг бажарилишини таъминлаш ҳақида"ги 62-сонли буйруғи ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 2 март куни ўтказилган Халқ таълими тизимидаги ислоҳотлами жадаллаштириш тўғрисидаги мажлиси баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳақида”ги 74-сонли ҳамда Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасининг 2020 йил 27 мартдаги 62-сонли буйруқларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида
буюраман:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 2 март куни ўтказилган халқ таълими тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш тўғрисидаги мажлиси баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳақида”ги 74-сонли ҳамда Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасининг 2020 йил 27 мартдаги 62-сонли буйруқларининг вазифалар ижроси (илова қилинади) бўлим бўлинмалари ва шўъбалари: тасарруфдаги таълим муассасалари раҳбарлари томонидан раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
I.Бўлим мудири ўринбосари А.Жумаевга:
2.Ўқув тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси (И.Шарипов) билан биргаликда
жорий йилнинг 19 мартига қадар умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг касбий маҳоратини оширишга бўлган эҳтиёжларини аниқласин;
ҳар ойнинг 5 кун муддатда ўқитувчи ва соҳа ходимларини 2020 йилда малака оширишга борадиган режа-графигини ишлаб чиқсин;
мазкур жараёнга биринчи навбатда таълим сифатини баҳолаш халқаро тадқиқотлар (PISA) дастурига кирувчи фанлар ҳамда чет (инглиз) ва рус тили фанлари ўқитувчилари жалб қилинсин.
3.Ўқув тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси (И.Шарипов), марказлашган молия бухгалтерия хизмати бўлими (С.Холов, Ф.Акбараов)
жорий йилнинг 1-майига қадар ўқитувчиларнинг касбий фаолиятини
доимий ривожлантириш, методик таъминот тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи қарор лойиҳасини бўлим мудирига киритсин.
Бунда:
педагоглар томонидан ўқув семинарлар, тренинглар ва конференсияларда фаол иштирок этиш орқали малака оширишнинг муқобил
методини жорий этиш;
олий таълим муассасаларининг етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўқитувчиларнинг малакаси (касбий маҳорати)ни ошириш бўйича жойларда қисқа муддатли курсларни ташкил этиш ва мазкур тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағларни 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида қоплаш;
методик хизмат ходимлари учун талаблар ва ушбу талаблардан келиб чиқиб, моддий рағбатлантириш тизимини қайта кўриб чиқишни назарда тутсин.
4. Таълим сифати мониторинг бўлими (Н.Қудратов), АКТни жорий этиш ва ривожлантириш шўъбаси (К.Муродов), Кадрлар бўлими (Э.Ёров), туман ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2020-2021 йиллар давомида касбий маҳоратни аниқлаш бўйича синовдан ўтмаган, шунингдек дарс соатларини оптималлаштириш ҳисобига ишдан бўшатилган ўқитувчиларни манзилли ишга жойлаштириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш юзасидан асосланган таклифларни халқ таълими бошқармасига тақдим этсин.
5. Таълим сифати мониторинг бўлими (Н.Қудратов), оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини аниқлаш бўйича синовлар ўтказилишидан кўзланган мақсадни тўғри тушунтириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил этсин.
6. Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича шўъба (О.Мирзаева) умумтаълим мактаблари директорлари билан биргаликда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази билан биргаликда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг давоматини яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик ҳамда ота-оналар ўртасида дарс машғулотларига сабабсиз келмаган ўқувчиларни таълимга қайтариш юзасидан мунтазам тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсин. Бунда:
дарсларга сабабсиз келмаган ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши бўйича таклифлар тайёрласин;
вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар кўламини кенгайтирсин.
7. АКТни жорий этиш ва ривожлантириш шўъбаси (К.Муродов), Ўқув тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси (И.Шарипов),
Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири (Ш.Ҳайталиев), Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича шўъба (О.Мирзаева)ларга:
2020 йил давомида умумтаълим ва “Баркамол авлод” болалар мактабларида “STEAM” таълим дастурини жорий этиш мақсадида Сингапур, Жанубий Корея, Япония ва Финландия каби ривожланган мамлакатлар таълим тизимларини ўрганишни ташкил этиш;
2020-2023-йиллар давомида аниқ ва табиий фанлар бўйича ягона электрон портални яратиш ҳамда видеодарслик ва виртуал ўқув материалларини тайёрлаш чораларини кўрсин ва доимий равишда янгилаб борсин;
кутубхоналарни инфо-панеллар билан жиҳозлаш, шунингдек, STEAM йўналишидаги замонавий китоблар ва ўқув қўлланмалар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
8. Таълим сифати мониторинг бўлими (Н.Қудратов) га:
2020 йил 25 апрелга қадар директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактаблари ходимларининг фаолиятини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентабрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича асосланган таклифларни вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этсин.
Бунда, 2019-2020 ўқув йили давомида ўқитувчиларга устама ҳақлар белгилаш ва тўлаб бориш мазкур қарор қабул қилингунига қадар амалда бўлган тартибга мувофиқ амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.