9.Махсус таъмирлаш ва экспулатация бўлими (Т.Жалилов) жорий йилнинг 1-апрелига қадар умумтаълим мактабларини қуриш ва жиҳозлаш юзасидан халқаро амалиётни ўрганиш ва хорижий тажрибани жорий этиш бўйича тегишли таклифни вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этсин.
10.Жорий йилнинг 1-майига қадар: Махсус таъмирлаш ва экспулатация бўлими (Т.Жалилов) умумтаълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бу борадаги қишлоқ ва шаҳар мактаблари ўртасида тафовутни қисқартириш;
Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири (Ш.Ҳайталиев), молия бўлими билан биргаликда тажрибали ўқитувчиланинг иш ҳақи ва мавқеи юқори даражада бориши учун ўринли таклифлар киритсин;
Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири (Ш.Ҳайталиев), Махсус таъмирлаш ва экспулатация бўлими (Т.Жалилов) “Замонавий мактаблар” лойиҳаси асосида барпо этиладиган умумтаълим мактаблари синфлардаги ўқувчилар сонини тегишли ҳисоб-китоблар асосида 24 нафаргача этиб белгилаш бўйича вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этсин.
Махсус таъмирлаш ва экспулатация бўлими (Т.Жалилов) жорий йилнинг 1 майига қадарумумтаълим муассасаларини тўлиқ хатловдан ўтказсин, шунингдек, маҳаллий бюджет ва асосан ҳомийлар маблағлари ҳисобидан санитария-гигиена талаблари ва намунавий лойиҳалар асосида мактаб ҳожатхоналарини2020-2021 янги ўқув бошлангунига қадар янгидан қуриш (таъмирлаш) ҳамда умумтаълим муассасалари атрофни тўлиқ ўраш (панжара ёки девор) бўйича тегишли чора-тадбирлар режаси мувофиқлаштириб борсин.
11.Махсус таъмирлаш ва экспулатация бўлими (Т.Жалилов) жорий йилнинг 1-майига қадар ишлаб чиқилаётган “Замонавий мактаб” намунавий Лойиҳалари учун таклиф киритсин.
Бунда:
урбанизация жараёнлари юқорилигини инобатга олган ҳолда, 4-5 қаватли мактаблар қуриш;
лойиҳалаш ишларини мактаб ҳовлисида ортиқча ва қаровсиз қолиши мумкин бўлган майдонлар пайдо бўлишининг олдини олган ҳолда амалга ошириш;
кимё, физика ва биология фанлари бўйича замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан жиҳозланган, ўқув лаборатория машғулотлари ўтказиладиган ягона амалиёт хонасини ташкил қилиш;
бир ўқувчи учун ҳисобланадиган мактаб ҳудудини оптималлаштириш ҳисобига ихчамлаштириш назарда тутилсин.
туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда жорий йилнинг 1-майига қадарҳудудларда ташкил этилган мактаб филиалларининг таъмирталаблик даражасини ўрганиб, 2020-2021-йиллар учун ҳар бир ҳудуд кесимида манзилли дастурни тасдиқласин.
халқ таълими тизимининг таъмирга муҳтож ташкилотлари ўрнида тажриба-синов тариқасида ушбу биноларнинг мавжуд майдонидан кам бўлмаган майдонда бино қурилиши мажбурияти билан инвесторларга тақдим этиш тартибини ишлаб чиқсин.