Нотурар бинони ижарага бериш буйича НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ № 1 2022 й."31" январь Чиноз тумани.
Нотурар бино иншоатини беғараз ижарага берувчи кейинги ўринларда "Ижарага берувчи" деб аталувчи нотурар жой мулкдориСадиқов М.бир томондан, ва кейинчалик "Ижарага олувчи" деб аталувчи «Пўлатова Гавхар Абдуахатовна» куйидагилар туғрисида мазкур шартномани туздилар:
I. ШАРТНОМАНИНГ МАВЗУСИ Ижарага берувчи Ижарага олувчига
Чиноз тумани Қир МФЙ Қўрғон кўчаси 16-уйдаги кадастир № 11:13:01:01:05:0001 ракам билан руйхатдан утган умумий майдони 30 кв.м., 1 хонадан иборат булган хизмат нотурар жойини беғараз фойдаланишга беради.
Ижарачига фойдаланиш жойи бегараз максадида берилганлиги сабабли ижара хаки хисобланмайди ва ижара туловлари амалга оширилмайди.
Ижарачи ўзи томонидан сарифланган коммунал хизматлари учун туловлари амалга оширилади.
II. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 2.1. Ижарага берувчи куйидаги мажбуриятларни уз зиммасига олади:
2.1.1. Ижарага олувчига техник жихатдан соз, курилиш махсулотини саклаш омборини ярокли холдаги нотурар жойни бериш.
2.1.2. Бино ва хизмат нотурар жойининг техник курилмаларини нотурар жойлардан фойдаланиш коидаларига мувофик саклаш.
2.1.3. Коммунал хизматлар ва бошка хизматларнинг узлуксиз курсатилишини таъминлаш.
2.1.4. Бино ва хизмат жойнинг техник курилмалари, мухдндислик курилмаларида пайдо булган носозликларни уз вактида бартараф этиш.
2.2. Ижарага олувчи куйидаги мажбуриятларни уз зиммасига олади:
2.2.1. Бино ва хизмат турар жойдан максадли фойдаланиш.
2.2.2. Бино ва хизмат нотурар жойнинг элементларида аникланган носозликлар тугрисида Ижарага берувчига уз вактида хабар бериш.
2.2.3. Ижарага олинган бино ва нотурар жойни коммунал хизматлар учун хакни корхона янги ташкил этилганлигини инобатга олган холда ижара туловисиз фойдаланиш.
2.2.4. Зарур холларда бино ва хизмат нотурар жойни куздан кечириш ва элементларини тузатиш учун хизмат нотурар жойга Ижарага берувчининг вакилларини киритиш.
III. ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУКЛАРИ 3.1. Ижарага берувчи куйидаги хукукларга эга:
3.1.1. Ижарага олувчидан бино ва хизмат нотурар жойдан техник фойдаланишнинг ягона коидалари ва нормаларига риоя килинишини талаб килиш.
3.1.2. Ижарага олувчидан ижарага олинган бино ва хизмат нотурар жойни коммунал хизматлари учун 2.2.3-бандда курсатиб утилган муддатларда хак туланмасдан таъмирлашни талаб килиш.
3.1.3. Бино ва хизмат нотурар жойнинг конструкциялари ва техник курилмалари хамда ёрдамчи хоналарининг холатини куздан кечириш.
3.2. Ижарага олувчи куйидаги хукукларга эга:
3.2.1. Узи эгаллаб турган бино ва хизмат нотурар жойига конунда белгиланган тартибда фойдаланиш.
3.2.2. Зарур холларда Ижарага берувчидан бино ва хизмат нотурар жой ва бинонинг конструкциялари ва техник курилмаларининг холатини режадан ташкари куздан кечиришни талаб килиш.
3.2.3. Кечиктириб булмайдиган зарурат булиб колганда бино ва хизмат нотурар жойнинг Ижарага берувчи вазифасига кирувчи кисмларини тузатиш (бу хакда хат оркали хабар килингандан сунг, ундан тузатиш кийматини уз зиммасига олиш).