Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
Ўт ҳосил бўлиши ва ажралиши. Ўт жигарда ҳосил бўлади ва ҳазм жараѐнида 
иштирок этади. Ўтнинг ҳазмдаги аҳамияти қуйидагилардан иборат: ѐғларни эмулсияга 
айлантиради, натижада липаза таъсир этадиган сатҳ катталашади; липидлар гидролизидан 
ҳосил бўлган моддаларни эритади, уларнинг сўрилишини ва энтероцитларда 
триглицеридлар ресинтезини осонлаштиради; меъда ости ва ичак безлари ферментларини, 
айниқса липаза фаоллигини орттиради, шунингдек, ўт оқсил, карбонсувлар гидролизи ва 
сўрилишларини кучайтиради. 
Ўт қуйидаги бошқарув вазифаларини ҳам ўтайди: ўт ҳосил бўлишини ва 
ажралишини, ингичка ичакнинг мотор ва секретор фаолиятини, энтероцитлар 
пролиферацияси ва кўчиб тушишини кучайтиради. Ўт кислоталиликни камайтириш ва 
пепсин фаоллигини йўкотиш орқали 12 бармоқли ичакка тушган меъда шира таъсирини 
тўхтатади. Ўт бактериостатак таъсирга эга. Ёғда эрувчи витаминлар, холистерин, 
аминокислоталар ва калций тузларини ичакда сўрилишида ўтнинг аҳамияти катта. 
Бир суткада 1000-1800 мл ўт ҳосил бўлади. Ўт ҳосил бўлиши (холерез)- узлуксиз 
кетади, ўт ажралиши (холекинез)-даврий, овқат истеъмол қилгандагина содир бўлади. 
Наҳор пайтида ўт ичакка тушмайди, ўт пуфагида йиғилади ва у ерда депо сифатида 
сақланади, ҳамда қуюклашади, шунинг учун ҳам икки хил ўт тафовут қилинади-жигар ва 
пуфак ўтлари. 
Ўт бир вақтнинг ўзида ҳам шира, ҳам экскрет моддадир. Ўтнинг таркибида ҳар 
хил эндоген ва экзоген моддалар ажралади, бироз ферментатив фаолликка эга. Жигар 
ўтининг рН 7,3-8,0 га тенг, ўт пуфагида сақланган ўтнинг рН 6,0-7,0 га тенг бунга сабаб 
пуфакда ўтнинг таркибидаги гидрокарбонатлар сўрилиши ва ўт кислоталари тузлари 
ҳосил бўлишидир. Жигар ўти суюқ, олтинга ўхшаш сариқ рангга эга, солиштирма 
оғирлиги 1,008-1,015 га тенг, пуфакда сақланган ўт эса (сув ва минерал тузлар сўрилиши 
ҳисобига) қуюк, ранги тўк сариқ,, солиштирма оғирлиги 1,026-1,048 га тенг, ўт йўлларида 
ишлаб чиқарилган муцин ҳисобига ўт ѐпишқоқлиги ортади. 
Ўт гликохол (80%)ва таурохол (20%) кислоталарини сақлайди. Одамларда асосий 
ўт пигменти билирубин бўлиб қизғиш-сариқ рангга эга. Билирубин оксидланиши 
натижасида ичакларда ҳосил бўлувчи иккинчи пигмент биливердин зангори рангга эга. Ўт 
таркибига фосфолипидлар, ўт кислоталари, холестерин, оқсил ва билирубин кирувчи 
липопротеинли бирикма мажмуаси бор. Бу бирикма ичакда липидларнинг ташилиши, 
уларнинг ичак жигар орасида айланиб юриши ва умумий модда алмашинувида катта 
аҳамият касб этади. 
Парасимпатик нерв толалари қитиқланганда ўт ҳосил бўлиши ва ажралиши 
кучаяди, симпатик тола қитиқланганда эса, аксинча сусаяди. Парасимпатик тола 
қўзғалганда ўт пуфаги танаси мушаклари қисқаради, сфинктерлари эса бўшашади, 
натижада ўт ўн икки бармоқли ичакка ажралади. Симпатик нерв қўзгалганда сфинктер 
қисқаради ва ўт пуфаги танаси бўшашади. 


126 
Ўт ҳайдовчи гуморал омилларга биринчи бўлиб ўтнинг ўзи киради. Шунингдек, 
гастрин, ХЦК-ПЗ, секретин, простогландинлар ҳам ўт ишлаб чиқарилишини 
кучайтиради. Тухум сариғи, сут, ѐғлик овқатлар, нон, гўшт каби озиқ моддалар ўт ҳосил 
бўлишини ва ажралишини кучайтиради. 
Ўт ажралишини ХЦК-ПЗ, гастрин, секретин, бомбезин, ацетилхолин, гистаминлар 
кучайтиради, глюкагон, калцитонин, ВИП, ПП лар тормозлайди.
Ичак шираси таркиби ва хоссалари. Ичак шираси ичакнинг шиллиқ қаватида 
жойлашган (дуоденал, ѐки бруннер, ичак бурмаларида жойлашган либеркюн, ичак 
эпителиоцитлари, бокалсимон ҳужайра, понет ҳужайраси) безлар маҳсулидир. Катта 
ѐшдаги одамларда бир суткада 2-3 литр ичак шираси ажралади. Шира рН 7,2 да 9,0 гача 
ажралади, у сув ва қуруқ анорганик ва органик моддалардан иборат. Шира таркибида 
анорганик моддалардан бикорбонатлар , хлоридлар, натрий, калций, фосфатлардан бор.
Органик таркибига оқсил, аминокислаталар, муцинлар киради. Ичак шираси таркибида 20 
дан ортиқ гидролитик ферментлар мавжуд. Буларга энтерокиназа, пептидазалар, 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish