Нормал физиология курсига кириш


Марказий нерв тизимининг умумий физиологияси



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Марказий нерв тизимининг умумий физиологияси 
 


141 
Нерв тизимининг асосий функцияси ташқи ва ички муҳитдан келаѐтган 
ахборотларни қабул қилиш, уларни тахлил қилиб, организмни ўзгариб турувчи ташқи 
муҳит шароитларига узлуксиз мослашиб боришини таъминлаш ҳисобланади. Марказий 
нерв тизими организм аъзоларини ўзаро бир-бири билан боғлайди, улар фаолиятини энг 
мукаммал бошқаради. Нерв марказларидан буйруқ сигналлари алоҳида нерв толалари 
орқали ижрочи аъзолар фаолиятини таъминлайди. Буйруқ қанчалик тўғри бажарилганлиги 
ҳақидаги ахборот қайтар боғланиш тарзига кўра марказга бориб унинг ишини нечоғли 
мақсадга мувофиқлигини билдиради. Шундай қилиб марказий нерв тизими организмдаги 
барча жараѐнларни бирлаштириб одам ва ҳайвонларни ташқи муҳит билан ўзаро 
алоқасини таъмин этувчи хулқ-атвор реакцияларини белгилайди. 
Нерв тизимининг рефлекс фаолияти. 
Марказий нерв тизими фаолиятининг 
асосийси рефлекслар шаклида намоѐн бўлади. Рефлекс деб организмни таъсиротларга 
марказий нерв тизими иштирокида берган жавоб реакциясига айтилади. Рефлекслар 
ѐрдамида организмнинг турли қисмлари орасидаги ўзаро алоқа амалга ошади, аъзолар
фаолияти бир-бирига мосланади ва умуман олганда организмни бир бутун гормоник
ҳолатда доимо ўзгариб турувчи ташқи муҳит шароитларига мослашуви таъмин этилади. 
Янги эранинг II-асрида рим врачи Гален нерв тизими тузилишини ўрганиб одам 
ҳаракатларини ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз гуруҳларга ажратган. 
Буюк француз мутафаккири Р.Декарт биринчи бўлиб ихтиѐрсиз ҳаракатларнинг 
рефлекс табиатдалигини айтган. Масалан у бармоққа игна санчилганда сезги учларидан 
қўзғалиш нервлар орқали мияга бориб, у ердан нервлар орқали мускулларга келишини 
тушунтириб берган. Декарт одамни рухий ҳаѐти моддий қонунларга бўйсунмайди уни 
қандайдир бошқа куч бошқаради деб изохлаган. Бу Декартнинг дуализми эди. 
18-асрда чех олими И.Прохаска физиологияга «Рефлекс» атамасини киритди. 
Кейинчалик рефлекс таълимоти рус олими И.М.Сеченов томонидан ривожлантирилди. У 
ўзининг «Бош мия рефлекслари» асарида организмдаги барча ҳаракатлар рефлекслар 
асосида амалга ошади , шу жумладан руҳий жараѐнларнинг асосида ҳам рефлекслар 
туради деб айтган. 
Кейинчалик И.П.Павлов шартли рефлексларни ҳосил қилиш йўли билан 
ҳайвонларнинг хулқ атвори ҳам рефлекслар билан боғлиқлигини тажарибада исботлаган.
Рефлекслар доимо рефлекс ѐйида амалга ошади. Рефлекс ѐйи бешта элементлардан 
иборат бўлади(18-расм). 
Сезувчи қисм ѐки рецепторлар майдони қўзғалганда қўзғалиш сезувчи нервлар 
орқали марказга бориб, у ерда тахлил қилиниб тегишли жавоб реакцияси 
ҳаракатлантирувчи нерв толалари орқали ишчи аъзони функционал ҳолатини ўзгартиради. 
Демак, рефлексни юзага келтирувчи қўзғалишни босиб ўтган йўлига рефлекс ѐйи деб 
аталади.
Рецепторлар майдони деганда рецепторлар бор терини, кўзнинг тўр пардасини, 
бўғимнинг маълум бир юзаси тушунилади. Рецептор майдони 
қўзғатилса шу майдон билан боғлиқ рефлекс реакцияси юзага чиқади. Масалан, шох парда 
қўзғатилса кўзни юмиш, бурун бўшлиғини шилимшиқ пардаси қўзғатилса аксириш 
рефлекси юзага келади. Шундай қилиб рецептор майдони деганда рефлекс амалга 
оширишда иштирок этадиган сезувчи нервлар бошланадиган жой тушинилади. 
Турли сезги тизимларининг рецептор майдонлари тананинг ҳар хил қисмларида 
жойлашган. Кўриш-тўр пардада, эшитиш кортиев аъзода ва ҳ.к. 
Рефлексларнинг рецептор майдонлари кўп ҳолларда бир-бирига ўтиб кетади. Бунда 
улар турли афферент нервлар билан боғланади. Рефлексларнинг рецептор майдонининг 


142 
катталиги ҳар–хил бўлади. Бош мия ярим шарлари пўстлоғи билан боғлиқ 
рефлексларнинг рецептор майдони энг катта бўлади.
Турли хил рефлексларнинг рефлекс ѐйини ҳосил бўлишида ҳар хил сондаги нейронлар
иштирок этади. Буни схематик қуйидагича тасаввур этиш мумкин.
Агар рефлекс ѐйини ҳосил бўлишида иккита нерв ҳужайраси иштирок этса, сезувчи 
нейрондан қўзғалиш бевосита ҳаракатлантирувчи нейронга ўтказилади, ундан ишчи 
аъзога берилади. Бундай рефлекс ѐйини моносинаптик рефлекс ѐйи дейилади. (18-расм) 
Учта ѐки ундан кўп нейронлар иштирокида ҳосил бўган рефлекс ѐйларини полисинаптик 
рефлекс ѐйлари деб аталади. Деярли кўп ҳолларда қўзғалиш афферент нейрондан 
эфферент нейронга оралиқ нейронлар орқали ўтади. Оралиқ нейроннинг мавжудлиги 
туфайли битта эфферент нейрон турли афферент нейронлардан ахборотларни қабул қилиб 
олиши мумкин. Шу сабабли битта рефлексни турли рецептор майдонларини қўзғатиб 
келтириб чиқариш мумкин. Афферент нейронни эфферент нейрон билан иккита ва ундан 
кўп оралиқ нейронлар орқали бирикиши мураккаб ўзаро алоқаларни амалга оширади. Бу 
ўз навбатида бир бутун организмни узлуксиз ўзгариб турувчи ташқи муҳит шароитларига 
мослашишини таъминлайди. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish