Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

мм сим уст га кўтарилганда оксигемоглобин миқдори 75% гача кўтарилади. 
Кислороднинг таранглиги 60 мм сим уст га етганда оксигемоглобин миқдори 90% ни 
ташкил қилади. Сўнгра тўлиқ тўйиниш жуда секин бўлади.


95 
Кислороднинг парциал босими паст бўлганда оксигемоглобин диссоциацияга 
учраб, кислород ажралади. Оксигемоглобин диссоциация эгри чизиғи ҳарорат 
кўтарилганда, муҳитда водород ионлари миқдори ортганда ўнг томонга силжийди. 
Бу эгри чизиқ диссоциацияси карбонат ангидриднинг қондаги таранглигига ҳам 
боғлиқ, у ортганда кислороднинг тўқималарга ўтиши тезлашади. Кислородни 
кўп 
истеъмол қилувчи аъзоларда (мускул, жигар, юрак, буйрак) оксигемоглобин кўпроқ 
диссоциацияланади. Ҳаракат пасайганда, карбонат ангидриди таранглиги пасайганда, 
эритроцитларда 2,3-дифосфоглицерат миқдори озайганда, диссоциация эгри чизиғи унга 
томон силжийди, кислороднинг гемоглобин билан боғлиқлиги кучаяди.
Гемоглобиннинг кислород билан бирикмаси доимий мустахкам эмас. Унга 
қуйидаги омиллар таъсир этади: 1. Эритроцитларда махсус 2,3-дифосфоглицерат моддаси 
мавжуд. Қонда кислороднинг таранглиги пасайганда унинг миқдори ортади. 2. Қонда 
водород ионлари миқдори ортиши ѐки камайиши. 3. Қонда карбонат ангидрид миқдори 
ортиши ѐки камайиши. 4. Ҳароратнинг ортиши ѐки камайиши. 
 Қонда карбонат ангидриднинг ташилиши. Моддалар алмашинувининг охирги 
маҳсулоти бўлмиш карбонат ангидриди қонда эриган ва кимѐвий бириккан ҳолларда 
ташилади. 100 мл веноз қондан 55-58 % ҳажм карбонат ангидриди газини ажратиб олиш 
мумкин. Унда 2,5 % ҳажм қонда эриган, 4,5 % ҳажм гемоглобин билан бириккан 
(карбгемоглобин) ва 51 ҳажм % карбонат кислотасининг калийли ва натрийли тузлари 
ташилади. 
Карбонат ангидрид тўқимадан капиллярларга ўтиб, турғун бўлмаган карбонат 
кислотасини ҳосил қилади: 
СО
2

2
О= Н
2
СО=Н
+
+НСО
3
-
Бу қайтар реакция муҳитдаги СО
2
нинг таранглигига боғлиқ. Бу реакция 
эритроцитлар ичида бўладиган карбоангидраза ферменти таъсирида (20000 баробар) 
тезлашади. 
Карбонат ангидрид бирикмалари, бикарбонат тузларининг ташилишида 
эритроцитларнинг аҳамияти катта. Тўқималарда ҳосил бўлган СО
2
капиллярларга ўтади 
ва плазмада эрийди. 
Плазмадан СО

эритроцитга ўтади ва карбоангидраза ферменти иштирокида 
карбонат кислотага айланади. Натижада НСО
3
молекулалари миқдори ортади ва 
концентрация градиенти бўйича плазмага чиқади. Плазмада К

ва Nа

катионлари билан 
бирикиб, бикарбонат тузларини ҳосил қилади. Катионлар ўрнига хлор аниони эритроцит 
ичига ўтади ва осмотик босимнинг сал кўтарилишига сабаб бўлади. Натижада 
эритроцитларга сув ўтиб, ҳажми сал катталашади. Шунинг учун ҳам катта қон айланиш 
доираси капиллярлари эритроцитларининг ҳажми сал каттароқ. 
Айни вақтда оксигемоглобиндан кислород ажралади ва тўқималарга ўтади. 
Гемоглобин билан боғланган калий карбонат кислота таъсирида ажраб чиқади ва калий 
бикарбонат ҳосил қилади. Кислотадан ажралган Н

ионлари гемоглобин билан бирикиб, 
кам диссоциацияланадиган қайталанган гемоглобин (ННВ) ҳосил қилади. Қайталанган 
гемоглобин СО

нинг бир қисмини ўзига бириктириб, карбогемоглобинга 
(ННВСО
2
)айланади. Эритроцит тўқима капиллярларидан ўтаѐтганда карбонат кислотаси
калий ионларини чиқариб юборади: 
КНВО
2

2
СО
3
=ННВ +О
2
+КНСО
3
НСО
3
-
ионларининг бир қисми плазмага ўтиб натрий ионлари билан бирикади, 
эритроцит ичига эса хлор ионлари ион мувозанатини сақлаш учун ўтади. 
Ўпка капиллярларида веноз қондан СО

нинг бир қисми алвеолаларга утади. 
Алвеоляр хавода СО

нинг парциал босими веноз кондаги СО
2
нинг таранглигидан 
пастрок булгани учун, СО
2
капилярлардан алвеоляр хавога диффузия йули билан утади. 
Бу куйидаги реакция билан тушинтирилади: 


96 
ННВ+О
2
+КНСО
3
=КНВО
2

2
СО
3
Ҳосил бўлган карбонат кислотаси парчаланишини карбоангидраза ферменти 
кескин тезлаштиради, натижада СО
2
алвеоляр ҳавога ўтади. 
Карбонат ангидриднинг қонга бирикиши ва ундан ажралиб кетиши унинг қондаги 
парциал таранглигига боғлиқ. Карбонат ангдриди диссоциация эгри чизиғини ҳосил 
қилиш учун ордината ўқига қонга бириккан карбонат ангидридининг ҳажми % ва 
аббсцисса ўқига СО
2
нинг парциал таранглиги қўйилади. 
Пастки эгри чизиқдаги А нуқта СО

нинг 40 мм сим уст га тенг бўлган 
таранглигига, яъни артериал қонда мавжуд бўлган тарангликка тўғри келади. Бу қонда 
унинг миқдори 52 ҳажм % бикарбонатлар ҳолатида бўлади. Юқоридаги эгри чизиқнинг 
нуқтаси СО

нинг 46 мм сим уст га тенг бўлган таранглигига тўғри келади. Веноз қонда 
эса 58 ҳажм % СО
2
бириккан ҳолда, юқоридаги ва пастдаги эгри чизиқнинг АV чизиғи 
артериал қон веноз қонга айналанаѐтганда ва аксинча, веноз қон артериал қонга 
айналанаѐтганда унингСО
2
бириктириш хоссасининг ўзгаришига мос келади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish