Нормал физиология курсига кириш


Соғлом одам лейкоцитар формуласи (% да)



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
Соғлом одам лейкоцитар формуласи (% да)
Гранулоцитлар 
Агранулоцитлар 
Нейтрофиллар 
Базофил-
лар 
Эозинофил- 
лар 
Лимфоцит-
лар 
Моноцит-
лар 
Ёш 
Таѐқча 
ядроли 
Сегмент 
ядроли 
0-1 
1-5 
45-65 
0-1 
1-5 
25-40 
2-8 
Клиникада лейкоцитларнинг миқдоридан ташқари, уларнинг фоиздаги нисбати ҳам 
катта аҳамият касб этади, қондаги лейкоцитлар ҳар хил турларининг фоизлардаги нисбати 
лейкоцитлар формула ѐки лейкограмма деб аталади. 
Ёш (ѐш ва таѐқча ядроли) нейтрофиллар таѐқчасимон ядрога эга бўлиб 
сегментларга бўлинмаган. Етук ѐки сегмент ядроли нейтрофиллар ядроси 2-3 сегментга 
бўлинган бўлади. Нейтрофиллар ядросидаги сегментлар кўплиги уларнинг қарилигидан 


51 
далолат беради. Қонда ѐш ва таѐқча ядроли нейтрофилларнинг кўпайиши лейкоцитар 
формуланинг чапга силжиши дейилади, улар миқдорининг камайиши қоннинг 
қариганидан далолат беради ва лейкоцитар формуланинг унга силжиши деб аталади. 
Барча лейкоцитлар, асосан, ҳимоя функциясини бажаришади. Лекин бу функция 
ҳар-хил лейкоцитлар томонидан турлича амалга оширилади. 
Нейтрофиллар энг катта гуруҳни ташкил қилади. Уларнинг асосий функцияси 
қонга тушган ѐт таначаларни фагоцитоз қилишдан иборат. Фагоцитоз ходисаси 1892 йили 
И.И.Мечников томонидан кашф қилинган. Фагоцитоз 3 босқичдан адгезияқамраб олиш 
ва лизосомал ферментлар (протеазалар, пептидазалар, оксидазалар, дезоксинуклазалар) 
ѐрдамида ҳазм қилишдан иборат. 
Нейтрофиллар цититоксик таъсир кўрсатиши мумкин. Бу таъсирни киллинг деб 
аташади. Цитотоксик таъсир қуйидагича амалга оширилади – нейрофил иммуноглобулин 
IgG иштирокида нишон ҳужайрага яқинлашади ва маълум масофадан туриб 
уни ҳалок қилади. Бу таъсир нейрофилдан ажралган актив кислород-пероксид водород, 
гипохлор кислоталари орқали амалга оширилади. 
Охирги пайтларда маълум бўлишча, нейрофиллар В ва Т лимфоцитлар 
фаолиятини кучайтирувчи моддалар ҳам ишлаб чиқарар экан.
Базофиллар, семиз ҳужайралар. Базофиллар, семиз ҳужайралар. Базофиллар 1877 
йили П.Эрлих томонидан кашф қилинган. Базафиллар икки турга бўлинади: периферик 
қонда айланиб юрувчи гранулоцитлар – базафиллар ва тўқималарда жойлашган тўқима 
базафиллари ѐки семиз хужайралар. Базафилларнинг функцияси унинг таркибидаги 
моддаларга боғлиқ. Булардан бири гистаминдир, у қон томирларни кенгайтиради. Базафил 
таркибида қон ивишига қарши модда гепарин, хамда қон-томир ўтказувчанлигини 
ўзгартирувчи гиалурон кислоталари мавжуд. Шунингдек базофил таркибида 
тромбоцитларни фаоллаштирувчи омил, тромбоцитларни агрегат ҳолатини таъминловчи – 
тромбоксан, арахидин кислотаси махсуллари лейкотриен ва простогландинлар бор. 
Базафиллар аллергик реакциялар пайтида катта аҳамият касб этади. Антиген-антитело 
комплекси таъсирида базафиллар парчаланади ва унинг таркибидаги биологик актив 
моддалар қонга тушади. 
Лейкоз касаллигида, стресс пайтида базофиллар миқдори ортади, яллиғгланиш 
касаллигида ҳам қисман ортиши кузатилади. 
Эозинофиллар қон томирларда бир неча соатгина бўлади, ундан сўнг қондан 
тўқималарга ўтиб кетади ва у ерда парчаланади. Эозинофиллар фагоцитоз килиш 
хоссасига эга. Эозинофиллар тўқималарнинг гистамин сақловчи – меъда ва ингичка 
ичакнинг шиллиқ ва шиллиқ ости қаватларида, ўпкада йигилади. Эозинофиллар 
гистаминни қамраб олиб гистаминаза ферментлари ѐрдамида парчалайди. Эозинофиллар 
таркибида базофиллардан гистаминнинг ажралиб чиқишини тормозловчи омил ҳам бор. 
Гелминтларга қарши эозинофиллар цитотоксик эффектни амалга оширади. 
Гелминтлар личинкаси организмга тушса, эозинофиллар унга яқинлашиб парчаланади, 
таркибидаги оқсиллар ва ферментларини (масалан пероксидазалар) шу личинка устига 
ажратиб чиқаради, натижада личинкани ҳалок қилади. 
Аллергик касалликларда эозинофиллар миқдори кескин ортиб кетади. Бунга сабаб 
аллергик касалликларда базафилларнинг деграгунуляцияси натижасида анафилактик 
хемотаксик омилнинг қонга кўп миқдорда ажралишидир ва уларни йўкотиш учун 
эозинофилларнинг 
жалб 
қилинишидир. 
Эозинофиллар 
фагоцитоз 
қилиш 
ва 
фаолсизлантириш орқали базофилларнинг ажратган моддаларидан қонни «тозалайди». 
Эозинофиллар таркибида калликреин – кинин системани активловчи катион 
оқсиллар сақланади. Катион оқсиллар қон томир эндотелийларига емирилувчи таъсир 
курсатиб юрак қон-томир тизими касалликларида ҳам аҳамиятли деган фикрлар мавжуд. 
Айрим огир кечувчи юқумли касалликларда эозинофиллар миқдори кескин 
камайиб кетади.


52 
Моноцитлар – қон томирларда 70 соатгача айланиб юради сўнгра у ердан чиқиб 
тўқима (гистиоцитлар) макрофагига айланади. Кислотали муҳитда моноцитлар 
микробларни фагоцитоз қилиш хоссасига эга, бу пайтда нейтрофиллар фаоллиги сусаяди. 
Ҳалок бўлган лейкоцитлар ва жароҳатланган тўқималарни моноцитлар фагоцит қилиб 
яллиғланган соҳани тозалайдилар. Моноцитлар комплемент тизими таркибий қисмининг 
айримларини синтезлайди. Актив моноцитлар ва макрофаглар цитотоксинлар, 
интерлейкин (ИЛ - 1), ўсмаларни некроз қилувчи омил, интерферонларни синтезлаш 
натижасида ўсмага, вирусларга, микроорганизмларга ва паразитларга қарши иммунитет 
ҳосил қилади, гемопоэзнинг бошқарилишида иштирок этади. Моноцитлар қон ивишини 
(тромбоксан, тромбопластинлар), ҳамда фибринолизни кучайтирадиган (плазминоген 
активаторлари) омилларни ишлаб чиқаради. 
Лимфоцитлар – суяк кўмигида ҳосил бўлади ва қонга тушгач тўқималарда 
шаклланади. Айрисимон безда шаклланганлари Т – лимфоцитлар (thymus – сўзидан 
олинган) деб аталади. Т – лимфоцитларнинг бир неча турлари мавжуд. Т – киллерлар ѐки 
қотиллар (инглизча tu kill - ўлдирмоқ) нишон хужайраларни, жумладан юқумли 
касалликларни чақирувчи микроорганизмлар, ўсма ҳужайралар ва бошқаларни ўлдиради. 
Т – хелперлар ѐки иммунитет қилишда ѐрдамчилар. Улар Т – Т – хелперлар, ҳужайра 
иммунитетини кучайтирувчи ва Т – В – хелперлар гуморал иммунитетни 
кучайтирувчилардан иборат. Т – амплифайерлар Т – ва В –, айникса Т – лимфоцитлар 
функциясини кучайтиради. Т – супрессорлар – иммун жавобни сусайтирувчи 
лимфоцитлар. Улар Т – Т – супрессорлар ҳужайра иммунитетини пасайтирувчи ва Т – В – 
супрессорлар – гуморал иммунитетни пасайтирувчиларга бўлинади. Т – шакллантирувчи 
(дифференцияловчи) ѐки Тd – лимфоцитлар қон ишлаб чиқарувчи аъзоларининг узак 
ҳужайралари фаолиятига таъсир кўрсатади, яъни суяк кўмигида эритроцитар, лейкоцитар 
ва тромбоцитар ҳужайраларнинг ҳосил бўлиш нисбатига таъсир қилади. Т – 
контрсупрессорлар Т – супрессорлар фаолиятини сусайтириш орқали иммун жавобни 
кучайтиради. Т – хотира хужайралари аввал таъсир қилган антигенлар ҳақида ахборотни 
хотирасида сақлаш орқали иммун жавобни тезлаштиради. 
Лимфоцитларнинг бошқа тури В – лимфоцитлар (bursa – сўзидан олинган) одам ва 
сутэмизувчиларда суяк кўмигида ѐки ингичка ичакда жойлашган лимфоид – эпителиал 
тизимда шаклланади. В – лимфоцитлар антигенлар ва цитокинлар таъсирида антитело 
ажратиб чикарувчи плазматик ҳужайраларга айланади. В – лимфоцитларнинг қуйидаги 
турлари мавжуд: В – қотиллар, В – хелперлар ва В – супрессорлар. 
В – киллерлар ҳам Т – киллерлар каби вазифаларни бажаради. В – хелперлар 
антигенларни таништиради, Тd – лимфоцитлар ва Т – супрессорлар фаолиятини 
кучайтиради, хужайра ва гуморал иммунитетларда иштрок этади. В – супрессорлар 
антитело ишлаб чиқарувчи ҳужайралар – В – лимфоцитлар пролиферациясини 
тормозлайди. 
Т ва В лимфоцитлардан ташқари О – лимфоцитлар ҳам мавжуд. Айрим 
тадқиқотчилар О – лимфоцитларни натурал (табиий) киллер ҳужайралар ѐки НК – 
лимфоцитлар деб атадилар. НК – лимфоцитлар ѐт ҳужайраларни «тешиб юборувчи» 
перфорин деб номланувчи оксил ишлаб чиқаради. Цитотоксик лимфоцитлар 
(ЦТЛ)протеолитик ферментлар (цитолизинлар) ишлаб чиқаради ва булар ѐт хужайраларга 
ҳосил бўлган тешиклар орқали кириб, уларни ҳалок қилади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish