Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Шартли тормозланишни физиологик механизми 
Шартли тормозланиш нерв ҳужайраларининг фаол фаолияти туфайли юзага
келади. Нейронлар айниқса ўхшаш қўзғалувчиларни фарқлаганда мураккаб фаолиятни 
амалга оширади. Шартли тормозланиш чарчаш жараѐни билан боғлиқ эмас. Агар 
нейронлар фаолиятини турли наркотик моддалар билан сусайтирилса, шартли 
тормозланиш турлари ҳам кучайиши кузатилиши керак эди. Аслида эса тескариси юзага 
келади, пўстлоқ ҳужайралари сусайса тормозланиш йўқолади. Тормозланиш жараѐни 
фаол жараѐнлигини шундан кўриш мумкинки, мия ҳужайрлари бошқа фаолият билан банд 
қилинса, тормозланиш йўққа чиқади. Агар тормозланиш чарчаш бўлганда, ҳар бир янги 
ҳаракат чарчашни кучайтирган бўлар эди. Шундай қилиб шартли тормозланиш фаол 
жараѐн ҳисобланиб организмни ўзгариб турувчи ташқи муҳит шароитларига узлуксиз 
мослашувини таъминлайди. Шартли тормозланиш нерв тизимининг қайси бўлимида 
юзага келади? Ёт таъсирлагични такрор ва такрор қўлланиши натижасида ишда 
мўлжалловчи шартли рефлекс сўнади.
Бу тормозланиш ҳосил қилинганлиги учун ички ҳисобланади. Бош мия ярим 
шарлари пўстлоғи олиб ташланган итда шу тажриба қилинса, мўлжалловчи шартли 
рефлекс сўнмайди. Бу тажрибадан кўриниб турибдики, шартли тормозланиш жараѐни 
миянинг юқори бўлимлари орқали амалга ошади. Бош мия ярим шарлар пўстлоғи 
мураккаб тузилишга эга. Шартли рефлекс пўстлоқда шартли қўзғалувчи маркази билан 
шартсиз қўзғалувчи маркази орасида вақтинчалик боғланиш ҳосил бўлиши ҳисобига 
юзага келади. Шартли рефлекс ѐйининг қайси қисмида шартли тормозланиш ҳосил 
бўлади? Ўтказилган тажрибалардан олинган маълумотларга кўра шартли тормозланиш 
жараѐни рефлекс ѐйининг қаерида жойлашиши ҳақида турли хил фикрлар юзага келди. 
Расмда кўрсатилгандек шартли тормозланиш жараѐни шартли қўзғатувчининг
пўстлоқдаги марказида (а); шартсиз қўзғатувчининг пўстлоқдаги марказида (б); 
вақтинчалик боғланиш тузилмаларида (в); ҳам шартли ҳам шартсиз қўзғатувчиларнинг 
марказларида (г); ва ниҳоят шартли рефлекс мустаҳкамланмаганда биологик манфий 
реакция юзага келиб пўстлоқдаги шартсиз қўзғалувчи марказини тормозлайди (д). 


225 
Шартли тормозланиш миянинг умумий электр ҳолатида ҳам намоѐн бўлади. 
Шартли тормозланиш бета ритмни мутлақо йўқотиб алфа ритмни кескин сусайтириб, 
унинг амплитудасини сезиларли орттиради, яъни шартли тормозланиш вақтида паст 
частотали юқори амплитудали ритмлар кўпаяди. 
Вақтинчалик боғланишнинг ҳосил бўлиши пўстлоқнинг қўзғалувчи ва 
тормозланувчи нейронларнинг фаолияти туфайли амалга ошади. Шартли тормозланиш 
жараѐнида ҳам пўстлоқнинг қўзғалувчи ва тормозланувчи нейронлари иштирок этади. 
Шартли тормозланиш ривожланаѐтган вақтда қўзғалиш билан жавоб берувчи 
нейронларнинг фаоллиги сусайиши, тормозланиши билан жавоб берувчи нерв 
ҳужайраларининг фаолияти ортганлиги аниқланган. 
Шундай қилиб шартли тормозланиш жараѐни фаол жараѐн ҳисобланиб, уни амалга 
оширишда пўстлоқ нейронларининг фаолияти тегишли мақсадни амалга оширишга 
йўналтиради. 
Ички тормозланишни ўрганишга йўналтирилган ишлар кўп бўлишига қарамай,
унинг механизмини тушунтиришда жуда кўп муаммолар мавжуд. 
Уйқу физиологияси. Субъектнинг ташқи дунѐ билан фаол психик алоқаси 
йўқолишини чақирадиган физиологик ҳолат уйку дейилади. Одам ва юқори ривожланган 
ҳайвонлар учун уйқу ҳаѐтий зарурий ҳолатдир. Жуда узоқ вақт давомида уйқу бош мия 
ҳужайраларида тийраклик пайтида сарфлаган энергияни тиклаш учун зарурий дам олиш 
деб ҳисобланилган. Лекин уйқу пайтида мияда тийраклик пайтига нисбатан ҳам юқори 
фаоллик ҳолати кузатилади. Миянинг айрим тузилмаларидаги фаоллик уйқу пайтида 
ортади, демак, уйқу бу фаол физиологик жараѐн экан. 
Уйқу пайтида рефлектор жавоблар сусаяди. Ухлаѐтган одам кўпгина ташқи 
таъсиротларга агар улар ўта кучли бўлмаса, жавоб бермайди. Уйқу пайтида ОНФ да 
даврий ўзгаришлар кузатилади, айниқса тийракликдан уйқуга ўтиш жараѐнида бу даврлар 
(тенглаштирувчи, парадоксал, ултрапарадоксал ва наркотик даврлар) яққол кузатилади. 
Наркотик даврида ҳайвонлар ҳар қандай шартли таъсиротларга шартли рефлектор 
фаолият билан жавоб бермай қўяди. Уйқу пайтида вегетатив кўрсаткичлар ва мия 
биоэлектрик фаоллигининг ўзига хос ўзгаришлари кузатилади. Тийрак пайти учун мия 
ЭЭГ сида паст амплитудали ва юқори частотали ритмлар (бета ритм) кузатилади. Кўз 
юмилганда, уйқуга кетиш пайтида бу фаоллик алфа-ритм билан алмашади. Бу даврда 
уйгониш осон содир бўлади. Маълум вақт ўтгандан сўнг урчуқсимон ритмлар кузатилади, 
30 минутдан сўнг эса бу ритм юқори амплитудали секин тета-тўлқинларга алмашинади. 
Бу пайтда вегетатив ўзгаришлардан қуйидагилар кузатилади: юрак қисқаришлари сони 
камаяди, қон босими ва тана ҳарорати пасаяди, уйғониш қийин кечади. 
Тета-тўлқин ўта секин юқори амплитудали делта-тўлқин билан алмашади. Делта 
уйқу бу жуда чуқур уйқу даври ҳисобланади. Секин тўлқинли уйқу даври 1-1,5 соат давом 
этади ва сўнгра ЭЭГ да, тийракликка хос бўлган паст амплитудали юқори частотали 
тўлқинлар (бета-ритм) пайдо бўлади. 
Демак, бутун уйқу даври тун давомида 6-7 маротаба: секин тўлқинли (ортодоксал) 
уйқу тез тўлқинли (парадоксал) уйқулар бир-бири билан ўрин алмашадилар. Агар инсон 
парадоксал уйқу даврида уйғотилса, туш кўраѐтган эканлиги ҳақида айтади. Секин уйқу 
даврида уйғотилган одам туш кўрганини эслай олмайди. Агар одамни фақат парадоксал 
уйқу пайтида уйғотиб юбориб, бу уйқудан маҳрум қилинса, унда психик фаолият 
бузилиши кузатилади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish