Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Узунчоқ миянинг функциялари. Узунчоқ мияда оддийроқ, шунингдек мураккаброқ 
рефлексларнинг марказлари бор, бу рефлексларнинг юзага чиқишида ҳар хил мускул 
гурухлари, томирлар ва кўпгина ички органлар қатнашади. Бу рефлекс орқа мияда, 
шунингдек тил-халкум, эшитув, вестибуляр нерв, учлик нерв ва адашган нервнинг 
рецептор системаларидан келувчи импулсларга жавобан келиб чиқади. Ёйлари кейинги 
мия орқали ўтадиган рефлекс орқа мия рефлексларига нисбатан мукаммалроқ ва 
муракаброқ координацияланган рефлекслардир. Бунга, масалан: гавда вазиятининг тоник 
рефлекслари киради. Кейинги миянинг кўпгина мураккаб рефлектор фаолиятини 
бажаришида турли нейронлар муайян тартибда қўзғалиб қатнашади. Ютиш ва акса уриш 
рефлекслари бундай рефлексларга мисол бўла олади. 


156 
Узунчоқ мия нафас олиш, юрак фаолиятини томирлар ҳолати, терлаш, ҳазм 
аъзолари функцияларини идора этишда муҳим аҳамиятга эгадир. Шу барча 
функцияларнинг марказлари узнчоқ мияда.
Баъзи марказлар-нафас маркази, юрак фаолиятини идора этувчи марказ, томир 
ҳаракатлантирувчи марказнинг хусусияти шуки, уларни перифериядан келувчи нерв 
импулслари ҳам, марказларга бевосита таъсир этувчи кимѐвий таъсирловчилар ҳам 
рефлекс йўли билан қўзғатади. 
Бу ерда биз асосан скелет мускулларининг фаолияти билан боғланан узунчоқ мия 
марказлари ва рефлексларини кўздан кечирамиз. Вегетатив нерв системасидан 
иннервацияланадиган ички аъзолар ва томирларнинг бошқарилишида узунчоқ миянинг 
қандай аҳамият касб этишини қуйида кўриб ўтамиз. 
Нафас маркази узунчоқ миянинг турли қисмларидаги нейронларнинг бир неча 
гурухидан вужудга келиб, ягона функционал тизим ҳисобланади. Нафас маркази Варолий 
кўпригининг юқори чегараси билан узунчоқ миянинг пастки қисми ўртасида ретикуляр 
формацияга тегишли соҳада жойлашган. Нафас марказини айрим ядрога ўхшаш мустақил 
анатомик тузилма деб ҳисоблаш керакми ѐки нафас ҳаракатларини идора этишга 
ихтисослашган ретикуляр формация бўлаги деб қараш керакми, бу тўғридан хануз якдил 
фикр йўқ. Умуман олганда нафас марказининг энг муҳим қисмлари пневмотаксис, 
экспиратор ва инспиратор марказлардир, бу марказларнинг функциялари юқорида кўздан 
кечирилган эди. Импулслар нафас марказидан орқа миянинг диафрагмани ва қовурға аро 
мускулларни иннервацияловчи мотонейронларига келади. Худди шунинг учун ҳам орқа 
мияни 4-бўйин сегментининг юқорисидан қирқиб қўйиш натижасида нафас олиш 
тўхтайди (орқа миянинг 4-бўйин сегментидан юқоридаги нейронларнинг ўсиқлари 
диафрагма нервини ҳосил қилади). 
Нафас марказининг ритмик фаолияти узунчоқ мия билан орқа миядаги бошқа 
марказлар ҳолатига таъсир этади. Юрак фаолиятини идора этувчи марказ билан нафас 
маркази ўртасидаги боғланиш айниқса яққол кўринади. Нафас олиш-юрак рефлекси, ѐки 
нафас аритмияси шу боғланиш натижасидир. Бу рефлекс шундан иборатки, нафас 
чиқаришнинг охирида навбатдаги нафас олишдан олдин юрак фаолияти тўғри даврийлик 
билан секинлашади. Орқа мия марказлари билан нафас маркази ўртасидаги боғланиш 
Л.А.Орбели билан К.И.Кунтсман тажрибасида кўрсатиб берилди. Итнинг бир оѐқ панжаси 
деафферентациялангач, яъни шу оѐқдан орқа мияга импулс ўтказувчи орқа илдизлар 
қирқиб қўйилгач, кейинги оѐқ итнинг нафас олиш ритмига мувофиқ ҳаракатланганини 
Л.А.Орбели билан К.И.Кунтсман кузатишган. 
Деафферентация орқа миянинг тегишли қисмларидаги тормозланиш жараѐнларини 
издан чиқарган, шунга кўра орқа миянинг мотор марказлари нафас марказидан ретикуло-
спинал йўллар орқали ўзига келувчи импулсларга қўзғалиш билан реакция кўрсатган. 
Ўпка, нафас йўллари ва нафас мускулларининг рецепторларидан нафас марказига 
келувчи афферент импулслар ретикуляр формация фаоллигини муайян даражада 
сақлашда аҳамиятли: бинобарин, нафас олишни идора этишдагина эмас, ретикуляр 
формация фаоллаштирувчи таъсир этгани учун бутун марказий нерв системасининг 
фаолиятида ҳам аҳамиятлидир. 
Узунчоқ мия ядролари овқат чайнаш эмас, (сўриш), ютиш, қусиш, акса уриш, 
йўталиш, кўзни учириш ва бошқа рефлектор актларни бажаришда қатнашади. Бу 
рефлекслар бош миянинг катта қисми бўлмай туриб туғилган болалар (анэнцефалар)да 
ҳам кузатилади.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish