Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
Ҳазм жараѐни бошқарилишининг умумий тарзи.Ҳазм тизими жараѐнлари (шира 
ажралиши, моторикаси ва сўрилиши) мураккаб нерв ва гуморал механизмлар ѐрдамида 
бошқарилиб турилади. Ҳазм тизими бошкарилиши марказий рефлектор, гуморал ва 
маҳаллий механизмлардан иборат. Ҳазм тизимининг юқори қисми асосан марказий 
рефлектор механизмлари ѐрдамида бошқарилади. Оғиз бўшлиғидан узоқлашган сари бу 
механизмнинг таъсири камайиб гуморал механизмлар салмоғи ортиб боради. Меъда, 
меъда ости бези, ўт ҳосил бўлиш ва чиқарилиш фаолиятларига гуморал бошқарилиш 
механизмлариннг таъсири кучли бўлади. Ингичка ва йўгон ичаклар фаолиятини 
бошкарилишида маҳаллий (механик ва кимѐвий таъсирлар) механизмларнинг аҳамияти 
каттадир.
Озиқли модда турган соҳасига ва ундан қуйи қисмига ҳазмнинг секретор ва мотор 
фаолиятини кучайтиради. Орал соҳага (юқорига йўналишда) эса у тормозловчи таъсир 
қилади. 
Ҳазм йўли деворида жойлашган механо-, хемо-, осмо-, терморецепторлардан 
миянинг интра-ва экстрамурал ганглияларига, орқа ва бош мияларга афферент импульслар 
юборилади. Бу соҳа нейтронларидан эфферент вегетатив толалар орқали импуслар ҳазм 
тизимининг эффектор ҳужайралари: гландулоцитлар, миоцитлар ва энтероцитларга 
боради. Ҳазм жараѐни вегататив нерв тизимининг симпатик, парасимпатик ва 
метасимпатик қисмлари орқали бошқарилиб турилади. Метасимпатик қисми нерв 
тўпламларидан иборат бўлиб, ҳазм тизимини бошқаришда ауэрбах ва мейснер тўпламлари 
катта аҳамиятга эга.


119 
Симпатик тизимининг преганглионар нерв толалари охиридан- ацетилхолин, 
энкефалин, нейротензин; постсинаптик толаларидан- норадреналин, ацетилхолин, ВИП; 
парасимпатик преганглионер нейронлардан-ацетилхолин ва энкефалин; постганглионар 
нерв толасидан-ацетилхолин, энкефалин, ВИП лар ажралади. Меъда ва ичак соҳасида, 
шунингдек гастрин, соматостатин, Р-субстанция, холецистокининлар ҳам медиатор 
вазифасини ўтайдилар. Ошқозон-ичак тизими фаолиятини холинэргик нейронлар 
кучайтиради, адренергик толалар-тормозлайди. 
Ҳазм фаолиятини гуморал бошқаришда гастроинтестинал гормон ларнинг 
аҳамияти катта. Бу моддалар меъда, ўн икки бармоқли ичак, меъда ости бези шиллиқ 
қаватлари эндокрин ҳужайраларидан ишлаб чиқарилади. Бу хужайралар аминларни 
қамраб олиб уларни карбоксиллаш хоссасига қараб АПУД-тизими деб аталади. Бу 
моддаларнинг айримлари нейронларда ҳосил бўлади ва нейротрансмиттер вазифасини 
ўтайдилар. Гастроинтестинал гормонлар шира ажратиш, мотор, сўрилиш, трофик 
жараѐнларни, бошқарувчи пептидларни ажралишини бошқаради ва умумий таъсир 
кўрсатади: модда алмашинуви, юрак-қон томир тизими, эндокрин тизими фаолиятларига 
таъсир қилади.  
 
Оғиз бўшлиғидаги ҳазм. Ҳазм оғиз бўшлиғидан бошланади, бу ерда озиқли 
моддалар механик ва кимѐвий ишловдан ўтади. Механик ишлов-озиқ моддаларнинг 
майдаланиши, уларнинг сўлак билан намланиши ва овқат луқмасининг ҳосил қилишидан 
иборат. Кимѐвий ишлов-сўлак таркибидаги ферментлар таъсирида озиқ моддаларнинг 
гидролизга учрашидир. Оғиз бўшлиғига уч жуфт катта сўлак безларининг: қулок олди, 
жағ ости, тил ости ва тилнинг юзасида, танглай ва лунж шиллиқ қаватида жойлашган кўп 
майда сўлак безларининг чиқарув йўллари очилган. Қулоқ олди ва тилнинг ѐн юзасида 
жойлашган безлар шираси-сероз (оқсил)-яъни сув, оқсил ва тузлардан иборат. Тилнинг 
ўзагида, қаттиқ ва юмшоқ танглайда жойлашган сўлак шилимшиқ бўлиб жуда кўп муцин 
сақлайди. Жағ ости ва тил ости безлар аралаш ҳарактерга эга. 
 
Сўлакнинг таркиби ва хоссалари. Оғиз бўшлиғидаги сўлак аралаш ҳарактерга эга. 
Унинг рН 6,8-7,4 га тенг. Одамларда бир суткада 0,5-2л сўлак ажралади. Сўлак 99% сув ва 
1% қуруқ моддалардан иборат. Қуруқ кисми органик ва анорганик моддалардан иборат. 
Анорганик моддалар-хлорид бикарбонатлар, сулфатлар, фосфатлар анионлардан ва 
натрий, калий, калций, магний катионларидан, ҳамда темир, мис, никел ва бошқа 
микроэлементлардан ташкил топган. Сўлак таркибидаги органик моддалар асосан 
оқсиллардан иборат. Оқсил шилимшиқ модда муцин озиқ моддаларни бириктириб луқма 
ҳосил қилишда иштирок этади. Сўлак таркибидаги асосий ферментлар кучсиз ишқорий 
муҳитда фаолият кўрсатувчи амилаза ва малтазалардир. Амилаза полисахаридларни 
(крахмал, гликоген) дисахарид малтозагача парчалайди. Малтаза малтозани глюкозагача 
парчалайди. 
Сўлакнинг таркибида оз миқдорда учрайдиган бошқа ферментлар ҳам бор: 
гидролазалар, оксиредуктазалар, трансферезалар, протеазалар, кислотали ва ишқорий 
фосфатазалар. Сўлак таркибида бактериоцид таъсирга эга бўлган оқсил табиатли модда 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish