Норавшан мантиқ асосидаги дастурларга мисоллар
CubiCalc ўзига хос эксперт тизим ҳисобланади. Унда фойдаланувчилар мантиқ қоидаларини ўрнатиш орқали мақбул натижалар олишади. Масалан, “агар Х А га тегишли бўлса, Y B га тегишли” бу ерда А ва В норавшан тўплам ҳисобланади. Ушбу тизим бугунги кунда кўп сотиладиган ва кенг тарқалган.
AnyLogic – тизим динамикаси, жараёнли дискрет-ҳодисалар ва агентли моделаштиришни умумлаштирилган, моделлар яратиш муҳитида жамлаган биринчи ва ягона имитацион моделлаштириш воситаси ҳисобланади. Anylogic имкониятлари мураккаб/турли хил иқтисодий ва ижтимоий тизимларни керакли абстракция даражада динамикасини кўрсатиб беришга имкон беради. У ишлаб чиқариш, логистика, бизнес жараёнлар, истеъмол бозори каъби соҳаларни самарали моделлаштириш учун керакли кутубхона объектларини ўз ичига олган. Унинг яна бир қулай томони катта моделлар билан ишлашда объектга йўналтирилган ёндашув ёрдамида итератив босқичма-босқич қуришни осонлаштиради. Ундан ташқари, унда моделнинг анимацион ва интерактив график интерфейсини ишлаб чиқиш имкони ҳам мавжуд.
AnyLogic ўз ичига маълумотларни таҳлил қилиш воситаларини ва симуляция натижаларини самарали қайта ишлаш ва тақдим этиш учун мўлжалланган график элементларни олади, яъни статистика, графиклар, диаграммалар ва гистограммалар.
AnyLogic моделлар устида турли хил тажрибаларни қўллаб-қувватлайди, яъни таққослаш, параметрларни ўзгартириш, оддий ишга тушириш, оптималлаштириш ва фойдаланувчи томонидан киритилган махсус сценарийда тажриба ўтказиш.
ITHINK – саноат-молиявий лойиҳалар ва жараёнлар учун имитацион моделлаштириш муҳити. У оқимлар устидаги вазифаларни бажариши нуқтаи назаридан бизнес-режалаштириш соҳасида қўлланилади. Дастур кенг фойдаланувчилар гуруҳига мўлжалланган, шулар қаторида тадқиқотчилага ҳам.
PolyAnalyst – чиқувчи маълумотларни автоматик тарзда қайта ишлаш йўли билан ахборотларни аналик олиш учун мўлжалланган ва уни аналитиклар, турли соҳаларда иш юрутувчилар фойдаланиши мумкин. Унинг асосига Data Mining сунъий интеллект технологияси киритилган. Бунда турли хил мантиқий, оддий сонлар ва даражали катталиклар таҳлил қилинади. Натижалар функциялар, цикллар ёки шартли конструкциялар кўринишида олинади.
ExPro Master – интуитив мантиқ ечимларини аналитик баҳолаш вазифаларини амалга оширувчи дастурий таъминот ҳисобланади. Унда аналитик вазифаларни ҳал қилишда қуйидаги ахборот компоненталарини ўз ичига олади: предмет соҳасининг концептуал модели; динамиканинг ташқи омиллари; динамиканинг ички омиллари.
Sanasaq dim ko’p shuning uchun jadval ko’rinishinda baramiz diymiz
Jadval:
№
|
Dasturiy ta’minot
|
Kompaniya
|
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
|
FuzzyTECH
RT/Fuzzy in MATRIXx
Matlab (Fuzzy Logic Tool Box)
FIDE ()Fuzzy Inference Development Environment)
FULDEK
Fuzz-C
Fuzzy Control Toolbox for UNAC
Fuzzy Knowledge Builder, Fuzzy Decision Maker, and Fuzzy Thought Amplifier
FS-FUZZYSOFT
FuziCalc
HI-FLAG
CubiCalc, CubiCalc RTC, CubiCalc RuleMaker, CubiCard, and CubiQuick
O INCA
FlexControl
DataEngine
Quick-Fuzz, Auto-Fuzz, Multi-Fuzz, Flex-Fuzz, Process-Fuzz, Auto Sim-Fuzz, Fuzz-Drive, F-MTOS, CT-FLC
FuzzySP
FUZZLE
NeuFuz
Decision Plus
Fl Control
TILShell+ and other products
Fuzzy logic Code Generator (FLCG)
Fuzzy Logic Embedded Controller Development Packages
Fuzzytech MCU-96 Edition
Fuzzybuilder
M68HXBFIDS FLEDKT01
Insight
Fuzzytech (80C166)
Fuzzytech MCU-320 Edition
|
Inform (Germaniya)
Integrated Systems (AQSH)
The Math Works (AQSH)
Aptronix (AQSH)
Bell Heilicopter Textron (AQSH)
Byte Craft (Kanada)
CICS Automaton (Afstraliya)
Fuzzy Systems Engineering (AQSH)
FUZZYSOFT AG and GTS Trautzel GmbH (Gemaniya)
FuzzyWave (AQSH)
HIWARE (Shvitsariya)
HyperLogic (AQSH)
Intelligent machines (AQSH)
KentRidge Instruments (Singapur)
Management Intelligenter Technologien (MIT) GmbH (Germaniya)
MentaLogic Systems (Kanada)
Metus Systems (AQSH)
MODICO (AQSH)
National Semiconductor (AQSH)
Nicesoft (AQSH)
Texas A&M University (AQSH)
Togai InfraLogic (AQSH)
University of New Mexico (AQSH)
Hitachi America Ltd (AQSH)
Intel Corp (AQSH)
Motorola Inc (AQSH)
NeuraLogix Inc (AQSH)
Siemens Semiconductor Group (Germaniya)
Texas Instruments Inc (AQSH)
|
Норавшан тизимларни моделлаштиришда ва ишлаб чиқишда кўпчилик мутахассислар асосан The Math Works Inc компаниясининг MATLAB дастурини ва қисман Anylogic дастуридан фойдаланишади.
Bu yazuving o’rnina nauchun Anylogic tanlaganlamizi yazamiz
Do'stlaringiz bilan baham: |