Селективное извлечение – Танлаб ажратиш – selective extraction – Металлни ёки металл бирикмаларини кон маҳсулотларидан танлаб ажратиб олиш.
Селективные реактивы – Сайланма реактивлар – selective reagent – Кўп ионлар орасидан бир хил ионлар билангина реакцияга киришувчи моддалар
Скважина – Қудуқ – hole – Суюқ ёки газ ҳолидаги моддаларни ер остидан чиқариб олиш учун мўлжалланган қурилма.
Смола – Қатрон – resin – Юқори полемирли углеводлар занжирининг фазовий туридан ташкил топган,таркибида ион алмашуви фаол гуруҳлари бўлган органик қаттиқ модда.
Do'stlaringiz bilan baham: |