Баня водяная – Қосқон – water bath – кичик ҳажмли кимёвий идишларни ва уларнинг ичидаги ашёларни иситиш ёки совутиш учун ишлатиладиган сувли идиш.
Бассейн – Ҳавза – basin – ҳаво ёки суюқ модда тўпланган жой.
Беотехнология – Беотехнология – biotechnology – микроорганизмлар иштирокида руда тош ва бойитмалардан металларни ажратиб олиш усули.
Благородные металлы – Нодир металлар – noble metal –олтин, кумуш, платина ва платиноидлар (палладий ,иридий ,радий ,рутений ва осмий) нинг техника ва фандаги умумий номи.Уларнинг ташқи кўриниши чиройли ва кимёвий турғун бўлганлиги учун шундай ном берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |