“ноорганик моддалар ишлаб чиқариш ускуналари ва лойиҳалаш” фанидан


АММОНИЙ СЕЛИТРАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ



Download 1,77 Mb.
bet3/5
Sana17.07.2022
Hajmi1,77 Mb.
#811112
1   2   3   4   5
Bog'liq
5 мавзу Аммиакли селитра

АММОНИЙ СЕЛИТРАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
  • Аммоний селитраси суюқ азот кислотасини газ ҳолатдаги аммиак билан нейтраллаш усули билан олинади.
  • NH3(g)+HNO3(s)=NH4NO3(k)+144,9 kJ/mol.
  • Реакция экзотермик реакциялар туркумига кириб ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдори азот кислотасининг концентрациясига боғлиқ (4.1-расм). Шундай қилиб суюқ азот кислотасини аммиак билан нейтраллаганда аммоний селитрасининг эритмаси ҳосил бўлади. Селитрани ажратиб олиш
  • учун сувни буглатиш зарур.
    • Ишлаб чиқаришда энергияни тежаш мақсадида реакция натижасида чиққан иссиқликдан бир қисми сувни буглатиш учун ишлатилади.
    • Бу жараён махсус ИТН (нейтрализация иссиқлигидан фойдалангич) номи билан аталган реакторда олиб борилади. Реактордан чиқаётган эритманинг концентрацияси азот кислотасининг концентрациясига боғлиқ (4.2-расм). Агарда селитра олиш учун азот кислотасининг концентрацияси 56-58% бўлса, реакторда 92-93%ли аммоний селитрасини олиш мумкин. Агарда реаксия иссиқлигидан фойдаланилмаса температура кўтарилиб, азот кислотаси ва аммоний селитраси парчаланиши мумкин. Охирги даврларда ишлаб чиқриш юқори қувватли (1360 т/сутка) АС-72 агрегатлари билан жиҳозланган.
    • Юқори қувватга эга бўлган АС-72 агрегати, АС-67 агрегатидан ўзининг қуввати, маҳсулотининг сифати, кўп техник иқтисод кўрсаткичлари билан фарқ қилади.
    • Масалан, қўшимча сифатида сульфатлар ўрнига юқори эффектли сульфат-фосфор кислотаси қўлланилади, доналарнинг ўлчами бир хиллиги, энергиянинг тежамлилиги ва бошқалар. Бу агрегатларда ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган ИТН реакторларидан фойдаланилади (4.3-расм).
    • ITN реактори 03Xl8H, 12XH10T пўлатдан ясалган бўлиб, икки концентрик ҳолатда жойлашган цилиндрдан иборат. Паст қисми реакцион қисм: d=1,6m бўлиб, юқори қисми эса сепарацион қисм деб аталади: d=3,8m. Реакторнинг умумий баландлиги 10м. Реакцион қисмининг қобиғида (1) реакцион стакан (2) жойлашган. Реакцион стаканнинг остида тешикчалар бўлади. Реакцион зонага кўпиклагичлар орқали аммиак ва азот кислотаси берилади. Аммиак кўпиклагичда 3мм диаметрли 6650 тешикчалар бўлиб, аммиак 30-50м/с тезлиги билан берилади.
    • Азот кислотаси эса кўпиклагич орқали (2160 тешикча (d=1,5мм) 2-3 м/сек. тезлик билан берилади. Натижада реакцион қисмида нейтраллаш реакцияси иссиқлик чиқариш билан ўтади. Исиган буғ ва эритма аралашмаси юқорига махсус қурилма ёрдамида кўтарилади (5) ва сочилади, натижада ажралган эритма (сув буғидан) стакан дарчаларидан буғлатиш қисмига киради. Бу ерда реаксия натижасида чиққан иссиқлик ҳисобига бугланади. Аппаратнинг юқори қисми сепараторлик (6) вазифасини бажаради.
    • Сув буғи юқорига кўтарилиб, пастқалпоқлик тарелкада азот кислотаси билан нордонлашган аммоний селитраси билан ювилади ва сув буғи аммиакдан тозаланади. Юқоридаги 2 тарелкада азот кислотаси буғлари ва селитра томчилари ушланади. Ниҳоят сув буғи элаксимон томчи қайтаргичга (8) келиб бутунлай тозаланади.
    • Шундай қилиб, ҳосил бўлган аммоний селитра эритмаси (90-92%) ИТН реакторидан буғлатиш вакуум аппаратига юборилади. АС-72 агрегатида буғлатиш учун 08X22H6T пўлатидан ясалган комбинация қилинган буғлатиш аппаратлари қўлланилади (4.4-расм). Аппаратнинг умумий баландлиги 16м.
    • Аммоний селитра эритмаси қувурли бўшлиқ орқали берилиб, қувур ўртасидаги бўшлиққа эса 1,3-л,5 МПа босимли сув буғи берилади. Сув буғидан ташқари иссиқлик манбайи сифатида 180°C даражали иссиқ ҳаво берилади. Ҳаво концентрацион қисмининг пастига кириб, юқоридаги учта элаксимон тарелкалар орқали ўтади. Ҳавонинг намлиги 20 гр/кг ошиши мумкин эмас. Эриган аммоний селитраси 175-185°C температура билан концентрацион қисмининг пастидан оқиб тушади.
    • Буғлатиш аппаратининг тозаловчи қисмида (7) иккита элаксимон тўрдан ясалган тарелка жойлашган бўлиб юқори тарелка конденсат, паст тарелкага аммоний селитрасининг эритмаси берилади, натижада бу мазкур тарелкаларда ҳаво буғ аралашмаси ёрдамида ювилади ва қисман эритма буғлатилади.
    • АС-72м агрегати технологик схемаси 4.5-расмда келтирилган. Технологик схемада кўрсатилганидек, газ ҳолатдаги аммиак иситгичга (1) ўтиб 120-160°C га қадар исиб, 50-60% азот кислотаси иситгичда (2) 80-90°C гача қиздирилиб иккита параллел ишловчи ИТНга (3) юборилади.
    • Аммиакнинг сув буғи билан чиқиб йўқолмаслиги учун реаксияни озроқ нордон муҳитда олиб борилади. Эритмани температураси 150-170°Cга қадар кўтарилиб концентрацияси 89-92% NH4NO3 га боради. ИТН аппаратидан чиққан аммоний селитранинг нордон эритмаси нейтрализаторда (4,5) аммиак билан нейтралланади ва бир вақтнинг ўзида магнезит (MgO) азот кислотаси эритмаси юборилади.
    • 0,1-0,5гр/га аммиакка эга бўлган эритма комбинациялангач буғлатиш аппаратига (6) юборилади. Буғлатилган аммоний селитра эритмаси бакка (11) тушади. Сўнгра бакдан насос (12) орқали минора (17) устидаги сиқувчи бакка (15) жўнатилади. Бакдан эриган аммоний селитраси акустик доналаштирувчи (гранулятор) қурилмага юборилади.
    • Миноранинг тепасидан (баландлиги 63,5м) аммоний селитраси эритмаси сочилиб, пастдан ҳаво берилади. Натижада аммоний селитранинг томчилари қотади ва дона-дона (гранул) шаклига ўтади. Эритма доналаш қурилмасига қотиш нуқтасидан 5-7°га баландроқ келади. Намлиги 0,2% аммоний селитраси 167°C да кристалл холга кела бошлаб 140°C ларда тўлиқ қотади.
    1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish