Номоддий активларни ишлатишда олинадиган даромадларнинг даври. Айрим НМА бўйича даромадлар олиш даврини аниқлаб бўлмайди. НМАларни ишлатишдан кутилган даромадларни олиш даври иқтисодий ёки юридик ва келишилган чекланишлар орқали аниқланади. Масалан: лицензияни ишлатишдан олинадиган даромад тузилган ва қайд қилинган шартномада аниқланади.
Номоддий активлар қуйидаги активлар сифатида аниқланади:
субъект фаолиятида фаол ишлатилади, инвестициялар сифатида ёки сотиш мақсадида сақланмайди;
ҳозирги ҳисобот даври тугаганидан кейин фойда келтириши керак;
ҳар доим ҳам моддий моҳиятга эга эмас.
Номоддий активларнинг баҳоси фақат имтиёзлар ва тадбиркорлик ҳуқуқлари билан тақдим этилади. У фоизли, молиявий ёки муомалавий даромад келтиради. Уларга гудвил, патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, савдо маркалари ва ҳоказолар киради.
Номоддий активларнинг баҳоси асосий воситаларга ўхшаб вақти-вақти билан амортизация қилинади, яъни активнинг ишлатилиши пайтида, фойдали вақт ичида харажатларнинг таркибига қўшилади.
Ҳозирги кунда субъектларнинг иқтисодий ҳолати уларни такомиллаштиришни талаб қилади, давлат ичида ва ташқи ишлаб чиқарувчилар орасида рақобат ассортиментини янгилаш доирасида ва маҳсулотларнинг сифатини, бажарилаётган ишни ва хизматларни оширишда субъектга янги мажбуриятлар қўяди.
Қўйилган масалаларни ечишни таъминлаб турувчи инструментлардан бири номоддий активлар ҳисобланади, чунки улар моддий хусусиятга эга бўлмай маҳсулотни яратиш ва даромадларни олишда фаол қатнашади. Уларга патентлар, лицензиялар, "ноу-хау", ердан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари, брокерлик жойлари, савдо маркалари, программали дастурлар ва бошқалар киради.
Юқорида келтирилган 4та хусусият номоддий активларнинг ҳар хил категориялари учун бухгалтерия ҳисобининг усулларига таъсир қилади.
Номоддий активларнинг ҳисоби моддий активларга, масалан, ер, бино ва ускуналарга қўлланиладиган худди шундай тамойиллар ва тартибларни ўз ичига мужассамлаштиради. Бу тамойиллар ўз ичига қуйидагиларни олади:
Ушбу активларни олиш вақтида таннарх тамойилини қўллаш;
Мослик тамойилини, бу сарфланган харажатлар ва олинган даромадлар ушбу ҳисобот даврида акс эттирилишини талаб қилувчи, ишлатиш даври пайтини қўллаш.
Чиқиш пайтида даромадларни тан олиш тамойилини қўллаш, яъни чиқимдан олинган фойда ёки кўрилган зарар олинган пул маблағлари ва чиқиб кетган активнинг баланс қиймати орасидаги фарқининг тан олиниши.
Номоддий активларнинг ҳисобида 2та асосий масала мавжуд:
ҳозирги ҳисобот даврида ушбу активлар қийматининг қайси қисмининг харажатлар ҳисобига қўшилишини аниқлаш;
балансда кўрсатилган қоплаш қийматини ҳисоблашнинг зарурлиги.
Ушбу масалаларни ечиш учун қуйидаги ишларни бажариш керак:
номоддий активларнинг дастлабки қийматини тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида аниқлаш;
номоддий активлар қийматининг тегишли қисмини улардан фойдаланиш жараёнида харажатларнинг таркибига тўғри қўшиш;
номоддий активларнинг ишлатилиши билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳисобини тўғри юритиш;
номоддий активларнинг ҳисобдан чиқарилишини тўғри ва ўз вақтида ҳисобда акс эттириш.
Aim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |