Номоддий активларга амортизация ҳисоблашнинг тартиби ва усуллари


Гудвил-аниқлаб бўлмайдиган номоддий активлар



Download 33,68 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi33,68 Kb.
#46049
1   2   3   4   5
Bog'liq
активларга амортизация ҳисоблашнинг тартиби ва усуллари.

Гудвил-аниқлаб бўлмайдиган номоддий активлар. Гудвил аниқлаб бўлмайдиган, энг кўп тарқалган ва муҳим бўлган номоддий активлар ҳисобланади. Гудвил фирманинг яхши характеристикалари натижасида пайдо бўладиган қийматини белгилайди, бу эса фирманинг аниқ активларидан кутилган даромадга қўшимча даромадларни оширади. Гудвил олиш далилсиз хам мавжуд бўлиши мумкин, фақат битта компания бошқа компанияни сотиб олгандагина ёки уларнинг қўшилиши пайтидагина ушбу гудвил жорий ҳисобда тан олинади. Гудвил хақидаги саволларни хал қилиш аввало унинг маъносини кўриб чиқишдан- нималар натижасида гудвил ҳосил бўлади-бошланади, кейин эса баҳолаш, рўйхатдан ўтказиш, амортизация ва гудвил ҳисоби хақидаги саволларига ўтилади.
Гудвилнинг концептуал мохияти. Асосан, гудвил фирманинг одатий кўрсаткичларидан ошиб кетган, келажакдаги молиявий кўрсаткичларининг тахминий қийматини ифодалаб беради. Бу тахмин фирмага ёки унинг муомалавий шароитига тегишли номоддий қулай характеристика(тавсиф)лари ёки омиллари фирма учун келажакда юқори даромадларни олиш эҳтимолини юзага чиқаришдан пайдо бўлади.
Бу омиллардан ҳар бири, шунингдек рўйхатда келтирилмаган бошқа омиллар ушбу омилларнинг йўқлигига нисбатан, фирмага катта даромад олишнинг усулларини кўпайтиради. Даромадларнинг ошишига имкон яратиб, бу омиллар фирманинг қийматини алоҳида активларнинг қийматидан юқорироққа оширади. Қийматнинг ошиши кўпинча фирманинг баҳосида акс этади ва гудвил деб номланади.
Гудвилнинг бошланишини яратадиган омилларнинг асосий хусусияти шундан иборатки, улар фирманинг бошқа активлари билан боғлиқ бўлган қийматини ташкил этади. Улар фирманинг бир қисми бўлиб, ундан мустақил бўла олмайди ва бундан ташқари уларни алоҳида сотиш имконияти ҳам бўлмайди. Ўз навбатида бу тобеълик баҳолашда жиддий муаммони туғдиради, чунки фирманинг гудвилини фирмадан ажратиб бўлмайди, шунингдек алоҳида сотиб олиш ёки сотиб бўлмайди; уни фақат фирма сотилганда объектив баҳолаб бўлади. Фирма ўзининг ишлаб чиқариш режаларини амалга ошириш пайтида гудвилни юзага келтириши мумкин, гудвилнинг қийматини баҳолаш мумкин бўлганда боғлиқ бўлмаган бошқа субъект билан қандайдир бозор муносабатлари ёки муомала мавжуд эмас.
Фирма гудвилни келишилган нархда фақат у иккинчи фирмани сотиб олгандагина олинган ва таққослаштирилган активларнинг ҳозирги бозор қийматидан юқори бўлган нархда олгандагина тан олади.
Ҳисоб мақсадлари учун гудвилни қуйидаги кўрсаткичлар ўртасидаги фарқлари бўйича кўриб чиқиш мумкин: фирмани сотиб олишнинг ҳақиқий баҳоси ва тенглаштирилган соф активларнинг ҳақиқий бозор қиймати. Қачонки гудвил қиймат тамойилига мувофиқ бўлсагина харид қилиш орқали олиш унинг қийматини ўлчашнинг ягона объектив воситаси ҳисобланади.

Download 33,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish