Номидаги Ўзбекистон миллий университети “социология” фани бўйича ЎҚув-услубий мажмуа тошкент-2019 «ТасдиҚлайман»


-мавзу. ЖАМИЯТ ЯХЛИТ ТИЗИМ СИФАТИДА



Download 0,94 Mb.
bet24/67
Sana13.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#787298
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67
Bog'liq
2 5266992182622950609

2-мавзу. ЖАМИЯТ ЯХЛИТ ТИЗИМ СИФАТИДА


РЕЖА:

  1. Жамият ва ижтимоий тизим тушунчалари.

  2. Жамият тўғрисидаги қарашлар хилма-хиллиги.

  3. Ҳозирги кун жамиятининг кўринишлари ва турлари.



Жамият – кишилар ҳаётий фаолиятининг тарихий ривожланиш шакли бўлиб, ўз тузилиши жиҳатидан мураккаб тизимни ташкил қилади. Жамиятни социал тизимнинг муайян конкрет шакли сифатида, унинг функционал ва ривожланиш қонуниятини, ҳар бир бўлакчаларнинг ўзига хос томонларини, ўзаро муносабатларини илмий жиҳатдан ўрганиб, тўғри бошқариш муҳим аҳамиятга эга.
Чунки, ўз вақтида кейинги оқибати ўйланмаган, олдиндан социологик асосда таҳлил қилинмаган ва олди олинмаган нуқсонлар жамият тараққиётида салбий асоратлар қолдиради.
Социология тарихида жамият – ўз ижтимоий эҳтиёжларини қондирувчи кишилар бирлиги сифатида тушунилган. Шу билан бирга, жамият айрим ижтимоий бирликгина эмас, балки ижтимоий муносабатлар мажмуаси ҳамдир.
Социология жамият тўғрисидаги таълимот бўлиб, ижтимоий тизимлар ривожланиши ва функционал қонунятлар, ҳаракатлантирувчи кучларни ўрганувчи фан ҳамдир. У турли ижтимоий ҳодисалар, жамият ва табиат ўртасидаги алоқадорликни, шунингдек, шахс, кишиларнинг ижтимоий хулқи, унинг элементлари ва ривожланиш қонуниятларини ўрганади.
Ҳозиргача жамият ҳаётини социологик жиҳатдан тадқиқ қилиш асосан, икки йўналишда ривожланиб келди. Биринчи йўналиш О.Контдан француз социологи Э.Дюркгейм орқали ривожлантирилган, америкалик социолог Т.Парсонсларнинг социологик таълимотларини ўз ичига олади. Бу йўналишда ижтимоий тизим ўзгариши ташқи кучлар таъсири орқали тушунтирилиб, кўпроқ психологик омилларга эътибор берилган.
Иккинчи йўналиш: марксистик социологик таълимот бўлиб, унда ижтимоий тизим ички зиддиятлар асосида ички куч таъсири орқали тушунтирилиб, материалистик моҳиятга эга бўлган моддий муносабатларнинг белгиловчи ролига асосий эътибор қаратилган.
Ҳар икки таълимот ҳам жамият ҳаётида муҳим белгиларни ўзида мужассамлаштириб келди.
Социологик амалиёт функционал ўзгаришларсиз, эволюциясиз, революция тушунчаси билан, функционал муносабатлар таҳлилисиз ижтимоий тизимлар ривожланишини фақат зиддият ва конфликтлар орқали асослашга уринувчи бу таълимот жамият ҳаётини бир томонлама ўрганишга олиб келганлигини давр кўрсатмоқда.
Буржуа социологияси номи билан аталган ғарб социологик таълимотида ҳам ўзига хос ижобий жиҳатлар билан бир қаторда, ижтимоий тизимлар ривожланишининг ички зиддиятли хусусиятларини ҳисобга олмаслик ҳам жамиятни бир томонлама тушунтиришни билдиради.
«Жамият ҳаётининг индустрлашуви объектив равишда, қайси ижтимоий тизимлар бўлишидан қатъи назар, ижтимоий иерархиянинг бир хил (ягона) типига олиб боради» деган америка социологларининг фикри тарихий ривожланиш амалиётида тасдиқланмоқда.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish