2. Чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2019 йил 20 декабргача
22.
Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё давлатларида миллатлараро тотувликни таъминлаш» мавзусида халқаро конференция ўтказиш.
1. Халқаро конференция ўтказишни ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш ва уни молиялаштириш манбаларини белгилаш.
2. Халқаро конференция иштирокчилари таркибини белгилаш.
2020 йил 1 сентябргача
ММХМДАҚ (Р. Курбанов),
ТИВ (А. Камилов),
СМТИ (Э. Арипов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
3. Халқаро конференцияни ўтказишни ташкил этиш бўйича Ҳукумат фармойиши лойиҳасини тайёрлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2020 йил 1 ноябргача
4. Конференцияни ўтказиш.
2021 йил апрель
5. Конференция материаллари тўпламини нашр этиш, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни, ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашадиган конференциянинг тавсияномаларини тайёрлаш ва қабул қилиш.
2021 йил 15 майгача
23.
Ўзбекистондаги миллатлараро тотувлик, ММХМДАҚнинг, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятларининг фаолияти тўғрисида уч тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) китоб-альбом нашр этиш.
1. Ишчи гуруҳ тузиш.
2. Материаллар йиғиш ва таҳлил қилиш.
3. Уч тилда китоб тайёрлаш ва нашр этиш.
4. Китобни дипломатик ва расмий йўллар орқали тарқатиш.
2019 йил 1 декабргача
2020 йил 1 январгача
2020 йил апрель
2020 йил май
ММХМДАҚ (Р. Курбанов),
СМТИ (Э. Арипов),
Фанлар академияси (Б. Йўлдошев),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Маджидов), Бадиий академия (А. Нуриддинов),
ТИВ (А. Камилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
24.
Мамлакат ҳудудида ва ундан ташқарида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва хориждаги ўзбек диаспоралари билан мустаҳкам ҳамкорликни амалга ошириш.
1. Хориждаги ўзбек диаспораларининг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш.
2. Миллий маданий эҳтиёжларни қондириш соҳасида ўзбек диаспораларининг ҳуқуқлари, шунингдек, хорижда яшовчи ватандош-ларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши фактларини мониторинг қилиш.
3. Хориждаги ўзбек диаспоралари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш таклифларини ишлаб чиқиш.
4. Ўзбек диаспоралари ёшларини қўллаб-қувватлаш.
5. Ўзбек диаспораларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича мунтазам асосда ахборот, маданий-маърифий ва бошқа тадбирлар ўтказиб турилишини ташкиллаштириш.
2019 — 2021 йиллар давомида
ММХМДАҚ (Р. Курбанов),
ТИВ (А.Камилов), Меҳнат вазирлиги (Н. Хусанов),
ИИВ (П. Бобожонов),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
V. Ўзбекистон Республикасининг давлат ва жамият ривожи устуворликларини, илғор хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда миллатлараро муносабатларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
25.
Миллатлараро муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш,кейинчалик қонун ҳужжатларинитакомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
1. Миллатлараро муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида етакчи хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш бўйича мутахассислар, экспертлар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳи тузиш.
2019 йил 1 декабргача
ММХМДАҚ (Р. Курбанов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
ТИВ (А. Камилов),
СМТИ (Э. Арипов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Қонунчиликни такомиллаштиришга оид таҳлилий материаллар ва асосланган таклифлар тайёрлаш.
2020 йил 15 январгача
3. Таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2020 йил 1 февралгача
26.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қошидаги Жамоатчилик кенгаши низомини қайта кўриб чиқиш ва янги таҳрирда тайёрлаш ҳамда унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини қабул қилиш.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қошидаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қошидаги Жамоатчилик кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.
2020 йил 1 январгача
ММХМДАҚ (Р. Курбанов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
3. Жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш муаммоларини муҳокама қилиш юзасидан Жамоатчилик кенгаши мажлисларини ўтказиш.
Ҳар чоракда
Изоҳлар:
1) ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметидан келиб чиққан ҳолда тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгартирилиши, ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар эса бирлаштирилиши мумкин.
2) икки ва ундан кўпроқ бандлар бирлаштирилганда бирлаштирилаётган бандлар учун белгиланган энг кеч муддат бажариш муддати сифатида ўрнатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сон Фармонига
3-ИЛОВА