Нобанк кредит ташкилоти ломбард



Download 0,73 Mb.
Sana24.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#226222
Bog'liq
Нобанк кредит ташкилоти

Нобанк кредит ташкилоти - ломбард

Шуҳрат Шодиев

DBDA-57

Ломбард - нима ва қайси ҳолларда ломбарддан фойдаланиш қулай?

Агар бирон-бир сабабларга кўра сизга зудлик билан пул керак бўлганда ҳамда бирор кимдан қарз олиш ёки бир неча соат ичида кредит олиш имкони бўлмаса, Сиз, ломбардда уч ойдан ошмайдиган кредитни қимматбаҳо кўчар мол-мулкингиз гарови эвазига олишингиз мумкин.

Ломбард хизматларининг қулайлиги шундаки, кредитни олиш учун узоқ вақт сарфланмайди ва кўп хужжатлар талаб қилинмайди.

Ломбардда кредитни олиш ва қайтариш схемаси қуйидагича:

  • Сиз ломбардга қимматбаҳо мол-мулкни тақдим киласиз (агар керак бўлса, ломбард гаровга қўйиладиган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки бошқа далилларни тақдим этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга), паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат, шунингдек қарз олувчининг фаолияти ва даромадлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар ;
  • Гаровга қўйиладиган мол-мулк баҳоланади;
  • Сизни кредит шартномасининг умумий шартлари билан таништириб чиқишлари керак. Агар сиз улар билан рози бўлсангиз, кредит шартномасини имзолайсиз ва қўлингизга пул маблағлари ва иккита ҳужжатни оласиз: кредит шартномасининг ўзи ва гаров картаси (билет).

Ломбардда кредитни олиш ва қайтариш схемаси қуйидагича (давоми):

МУҲИМ!!! Ломбард гаровга қўйилган мулклардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга ҳақли эмас. Шунингдек, ломбард гаровга қабул қилган мулкни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатга эга мулкларнинг нархларига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталаши шарт.

Ломбард томонидан қабул қилинган мол-мулк, ломбардга тегишли бўлган барча тўловлар қопланганидан сўнг эгасига қайтарилиши мумкин. Учинчи шахс гаровга қўйилган мол-мулкни фақат мол-мулк эгаси томонидан белгиланган тартибда берилган ишончнома орқали олиши мумкин.

Агар кредитни сўндириш иложиси бўлмаса, гаровга қўйилган мол-мулк ломбард томонидан сотилади ва кредит, кредит бўйича фоизлар, жарима (неустойка) ва уни сотиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар учун тўловлар амалга оширилади. Шу билан, гаровга қўйилган мол-мулкни сотувидан олинган маблағ етарли бўлмаган тақдирда, ломбардга бўлган қарз ёпилади.

Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш чоғида олинган сумма ломбардга тўланилиши лозим бўлган суммадан ортиқ бўлса, у ҳолда Сизга фарқи (тафовути) тўланади.

Ломбардда гаров мол-мулкини йўқотишса ёки зарар етказишса, нима қилиш керак?

  • Гаровга қўйилган мол-мулк йўқотилган ёки етишмаган тақдирда, ломбард, гаров билетида кўрсатилган баҳолаш суммасига мувофиқ унинг қийматини мол-мулкнинг эгасига қайтариши шарт. Гаровда ушлаб турилган мол-мулкка зарар етказилган ҳолларда, ломбард, етказилган шикаст енгиб бўлмайдиган куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, гаровга қўювчи мулкдорга тарафларнинг келишуви билан белгиланган лекин гаров билетида кўрсатилган мол-мулкнинг қийматидан кўп бўлмаган миқдорда тўлаб бериши шарт.

Кредитни сўндиргунча гаров сифатида тақдим этилган мол-мулкни гаровга олувчи сотиши мумкинми?

  • Кредит суммаси белгиланган муддатда қопланмаганлиги тақдирда, ломбард, нотариуснинг ижро ёзуви (ижро этиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи тартибот ҳужжати) асосида имтиёзли бир ойлик муддати ўтганидан сўнг гаров мол-мулкини сотиши мумкин.

Ломбардлар томонидан бериладиган кредитларнинг ижобий ва салбий томонлари

  • + Олиш осонлиги: гаров мол-мулки ва бир нечта ҳужжатлар керак холос;
  • + Тезлиги: кредит олиш жараёни узоқ вақт талаб қилмайди;
  • + Хатар (риск) пастлиги: агар қарзни тўлаш имкони бўлмаса, унинг сўндирилиши гаровга қўйилган мол-мулкнинг ҳисобидан амалга оширилади, ушбу маблағ ломбарднинг талабларини тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса ҳам;
  • - Фоиз: Ломбардлар карзларни жуда юқори фоизда беришади.

Ломбардлар яна қандай хизматларни тақдим этади?

  • Ломбардлар шахсий истеъмолга мўлжалланган фуқароларнинг кўчар мол-мулкларини сақлаш учун ҳам қабул қилишлари мумкин. Сақлаш учун мол-мулкни қабул қилишда, ламбард мижозга шахсий сақлаш квитанциясини беради.
  • Ломбардга топширилган нарса баҳоланиши ва унинг тўлиқ баҳоланган суммасига мувофиқ мижознинг фойдасига суғурталаниши лозим.

  • Мижоз ашёни қайтариб олишдан бош тортган ҳолатда, ломбард ушбу ашёларни уч ой муддат ичида сақлаши керак. Уч ой ўтгандан сўнг талаб қилиб олинмаган ашёларни ломбард сотиши мумкин.

Эътиборингиз учун раҳмат!


Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish