ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
469
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
сифат даражалари ўқув дастурининг инглиз тили грамматик минимумида 3-4
синфларда
ўргатилиши ҳамда сифат даражаларини умумлаштириш 6-синфларда амалга ошириш
белгиланган. Шунингдек, ўтган оддий замон (Past Simple tense)га оид мустаҳкамловчи машқ
берилган.
Фикримизча, 5-синфдан грамматик минимум қоидалари алгоритмик усул билан
берилиши мақсадга мувофиқ.
Ушбу методик назарияга таяниб, мавзулар ичида лисоний
бирликларни мустаҳкамлашга эътибор бериш тавсия қилинади. “
Lesson 4. Where are you
from” мавзусида гўёки бутун дарс норасмий хат ёзишга ажратилган. Шунингдек, ушбу дарс
орқали от ва отларда кўплик қўшимчаси эслатма (Remember) сифатида тақдим қилинган.
Ўқув дастури талабларига кўра, отларнинг кўплик қўшимчаси бошланғич синфларда
ўргатилган.
Мазкур дарс учун ажратилган машқлар миқдорини от ясовчи суффикслар
“-er, -
or”ларни ўргатилишига оид қўшимча машқлар билан кўпайтириш тавсия қилинади ва
коммуникатив фаолиятга йўналтирилган машқлар берилиши мақсадга мувофиқ. Иш
китобида (93 бет) “Choose a letter and write an answer” машқи уйга вазифа тарзида берилган.
Бироқ, ўқувчи учун қандай хатни танлаш ва саволлар берилмаган. Ушбу машқни
бажариш
тушунарли бўлиши учун “Read, write and complete the letter about yourself” топшириғи
берилиши тавсия қилинади. Мазкур дарсда ўқувчиларнинг нутқий ҳамда социолингвистик
компетенцияни ривожлантириш учун “Daily routines” мавзусидаги 5-синфлар учун яратилган
мультимедиал ўқув ресурс материалидан фойдаланиш тавсия қилинади. “
Lesson 5. What is
your address?” дарс 1 машқда “Sing the song” топшириғи мавжуд. Унда 4 дарснинг биринчи
топшириғида берилган ашула яна такрорланади. Ушбу ашула (I have a granddad) мазмуни 4
ҳамда 5 дарс мавзуларига тааллуқли эмас. 2 машқда “Look, read and complete” машқида Азиз
Абдуллаев автобиографияси берилган. Бироқ, ушбу машқда ўқувчи учун “complete”
топшириғига оид ўқув материали дарсликда берилмаган. Қайд
этиш жоизки, ўқувчи учун
инглиз тилини ўрганиш жараёнида конкрект топшириқлар бериш ва уларни бажаришда
тушунарли вазифалар бўлиши мақсадга мувофиқ. Ушбу
дарсда тинглаб тушуниш ва
гапириш малакаларини мустаҳкамлашга жуда кам вақт ва машқ ажратилган. 5 синфлар учун
грамматик минимумга махсус сўроқ гапларни ўргатиш киритилган. Шунинг учун дарслик
бўлимларига махсус сўроқ гапларни ясаш учун лексик бирликларни киритиш ҳамда
алгоритмик қоидадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Талаффуз материалларини
мустаҳкамлаш учун биз амалга оширган тадқиқот доирасида такомиллаштирилган
мультимедиал ўқув ресурс иловадаги “Songs” бўлимидан фойдаланиш тавсия қилинади.
Натижада, ўқувчилар инглиз тилидаги аниқ талаффуз қилишни, сўзлар ва гаплар урғусидан
тўғри фойдаланишни фаол ўзлаштира олади.
Do'stlaringiz bilan baham: