ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
297
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
воситаларидан ўқув жараёнида фойдаланишнинг аҳамияти ва муҳим жиҳатлари кўрсатиб
берилган.
Дарс
жараёнида
ўқитувчилар
томонидан
қўлланилаётган
таълим
технологияларининг ранг-баранглиги, узлуксиз таълимнинг барча турларига тажриба-синов
ишларининг кенг ёйилиши, юқори малакали, ижодий, илмий-педагогик тафаккурга эга
бўлган салоҳиятли ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни кучайтиради. Мультимедиа
технологияларининг таълимда қўллашга оид билимлар, тажрибалар ўқитувчи хамда
ўқувчиларни юксак билимга, интеллектуал салоҳиятга, ҳамда етук малакага эга
бўлишларини таъминлайди.[3]
Инсоннинг ахборотни қабул қилиши ва эслаб қолиш қобилиятини ривожлантириш
учун: кўриши, эшитиши, сезиши ҳамда шу билан бирга ўзи шу жараёнда иштирок этиши
талаб қилинади. Кимё фани айнан шундай жараёнларни ўз ичига қамраб олган, ўрганиш анча
мураккаб бўлган қизиқарли фанлар қаторига киради. Ҳозирда кимё фанини мультимедиа
технологияларидан фойдаланиш асосида ўқитиш самарадорлигининг оширилишига
қаратилган ишлар жуда кам, бор бўлса ҳам, манбаларда ўқув жараёнидаги имкониятлари
етарлича тўлиқ очиб берилмаган. Шунинг учун кимё фанидан фойдаланилаётган методларга
мульти- медианинг дастурий воситаларини интеграциялаш орқали, ўқитиш методларини
такомиллаштириш; ўқувчиларнинг мустақил ишларни бажаришига кўра-амалий; мустақил
ишлаш, ўз-ўзини назорат қилиш ва баҳолаш; масалаларни ечишда муаммонинг ечимини
топиш ва мантиқий фикрлаш; таълимнинг масофадан туриб ўқиш ва ўрганиш методларини
амалга ошириш,улардан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш
давр талабига айланмоқда.Таълим сифатини яхшилашда ўқувчиларнинг билим олишни
фаоллаштириш,
уларнинг
ижодий
қобилиятини,
мустақил,эркин
фикрлашини
ривожлантириш мақсадида мультимедианинг дастурий воситаси асосида ўқитиш муҳим
аҳамият касб этмоқда. Халқ таълими тизимида кимё фанини ўқитиш жараёнига назарий,
илмий-амалий
тадқиқотларни,
замонавий
инновацион,
педагогик,
мультимедиа
технологияларини татбиқ этиш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиш,тахлил қилиш
натижасида, кимё таълим тизимига илғор хорижий тажрибани кенг жорий этиш, мазкур
тизимнинг малака талаблари, ўқув режалари, дастур ва услубларни тубдан янгилаш замон
талабига айланди.
Бундай муаммоларни қуйидагаларда кўриш мумкин:
1.Умумий ўрта таълим мактабларида кимё фанидан инновацион технологиялар ва
ахборот коммуникацион технологияларнинг дастурий воситалари асосида электрон,
анимация ва виртуал лаборатория ишларини яратиш,бу усуллар асосида ўқитишнинг
мазмуни, методи, педагогик шарт –шароитларидан фойдаланиш бўйича комплекс ҳолда
методика ишлаб чиқилмаган;
2.Кимё фанидан электрон, анимация ва виртуал лаборатория усулларидан фойдаланиб
ўқитиш мазмунини белгилаб берувчи вариатив дастур ва дарслик, ўқув қўлланма ва услубий
тавсияномалар етарли эмас ;
3.Кимё фанини электрон,анимация ва виртуал лаборатория усулларидан фойдаланиб
ўқитишга жалб этилган педагогик кадрларнининг бугунги кун талаби даражасида касбий
билим ҳамда педагогик маҳорати етарли даражада эмас;
4.Кимё фанини ўқитишни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатишда
ўқитувчилар учун билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган ва педагог
кадрларда касбий билимларини, маҳоратларини янада бойитиш мақсадида таълим
муассасалари ўртасида ўзаро электрон алоқалар ўрнатиш талаб даражасида эмас.
Кўтарилаётган муаммони хал этиш учун биз ўз олдимизга мақсад қўйдик:
-умумий ўрта таълим мактабларида инновацион ва мультимедиа технологияларининг
дастурий воситалари асосида кимё фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш тизимини
такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Қўйилган мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни белгила- дик:
Do'stlaringiz bilan baham: |