Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet278/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
245 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
мавзулар танлаш лозим”, 22% “Шеър, эртак, хикоя, топишмоқларга кўпроқ эътибор 
қаратиш” керак деб жавоб беришди. 
“Болаларнинг луғат бойлигини ошириш, мулоқот кўникмаларини ривожлантириш 
бўйича қандай тавсиялар бера оласиз?” деган саволга дефектологларнинг 31% “Ота-онанинг 
хамкорликда ишлаши лозим”, 26% “Эртак, шеър, топишмоқ, хикояларга кўпроқ эътибор 
қаратиш керак”, 14% “Дидактик, таълимий, ривожлантирувчи ўйинларга эътибор қаратиш”, 
5% “Майда қўл моторикасини ривожлантириш лозим”, 5% “Янги педагогик 
технологиялардан, АКТ фойдаланиш” , 9% “Янги китоблар, кўргазмалар яратиш”, 5% “Нутқ 
ўстириш бўйича янги методикалар ишлаб чиқиш”, 5% “Боланинг луғатига доимо янги сўзлар 
киритиш” керак деб жавоб беришди. 
Дефектологлардан қўшимча фикр ва мулоҳазалари сўралганда қуйидагиларни 
эътироф этдилар: 60% дефектолог “Ота-она, мутахасислар ва МТМнинг ўзаро хамкорлиги 
кучайтириш”, 5% “МТМда коррекцион ишларни тўғри ташкил этиш”, 10% “болаларга 
индивидуал ёндашиш лозим”, 5% “Логопедик сайтлар жорий этиш”, 5%“ Бола учун қийин 
бўлган мавзуларга кўпроқ аҳамият бериш”, 15% “Кўргазмали қуроллардан доимо 
фойдаланиш” лозимлигини айтиб ўтдилар. 
Дефектологларнинг айтишича кўпчилик ота-оналар ичида ўз фарзандларининг 
тақдирига бефарқлари хам учраб туради. Улар болаларнинг нутқини ўстиришга, луғатини 
бойитишга фақатгина махсус муассаса дефектологлари масъул деб биладилар, лекин 
боланинг келажак хаётига аввало ота-она масъулдир. Қарс икки қўлдан чиқади. Агар ота-
оналар махсус муассаса дефектологлари бола билан машғулотлар, дарс давомида ўтказилган 
вазифаларни ўз вақтида доимий тарзда такрорласалар болаларнинг нутқи бир мунча тезроқ 
ривожланади. Оилада тарбия яхши йўлга қўйилган тақдирдагина нуқсонли болаларни билим 
доираси кенгаяди, билиш фаолияти, фикрлаш қобилияти ва нутқи тўғри ривожланиб боради. 
Бунинг учун ота-оналар фарзандлари қизиқиб берган саволларига доимий равишда 
эринмаган холда тўлиқ жавоб беришлари, бу эса боланинг нутқини тўлиқ ва жадал ўсишига 
ёрдам беради. Алоҳида ёрдамга муҳтож болани мулоқот кўникмаларини ривожлантиришда 
китоблар ўқиш бола учун мос бўлган радио тинглаш, телевизор кўрсатувларини кўриш, 
кино, театр ва хоказоларга бориш хам катта роль ўйнайди. Оилада болани ортиқча эркалаш, 
турли қийинчиликлардан аяш, бола шахсига шикаст етказади. Чунки, нуқсонли боланинг 
мустақиллиги пасайиб қолади. Боланинг оила аъзолари билан ҳам яхши муносабатга 
киришиши, уни бошқа болалар билан ҳам яхши муносабатларини ўрнатишга ёрдам беради. 
Боланинг оиладаги: меҳнати, яъни ўз-ўзига хизмат қилиши, уй ишларида, мактабда ва 
оромгоҳларда ижтимоий фойдали меҳнат жараёнида иштирок этиши унинг ахлоқий 
хислатларини маънавий хусусиятларини шакллантиришда ва тарбиялашда муҳим ўрин 
тутади. Оилада ҳар қандай боланинг, хатто нуқсонли боланинг ҳам ўз вазифаси бўлиши 
керак. Боланинг ҳар бир яхши бажарган иши учун рағбатлантириш, ишини ёмон бажарган 
пайтларда ҳам унга ёрдам бериши лозим. Шунингдек махсус муассаса дефектологлари ота-
оналар учун семинарлар, анжуманлар ўтказиб туришлари лозим. Ушбу амалий семинарларни 
ўтказиш ота-оналарга кенг маънодаги билим олишга ва амалий тажрибани ўртоқлашишга 
ёрдам беради[3]. 
Луғатни ўз вақтида ривожлантириш-мактабда таълим олишга тайёрлашда муҳим 
омиллардан хисобланади. Луғат заҳираси етарлича бўлмаган болалар таълим олиш 
жараёнида катта қийинчиликларга дуч келадилар, улар ўз фикрларини ифодалаш учун 
керакли сўзларни топа олмайдилар. Махсус муассасаларда луғат ишини олиб борилиш 
тизими таълим-тарбия ишлари билан хар томонлама боғлиқдир. Боланинг луғат заҳираси 
атроф-олам билан танишиш давомида, барча фаолиятида, кундалик хаётида, мулоқотида 
тўлдириб борилади. Мулоқот қилиш кўникмалари устида ишлаш боланинг тасаввурларини 
аниқлаштиради, унинг ҳис туйғуларини чуқурлаштиради, ижтимоий тажрибасини йўлга 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish