ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
236
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
МАХСУС ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯГА МУХТОЖ БЎЛГАН БОЛАГА
ИНДИВИДУАЛ ЁНДАШУВ МАСАЛАЛАРИ
Муминова Л.Р. –профессор, п.ф.д., Аюпова М.Ю. – профессор,п.ф.н., Хамидова
М.П. – доцент, п.ф.н., ТДПУ, Узбекистон.
Аннотация: В докладе представлен материал по обобщению научных и
практических подходов к обучению и воспитанию детей с нарушениями
развития.Современные изменения в специальном образовании отразились и в содержании
коррекционно - развивающего обучения детей с нарушениями психо-физического
развития.
Таянч сўзлар: махсуc таълим, коррекцион –ривожлантирувчи, ижтимоий,педагогик,
нуксони бор бола,тамойилл,хусусият, кучли кучсиз, мутахассис индивидуал дастур
Аннотация: Ушбу мақолада ривожланишида камчилиги бўлган болаларни ўқитиш ва
тарбиялаш юзасидан илмий ва амалий ёндашувлар бўйича материал тақдим этилган.
Замонавий ўзгаришлар махсус таълимдаги психик-жисмоний ривожланишида камчилиги
бўлган болаларнинг коррекцион-ривожлантирувчи таълими мазмунида баён этилди.
Ключевые слова:Специальная, обучение, коррекционно-азвиваюющая, социальная
педагогическая нарушение ребёнок принцип специалист индивидуальная силные слабые
особенности программа.
Annatation : Material is presented in report on generalization scientific and practical
approach to education and education детей with breaches and delay of the development. The
modern changes to special formation were reflected and in contents of correcting and developing
education детей with breaches nut-physical development.
Keywords: special, training, correctional, social, pedagogical, violation, child, principle,
specialist, individual, strong, weak, features, program.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоий ўзгаришлар болаларни
ижтимоий ҳимоя қилишни такомиллаштириш тизимига қаратилган инновацион ислоҳотлар
билан характерланади.
Мазкур ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий механизмлари 2017-2021 йилларга
мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг 5 устувор йўналиш
асосидаги Ҳаракатлар стратегиясида ўз аксини топган. Ушбу ҳужжат мамлакатда янги
вазиятни шакллантириб, оилалар ва болаларнинг янги ижтимоий-иқтисодий шароитларга
мослашишларида, шунингдек, уларни ижтимоий ҳимоя қилишда Давлат томонидан қўллаб-
қувватлашда асосий ўрин эгаллайди.
Давлат томонидан болалар ва оилаларнинг тўлақонли ҳаёт кечиришлари учун шароит
яратишда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш тизими
механизмларини такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга қаратилаган қатор норматив-
хуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари, Фармонлари, Давлат
дастурлари қабул қилинган.
Мутахассислар олдида ривожланишида муаммолари бўлган болалар таълим ва
тарбиясининг
янги
шаклларини
яратиш,
янги
коррекцион
–ривожлантирувчи
технологияларни ишлаб чиқиш, ногиронликни олдини олиш, илк ёш давридан аниқлаш,
тўғри ташҳис қилиш, махсус ёки умумтаълим муассасаларида таълим олишни таъминлаш,
уларга тенг ҳуқуқлилик шароитини яратиш, ижтимоий қўллаб қувватлашнинг
самарадорлигини ошириш каби долзарб масалалар турибди.
Ривожланишида нуксони бор болаларни таълим ва тарбияси янги ижтимоий ва
иқтисодий шароитда маълум ўзгаришларни талаб қилувчи махсус методологик
ёндашувнинг яхлит тизимини яратишни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |