ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
467
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
тарбялаш каби инсонни вояга етказиш юклатилмоқда. Албатта бунинг негизида оила
мутсаҳкамлиги туради. Оила мустаҳкам экан жамият мустаҳкам бўлада. Давлатимизни
иқтисодий-ижтимоий ривожи юксалиб бораверади.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз жоизки, ёшларимиз юрт таянчи, уларнинг тарбияси
эса нафақат ота-оналаримиз маъсулятида балки давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир
пайтда уларни етук комил инсон қилиб етиштиришимиз ҳаммамизни олдимизда турган
асосий вазифалардан биридир. Тарбияли инсонгина оилаларимиз тинч-тотувлигини бўлажак
авлод вакилларини ҳар томонлама соғлом қилиб етиштиришларига ишончимиз комилдир.
Адабиётлар:
1. И.Каримов. Юксак маънавият енгилмас куч. –Т:, “Маънавият”.
2. Ш.Мирзиёев. Эркин ва фаровон, демократик ўзбекистон давлатини биргаликда барпо
этамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали
маросимига багиитанган Олий Мажлис палаталарининг кўшма мажлисидаги нутқи
«ЎЗБЕКИСТОН» НМИУ, 2016.
3. Форобий А. Фозил одамлар шаҳри.-Т.1993й
4. Н.Бекниёзов. Оила, тарбия, маънавият. А.Навоий номли нашриёт-2012й
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМДА ЧЕТ ТИЛ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДАГИ
КОМПЕТЕНЦИЯЛАРГА АСОСЛАНГАН ЁНДАШУВЛАР
Рузметова М.Ш. – ўқитувчи, ТДПУ, Ўзбекистон.
Аннотация: Ушбу тезисда айни дамда умумий ўрта таълим мактабларида 5-
синфларда инглиз тилини ўргатиш учун чоп этилган дарслик мажмуаси таҳлил қилинади.
Хусусан, дарслик мажмуасини такомиллаштириш масаласи бош мақсад сифатида муҳокама
қилинди.
Калит сўзлар: чет тил ўқув предмети, амалий фойдаланиш, малака талаблари,
имконият, такомиллаштириш, лексик бирлик, нутқ фаолияти.
Аннотация: В этой тезиси анализируется ряд учебников, которые в настоящее время
публикуются для преподавания английского языка в 5-х классах в общеобразовательных
школах. В частности, в качестве основной цели обсуждалась проблема улучшения учебного
комплекса.
Ключевые слова: предмет иностранного языка, практическое использование,
квалификационные требования, возможности, совершенствование, лексическая единица,
речевая деятельность.
Annatation: This thesis analyzes a complex of the textbook which published for teaching
English in the 5th grades in secondary schools. In particular, the issue of improving the textbook
was the main discussed issue.
Keywords: foreign language subject, practical use, qualification requirements, opportunity,
improvement, lexical unit, speech activity.
Глобаллашув жараёни дунё миқёсида жамиятнинг барча соҳаларини қамраб
олаётган шароитда, чет тил таълими зиммасига бир қанча муҳим вазифаларни юклади.
Бугунги давр чет тилдан амалий фойдаланиш самарадорлигини чет тил ўқув предметининг
ҳам, таълимнинг ҳам асосий муаммосига айлантирди. Таълимнинг турли босқичларида
инглиз тилини ўқитишда компетенциявий ёндашув назарияси ва амалиётидан фойдаланиш,
компетенцияларга асосланган муқобил ўқитиш технологияларини яратишга оид тадқиқотлар
билан бир қаторда, умумий ўрта таълим босқичи юқори синф ўқувчиларига инглиз ўқитишда
белгиланган компетенцияларни замонавий ўқитиш усулларидан фойдаланган тарзда
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Умумий ўрта таълим мактабларида чет
Do'stlaringiz bilan baham: |