МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИНИНГ
ҲАРАКТЕР ХУСУСИЯТЛАРИНИ ШАКЛЛАНИШИДА ҚЎҒИРЧОҚ
ТЕРАПИЯСИНИНГ ЎРНИ
Алимова Г.К. – в.б., доцент, ТДПУ, Лутфуллаева И.А. – методист, 567-МТМ,
Шайхонтохур т., Ўзбекистон.
Аннотация:
мазкур мақолада мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг
ривожланишида, айниқса уларнинг ҳарактер хусусиятларини шаклланишида қўғирчоқ
терапиясининг ўрни тизимли таҳлил қилиб берилган. Қўғирчоқ терапиясининг
психотерапевтик мақсадда қўллашнинг ўзига хос техникаси ва унинг амалий имкониятлари
илмий манбалар асосида ёритилган.
Таянч сўзлар: бола, ўйин, қўғирчоқ, миллий хусусият, миллий қўғирчоқлар, қўғирчоқ
терапияси, мактабгача тарбия муассасаси.
Аннотация: В данной статье приведен систематический анализ роли куклотерапии в
развитии дошкольников, особенно в формировании их черт характера. Конкретная методика
использования куклотерапии в психотерапевтических целях и ее практические возможности
раскрыты на основе научных источников.
Ключевые слова: ребенок, игра, кукла, национальная особенность, национальные
куклы, кукольная терапия, дошкольное образование.
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
39
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Annatation: This article provides a systematic analysis of the role of puppet therapy in the
development of preschool children, especially in the formation of their character traits. The specific
technique of using puppet therapy for psychotherapeutic purposes and its practical possibilities are
covered on the basis of scientific sources.
Key words: child, play, puppet, national feature, national puppets, puppet therapy,
preschool.
Мактабгача ёш даври шахс психик тараққиётининг негизини ташкил қилади. Чунки,
инсон ҳаётидаги муҳим психик жараёнлар, психологик ҳолатлар ва индивидуал психологик
хусусиятларнинг элементлари айнан шу даврда шакллана бошлайди. Мактабгача ёш
давридан бошлаб, бола ташқи оламни англай бошлайди натижада “Мен ўзим” феномени
таркиб топади. Шунга боғлиқ равишда мустақилликка интилиш туйғуси замирида болада ўз
хулқ-атвори, хатти-ҳаракати, “юриш-туриши”нинг индивидуал-психологик кўринишлари
шаклланади. Педагог-психологларнинг изланишларига кўра, бола шахсини индивидуал-
психологик хусусиятларини ўрганиш ва таҳлил қилиш тарбиячилар, ота-оналар учун бола
хулқида юзага келиши мумкин бўлган салбий иллатларнинг олдини олишга олиб келади.
Жамият олдидаги муҳим вазифалардан бири баркамол шахсни тарбиялашга имкониятини
яратиб беради. Айниқса, ҳозирги кунда болада миллий руҳда тарбиялаш масаласи кўндаланг
қўйилган ва давлатимизда амал қилинаётган “Илк қадам” дастурининг ва Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 4.5
бандидаги “жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга
содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш” [1; 25-150-б.] деб белгиланган
вазифаларидан энг муҳими ҳам болада миллий хусусиятларни барқарор шаклланишини
таъминлашдир. Бизга маълумки, миллий хусусиятлар миллий қадриятлар, анъаналар
негизида шаклланади.
Агар психологик манбаларни таҳлилига назар ташлайдиган бўлсак, мактабгача тарбия
ёшидаги бола тақлидчан ва кўргазмали образли тафаккур, хотираси кучли бўлади. Шу
боисдан, болада қандайдир хулқ элементлари ва хусусиятларни шакллантириш учун шахсий
намуна ва кўргазмали таъсирнинг ўрни каттадир. Бизнинг аждодларимиз азалдан мазкур
тамойилга амал қилган ҳолда болани тарбиялашда миллий қўғирчоқлардан кенг
фойдаланишган.
Дарҳақиқат, болаларни ўйин-у ўйинчоқларсиз тасаввур қила олмаймиз.
Фарзандларимизнинг дунёни англаши, тасаввур ва тафаккур оламининг кенгайиши, сўз
бойлигининг шаклланишида ўйинчоқларнинг аҳамияти беқиёс. Бироқ ўйинчоқни оддий
овунчоқ деб билмаслик керак. Мутахассисларнинг таъкидлашича, боланинг ҳар томонлама
шаклланишида ўйинчоқларнинг таъсири катта. Масалан, қўғирчоқни бола ухлатиши,
овқатлантириши мумкин, бу орқали эса “оналик инстинкти”, “ғамхўрлик қилиш қобилияти”
билан боғлиқ ижтимоий тажрибани ўзлаштиради. Бундан ташқари, айрим қўғирчоқлар
орқали болаларда турли касб ҳақида тушунча, тасаввур шаклланади. Бола ўйнайдиган
ўйинчоқлар орасида миллий қўғирчоқларнинг ўрни беқиёсдир. Миллий қўғирчоқларнинг
тузилиши, шакли, либослари болада миллий ҳарактерни, яъни ўзбекона хусусиятларни
шаклланишига хизмат қилади. Бола ҳаётида қўғирчоқларнинг таъсири катталиги ҳисобга
олган ҳолда қўғирчоқ терапиясини қўлланилиши механизмлари хусусида тўхталиб ўтамиз.
Қўғирчоқ терапияси – бу бола хулқини қўғирчоқла таъсири орқали коррекциялашга
қаратилган психотерапевтик усулдир.мазкур терапия усули дастлаб болалар психологи
И.Я.Медведева ва Т.Л.Шишовалар томонидан таклиф этилган. Мазкур метод орқали
боланинг психосоциал саломатлиги ва руҳий камолотига таъсир ўтказлади. [2; 80-б.]
Do'stlaringiz bilan baham: |