Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
23 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 

Таълимни бошқариш органлари ходимлари учун анкета саволлари; 

Тест топшириқларини тайёрлаш ва олинган натижаларни математик статистик 
таҳлил қилиш юзасидан кўрсатмалар;
Мазкур топшириқлар ва меъёрий ҳужжатлар халқаро Консорциум раҳбарияти 
томонидан етакчи халқаро ташкилотлар ва халқаро баҳолашда иштирок этадиган 
мамлакатларнинг вакиллари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. 
Тест топшириқлари китобча шаклида бўлиб, унда муайян муаммо мазмуни ва ҳал 
этиш юзасидан олтитагача турли қийинчилик даражасига эга жавоблар, очиқ ва ёпиқ тест 
топшириқлари мажмуа сифатида чоп этилади. 
Тестларнинг қийинлиги репродуктив, продуктив, қисман изланишли ва креатив 
даражада, очиқ тестларда ўқувчилар ўз фикрлари ва нуқтаи назарини баён этиши, зарур 
ҳолларда намунада берилган тўғри деб ҳисобланган олтита вариантдан бирини белгилаши 
зарур. 
Тест топшириқларини бажариб бўлгандан сўнг, ўқувчилар ярим соат муддатида 
таълим муассаси, атроф муҳитга ва инсонларга муносабати, оиласи ва ўз қизиқишлари 
ҳақида анкета саволларига жавоб бериши кўзда тутилган. 
Халқаро баҳолаш дастури PISA (Programme for International Student Assessment) 
мезонлари ўқитувчилардан ўз педагогик фаолиятларини қайта кўриб чиқиш ва муайян 
ўзгартиришлар киритишни талаб этади. 
Халқаро баҳолаш дастури PISA (Programme for International Student Assessment) 
мезонлари ўқувчиларнинг билим, кўникма, таянч, фанга доир хусусий компетенция, фанлар 
интеграциясига асосланган мега-компетенцияларни аниқлаш имконини беради. 
Халқаро баҳолаш дастури PISA (Programme for International Student Assessment) 
мезонлари олтита даражага ажратилган бўлиб, энг қуйи даражаси биринчи даража саналади.  
Жумладан, биринчи даражани эгаллаган ўқувчилар: 

Оддий илмий ҳодисаларни тушунтиришда кундалик мазмунга эга таянч 
билимлардан фойдаланиши; 

Иккитадан ортиқ бўлмаган объектлар берилган кўрсатмага мувофиқ тадқиқот 
элементларини ўтказиши; 

Тасвирий ва визуал маълумотлардаги паст даражадаги кўникма талаб 
этиладиган оддий сабаб оқибат ёки корреляцион боғланишларни аниқлаши, шарҳлаши; 

Таниш вазиятдаги шахсий, маҳаллий ва глобал контекстга таалуқли бўлган 
муаммони илмий тушунтириш учун берилган жавобларни танлаши керак. 
Энг қуйи даражадаги мезондан кўриниб турибдики, ўқувчилар билим, кўникма, 
малакалар билан бир қаторда таянч, фанга доир хусусий ва мегакомпетенцияларни эгаллаган 
бўлиши зарур. 
Бу ҳолат биологияни ўқитишда педагогик муносабатларни субъект-объект шаклидан 
субъект-субъект шаклига ўтказиш, яъни таълим-тарбия жараёнида ижодий муҳитни яратиш 
заруратини келтириб чиқаради. 
Шу сабабли, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини эгаллаётган мамлакатимиз сиёсий, 
ҳуқуқий, иқтисодий, фан, техника, технологиялар ва ижтимоий ривожланишнинг барча 
соҳаларида қўлга киритаётган ютуқлари билан дунё халқларининг эътиборини тортмоқда ва 
эътироф этилмоқда. Ижтимоий соҳада устувор йўналиш саналган таълим тизимини ҳам ўз 
навбатида муайян даражада модернизациялаш талаб этилади. 
Мазкур вазифаларни амалга ошириш таълим хизматлари сифатини орттириш, таълим-
тарбия жараёнини модернизациялаш, таълим сифати кўрсаткичи бўйича юқори даражани 
эгаллаш мақсадида ўқитувчининг педагогик ва ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини 
фаоллаштириш, ўқитиш жараёнида ижодий муҳитни вужуга келтиришни талаб этади. 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish