20
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
аксини топган. Ўқув фанлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ўқувчилар томонидан органик
дунёнинг умумий манзарасини тасаввур этиш орқали табиий-илмий дунёқарашини
кенгайтиришда асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Республикада ишлаб чиқариш корхоналарида технология ва механизмларнинг
мураккаблашуви, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик ва чорвачиликка янги
технологияларнинг жорий этилиши ўсиб келаётган ёш авлоднинг фан асосларини чуқур
ўзлаштириши билан бир қаторда илмий дунёқарашини кенгайтириш, фаол ақлий фаолият
кўрсатишини талаб этмоқда.
Ўқувчи шахсини ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш, табиий-илмий
дунёқарашини кенгайтириш таълим мазмуни, ўқитиш методлари, воситалари ва шаклларини
уйғунлаштириш орқали таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, ўқитишда фанлараро
боғланишни амалга оширишни тақозо этади.
Биологияни ўқитишда аниқ фанлар, хусусан математика билан интеграцияси амалга
оширишда қуйидаги биологик математикага доир масалалардан фойдаланилди.
Кузда балиқ 3200 та тухум қўйди, кейинги йилнинг баҳорида кўлга 640 та балиқ
тухумдан чиқди ва 64 та балиқ денгизга кўчди. Орадан икки ярим йил ўтгач фақат 2та балиқ
кўпайиш учун кўлга келди. Балиқ ҳаётида нобуд бўлишига олиб келадиган омиллар ва
уларнинг нобуд бўлиш эҳтимоллигини % ларда ҳисобланг.
Мазкур масала ўқувчиларнинг биология ва математикадан ўзлаштирган билим,
кўникма, малака, таянч ва фанга доир хусусий компетенцияларни уйғунлаштиришни талаб
этганлиги сабабли ижодий муҳит вужудга келади. Ўқувчилар биологиядан балиқларнинг
кўпайиш суръати, балиқ чавоқларига экологик муҳитнинг абиотик, биотик ва антропоген
таъсири, яшаш учун курашда организмларнинг нобуд ва яшаб қолиш эҳтимоллигини
фоизларда ифодалайди ва ўз жавобларини далиллайди. Мана шу масалани ижобий ҳал
этилишида биология ва математика фанларидан ўзлаштирилган билим, кўникма, малака,
таянч ва фанга доир хусусий компетенциялар интеграцияланади.
Одамда ҳидни сезиш майдони 4,8 см
2
, итда – 64,5 см
2
, акулада – 130 см
2
. Ушбу
организмларда ҳид билиш майдони ўртасидаги фарқни тушунтиринг. Ўқувчилар ушбу
масаладаги муаммони ҳал этишда одам, ит, акуланинг яшаш муҳити, сезиш, ҳимоя ва
озиқланиш усулини эътиборган олган ҳолда ўзлаштирган билим, кўникма, малака, таянч ва
фанга доир хусусий компетенцияларни янги вазиятда қўллаши орқали ижодий муҳит
вужудга келади.
Шу нуқтаи назардан биологияни ўқитишда ижодий муҳитни яратиш, ўқувчиларнинг
табиий-илмий дунёқарашини ривожлантириш мақсадида биология ва математика фани
билан асинхрон фанлараро боғланишларни амалга ошириш юзасидан методик тавсиялар
тайёрланди.
Хулоса қилиб айтганда, биологияни ўқитишда ижодий муҳитни яратишда фанлар
интеграцияси муҳим ўрин тутади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-
4947-сон Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-
модда.
2. Абдуллаева Б.С. Фанлараро алоқадорликнинг методологик-дидактик асослари: Дис. ...
пед. фан. док. –Тошкент, 2006.
3.
Джураев Р.Х. ва бошқ. Интеграциялашган таълим назарияси ва амалиёти. –
Тошкент, 2005.
4. Толипова Ж.О., Ғофуров А.Т. Биология ўқитиш методикаси. Олий ўқув юртлари
учун дарслик.-Т.: ТДПУ, 2012, - 226 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |