ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
199
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
илдизларига таяниб шакллантиришни ҳамда ўз фаолиятларида бу тамойилларга амал қилиб
яшашларини тақазо этади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.А.Г.Асмолов. Историческая культура и педагогика толерантности.М.:2001.-стр.61-65.
2.В.А.Воробъева.
Педагогические
технологии
воспитания
толерантности
у
учашихся.М.:2004.-65с.
3.Риэрдон Б.Э. Толерантность – путь к миру.- М.:”Бонфи”.-2001.-304 c.
4.Adorno T. Aspects of Sociologu. Beacon.-2003.-210 p.
5.М.Хаджиева.Миллий онгда толерантликни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий
таҳлили.Фалсафа фан.док.дисс.автореферати.Т.:2012.-42 б.
6.Г.Кушакова.Ёшларда
толерантлик
тафаккурини
шакллантириш
технологияси.
Пед.фан.док.дисс.автореферати Т.:2020.-49 б.
ТИЛ БИЛИШ ДАРАЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШНИНГ ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИ
МАЗМУН МОҲИЯТИ
Мирпаязова С.З. – ўқитувчи, ЎРҚКА, Ўзбекистон.
Аннотация: Ушбу мақолада чет тилни билиш даражаларини баҳолашнинг замонавий
усули электрон баҳолашнинг яратилиш тарихи муҳокама қилинган. Шунингдек, бу тизимни
амалда қўллаш босқичлари ёритилган.
Калит сўзлар: электрон баҳолаш, онлайн, тизим, таълим, АКТ.
Аннотация: В данной статье рассматривается история создания электронной оценки
как современного метода оценки уровня владения иностранным языком. Также описаны
этапы практического применения этой системы.
Ключевие слова: электронная оценка, онлайн, система, образование, ИКТ.
Annotation: This article discusses the history of the creation of electronic assessment as a
modern method of assessing foreign language proficiency levels. It also describes the stages of
practical application of this system.
Key words: electronic assessment, online, system, education, ICT.
Ҳозирги кунда жамиятимизнинг барча соҳаларига ахборот-коммуникация
технологиялари (AКТ) кириб келди ва уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш кун сайин
қийинлашиб бормоқда. Ёшларимизнинг кўпчилиги интернет оламидаги турли сайтлар,
мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар ва яна кўплаб интернет дастурлардан кенг фойдаланиб
келаётганини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг билим олиши учун онлайн дарслар, видео
машғулотлар, турли электрон қўлланмалар, визуал ўйинлар, онлайн ўқитиш курслари ва
кўплаб ресурсларнинг ташкил қилиниши қувонарли ҳолатдир. Бу каби электрон ресурслар
илмга интилувчан ёшларнинг исталган соҳадаги билимларини мустаҳкамлашда, мавзуни
мустақил ўзлаштиришда ва шунингдек ўқув жараёнини яхшилашда ҳам ўз таъсирини
кўрсатмасдан қолмайди.
Олий билим юртида ўқишни ҳоҳловчилар сонинг ортиши аммо квоталарнинг
чегараланганлиги илм олишда янги инновацион усулларнинг кириб келишини талаб қилади.
Шу сабабли таълим жараёнларига масофавий таълим ва электрон баҳолаш тизимлари кириб
келди. Масофавий таълим олис ҳудудларда яшаётганларнинг уйларидан таълим олиш учун
шароит яратган бўлса, электрон баҳолаш тизими эса таълим берувчига қисқа вақт ичида
билимларни холис синовдан ўтказиш имкониятини беради.
Электрон баҳолаш тизими бўйича турли хил фикрлар мавжуд бўлиб, унинг ўзига хос
афзалликлари ва қийинчиликлари кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Узоқ вақт давомида
AКТдан таълим тизимининг ёрдамчи воситаси сифатида фойдаланиб келинган. Билимни
Do'stlaringiz bilan baham: |