ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
14
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
ЎҚУВЧИЛАРНИ ҚАЛАМТАСВИРГА ЎРГАТИШДА ТАЪЛИМНИНГ
ЗАМОНАВИЙ УСЛУБЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Абдирасилов С. Ф.- п.ф.н., доцент, ТДПУ, Ўзбекистон.
Аннотация. Ушбу мақолада ўқувчиларни қаламтасвирга ўргатишда таълимнинг
замонавий услубларидан фойдаланиш ҳақида, ўқув-тарбия жараёнининг дидактик таъминоти
ва ўқитишнинг илмий-амалий масалалари қамраб олинган. Тасвирий санъат ўқитувчилари
учун педагогик технологиялар асосида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш бўйича методик
материаллар сифатида маълумотлар келтирилган.
Калитли сўз: каламтасвир, замонавий услуб, педагогик технологиялар,
модификацияланган-шакл, зинама-зина, геометрик жисмлар, натюрморт.
Аннотация. Данная статья посвящена использованию современных методов обучения
при обучении учащихся к рисованию, обеспечение учебного процесса дидактическим
материалом и решение практических вопросов. Также предоставляется методический
материал для учителей изобразительного искусства об организации учебного процесса на
основе педагогических технологий.
Ключевые слова: рисунок, современный метод, педагогические технологии,
модифицированная форма, шаг за шагом, геометрические тела, натюрморт.
Annotation. This article is sanctified to using of modern methods of educating for educating
of students to drawing, providing of educational process and decision of practical questions didactic
material. Methodical material is also given for the teachers of fine art about organization of
educational process on the basis of pedagogical technologies.
Keywords: drawing, modern method, pedagogical technologies, modified form, step by
step, geometrical bodies, naturmorte.
Мактаб ўқувчиларни қаламтасвирга ўргатишда таълимнинг замонавий услубларидан
фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун тасвирий санъат таълимининг янги
мазмунини шакллантиришнинг педагогик технологиялари, ўқув-тарбия жараёнининг
дидактик таъминоти ва ўқитишнинг илмий-амалий масалаларини тўғри ҳал этиш ҳозирги
куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Бу масала бўйича ўқувчиларга штрихлар
турлари ва уларнинг амалий жиҳатдан ўзига хослиги ҳақида маълумот бериш ҳамда
уларни турли шаклдаги жисмларни конструктив қурилмасини тузишга ўргатиш, уларда
назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш, мавзуга оид материалларни якка ва
гуруҳ ҳолатида ўзлаштириб олишлари учун суҳбат-мунозаралар ташкил этиш, тарқатма
материаллар тайёрлаш орқали ўқувчиларнинг билимини баҳолаш яхши натижа беради.
Ўқув жараёнидаги педагогик технология – бу аниқ кетма-кетликдаги яхлит жараён
бўлиб, у ўқувчининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда бир мақсадга йўналтирилган, олдиндан
пухта лойиҳалаш-тирилган ва кафолатланган натижа беришга қаратилган педагогик
жараёндир.
Амалий
машғулотларни
ўтишда
интерфаол
методларни
қўллаш,
унинг
имкониятларидан тўғри фойдаланиш ҳар бир педагог учун масъулиятли вазифадир. Ушбу
вазифаларни амалга оширишда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
- ёшларга каламтасвир асосларини ўргатишда педтехнологияларни қўллаш, буюк
рассом усталардан қолган бадиий методик мерослар, устоз-шогирд анъаналарини давом
эттириш орқали уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш;
- қаламтасвир асосларини ўргатишда ўқувчиларни ижодкорлик, изланувчанликка,
касбий маҳоратини такомиллаштиришга йўналтириш;
- ўқувчиларда касб ахлоқи, ватанпарварлик, одоблилик, ҳалоллик, покизалик, сабр-
қаноат, инсонпарварлик, адолатпарварлик, одиллик, ҳурмат-иззат, меҳр-муҳаббат, самимий-
Do'stlaringiz bilan baham: |