ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
71
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
4. ЎзРМДА, Р-86-жамғарма, 1-рўйхат, 3397-иш.
5. ЎзРМДА, Р-86-жамғарма, 1-рўйхат, 3088-иш.
6. Сурхондарё вилояти давлат архиви Денов тумани бўлими, 6-жамғарма, 1-рўйхат, 8-
иш.
7.Сурхондарё вилояти давлат архиви 89-жамғарма, 1-рўйхат, 136-иш.
8. Аминова Р.Х. Аграрные преобразования в Узбекистане накануне сплошной
коллективизации (1925-1929 гг). – Т.: Фан, 1969. – С. 342.
9. Сурхондарё вилояти давлат архиви 91-жамғарма, 1-рўйхат, 56-иш.
10. Сурхондарё вилояти давлат архиви 89-жамғарма, 1-рўйхат, 80-иш.
11. ЎзРМДА, Р-86-жамғарма, 10-рўйхат, 484-иш.
12. ЎзРМДА, Р-86-жамғарма, 1-рўйхат, 1617-иш.
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎКУВЧИЛАРИНИНГ БИЛИМ ЎЗЛАШТИРИШ
ДИАГНОСТИКАСИ
Йўлдошев Ф.Б. – PhD, ТДПУ, Ўзбекистон.
Аннотация:
Таълим
жараёнини
инновацион
ташкил
этишда
педагогик
диагностикадан фойдаланиш баркамол шахсни етиштиришдек мақсадига мос келиши билан
тавсифланади.
Таянч сўз: ўзлаштириш, шакллантириш, фикр. ижод, шахс, педагогика, таълим,
тарбия, вазифа.
Бошланғич синф ўкувчиларининг билим ўзлаштиришини диагностика қилишда
дастурий воситалардан фойдаланиш тизимининг натижавийлиги умумий ўрта таълим
муассасалари фаолияти самарадорлигини инновацион талаблар асосида ошириб бориш
вазифасини қўяди. Мазкур вазифани амалга оширишда халқ таълими муассасаларида таълим-
тарбия жараёнини замонавий ташкил этишда педагогик диагностика имкониятларидан
фойдаланиш талаб этилади. Таълим-тарбия жараёнида баркамол инсонни шакллантириш
маҳсуласи орқали мустақил фикрловчи, ижодий изланувчи, кучли иродали, ишчан, ғоявий
эътиқодли, маънавияти юксак, пок виждонли шахсни камол топтириш долзарб муаммолар
сирасига киради. Бу ўринда педагогик диагностика катта аҳамият касб этади ва таълим
жараёнини инновацион ташкил этишда педагогик диагностикадан фойдаланиш
механизмларини такомиллаштириш асносида жамиятнинг баркамол шахсни етиштиришдек
мақсадига мос келиши билан тавсифланади.
Диагностика (юнон тилида «dia»- шаффоф, «gnosiss»-билим деган маънони
билдиради)-ўрганилаётган объект ёки жараён тўғрисида аниқ маълумот олишнинг умумий
воситаси бўлиб хизмат қилади. Диагностиканинг аҳамиятини медицина нуқтаи назаридан
қарасак, касаллик белгилари ва уларни келиб чиқиш сабаблари тўғри аниқланса, даволаниш
натижасида бемор тузалиб кетишининг кафолати ошади. Хато диагноз эса фақат
шифокорларнинг ақлий ҳаракатини йўққа чиқарибгина қолмай, балки касалнинг тузалиш
имкониятини ҳам сусайтириши мумкин. Тана аъзолари саломатлиги тўғрисида айтилган
ушбу фикрлар таълим сифатини ўрганишга ҳам бевосита алоқадордир.
Инсон жисмоний ривожланишини диагноз қилиш анча осон кечади, бунинг учун
айрим машқлар бажарилгач, унинг натижасига биноан хулоса чиқариш мумкин. Лекин
интеллектуал, руҳий, маънавий, ижтимоий ривожланишни диагностика қилиш машақкатли
фаолиятнинг маҳсули ҳисобланади. Таълим жараёнини инновацион ташкил этишда
педагогик диагностика методларидан фойдаланиш мақсадида қўлланаётган методикалар
муайян даражада мураккаб бўлиб, ҳар доим ҳам тўғри натижа бераверади, деб хулоса
Do'stlaringiz bilan baham: |