ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
581
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
- аниқ вазиятларда зарур хатти-ҳаракатларга боғлиқ равишда нутқ бирликлари танлаб
олинади.
Коммуникатив тизим асосида дидактик материалга қуйидаги талаблар қўйилди:
Фақатгина коммуникатив қимматли иборалардан, яъни грамматик жиҳатдан тўлиқ тўғри
бўлмаган, аммо мулоқотда жуда ажойиб бўлган, мулоқотда шубҳасиз, керак бўладиган
иборалардан фойдаланиш.
Ихтиёрий нутқий хатти-ҳаракатларга мос бўлган нутқ вазиятида амалга оширилиши
керак.
Мазмунли, тузилишлари ва иннотация қонуниятига риоя этиш.
Нутқнинг мантиқийлиги ва изчиллиги.
Ғоявий йўналганлиги.
Ўқитувчининг касбий маҳорати унинг маънавий маданияти билан бевосита боғлиқ.
Мазкур соҳа объектив билиш нуқтаи назаридан ҳам ва ҳиссий баҳолаш жиҳатидан ҳам инсон
онгининг юқори ташкил этилган, моддий дастлабки асосдан мавҳумлаштирилган
ҳодисаларни: ақл-заковат, дунёқараш, қадриятли-меъёрий йўналишлар ва ниҳоят назарий
қарашларни қамраб олади.
Маънавий маданият ўз табиатига кўра, нафақат ижтимоий, балки мафкуравий ҳам.
Мафкура остида ғояларнинг тартибга солинган мажмуи тушунилиб, улар маълум ижтимоий
гуруҳнинг англанган ёки англанмаган эҳтиёжларига жавоб беради. Мафкуравий қарашлар,
энг аввало, мавҳум фикрлаш соҳасида эмас, балки бевосита инсонларнинг ижтимоий
муносабатларидаги ўзининг аниқлигида намоён бўлувчи ва мос ҳиссиётларни уйғотувчи
(ҳиссиётлар, кайфиятлар, интилишлар, сўнгра ҳаракатлар) инсонларнинг умумлаштирувчи-
баҳоловчи тасаввурлари соҳасида юзага келади ва ифодаланади.
Фикримизча, мафкура ижтимоий ақл-заковат даражасида ҳам ва мантиқий ҳамда
назарий ташкил этилган концепция даражасида ҳам ифодаланиши мумкин, аммо унинг
асосий фарқли жиҳатлари ифодаланувчи фикрнинг аксиологик ва прагматик йўналганлиги
ҳисобланади. Мафкуравий йўналган ғояларни яратувчи субъект бўлиб, турли мойилларга
эга, амалиётда муайян мақсадлар, ниятлар, идеалларни амалга оширишни истаган жонли
инсон ҳисобланади. Мафкурани яратишга мойил бўлган инсон онги сўз билан ишлайди.
Шунинг учун дидактик материални танлашда ва ташкил этишда даврнинг мафкуравий
дунёқарашига таяниш зарур. Маънавий маданиятнинг диалогик табиати диалог бўйича унинг
шериклари билан ўзаро муносабатларда ҳар бир ғоявий оқимни ўрганиш заруриятини
кўрсатади.
Ахлоқий эътиқодни шакллантириш вазифаси инсон ва воқеликнинг муносабатлари
тизими амалга оширилиши мумкин бўлган хулқ-атворнинг маълум шаклларини тарбиялаш
билан бирликда ҳал этилиши керак. Шунинг учун характернинг ижтимоий қадрли
сифатларини тарбиялаш учун дидактик материални аниқ ташкил этиш зарур.
Дидактик материал бўлажак ўқиутвчиларнинг ўқув материалини чуқур англашлари,
материал қисмларининг уйғун алоқадорлигини тушунишлари, педагогнинг муаммоли
саволларини жавобларни мустақил излаш, талабаларнинг ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз-
ўзини текшириш методларини эгаллашлари асосида қурилиши керак. Расмий-эмпирик
умумлаштиришга йўналтиришдан воз кечиш, балки талабаларда мазмунли назарий
умумлаштириш қобилиятини шакллантириш зарур.
Нутқ қобилияти ўқитувчи касбий фаолиятининг муҳим омилидан бири, чунки
ахборотни ўқитувчидан ўқувчига етказиш сўзлашув хусусиятига эгадир. Бунда нутқнинг
ички хусусиятлари (мазмунли) ҳам ва ташқи хусусиятлари ҳам назарда тутилади. Ўқитувчи
нутқ ички кучи, ишонарлилиги билан ажралиб туриши керак. У жонли, образли, ёрқин
ифодали бўлиши, стилистик, грамматик, фонетик хатоликлардан холи бўлиши керак. Бир
хилдаги, чўзиқ, бир оҳангли нутқ жуда тез толиқтиради, зерикиш, бефарқликка олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |