Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni o



Download 10,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/252
Sana25.02.2022
Hajmi10,42 Mb.
#260540
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   252
Bog'liq
УМК Ихтисос Даст Воситалар

Аппроксима́ция (лот. proxima — энг яқин) ёки яқинлашиш — қандайдир маънода бир объектларни 
дастлабкисига яқин бўлган бошқаси, лекин соддароғи билан алмаштиришдан иборат бўлган илмий метод. .


149 
аналоглари билан таққослайдилар. Одатда, ҳаққоний таққослаш дастурларнинг 
турли вазифалари ва уларни фойдаланиш ғоялари билан мураккаблашади. 
Масалан, Maple системаси, асосан аналитик (символлик) ҳисобларни 
бажаришга мўлжалланган ва бунинг учун, ўзининг синфида кучли 
ихтисослаштирилган процедуралари ва функция(3000 дан ошиқ)лар тўпламига 
эга. Дастурни бундай комплектлаш ўртача мураккаблик даражасидаги математик 
ҳисоблашни бажариш заруратига эга бўлган фойдаланувчига кўплик қилади. 
Mapleимкониятлари касбий математик - фойдаланувчиларга мўлжалланган; 
Mapleмуҳитида масалалар ечиш нафақат қандайдир функция устида амаллар 
бажаришни билиш, балки унга киритилган ечиш методларини билишни талаб 
этади: Mapleдагикўпгина ўрнатилган функцияларда ечиш методини берадиган 
аргумент пайдо бўлади. 
MathCadни ишлаб чиқувчилар асосий эътиборни фойдаланувчининг 
талабларига кўра системани кенгайтиришга қаратганлар. Бунинг учун, алоҳида 
олиниши мумкин бўлган ва ўрнатишда системага қўйиладиган қўшимча 
функцияларга эга бўлган қўшимча 
кутубхоналар 
ва 
кенгайтириш, 
шунингдек, 
бевосита 
шахсий 
ҳисоблардан 
фойдаланиш 
мумкин 
бўлган 
ҳаракатдаги 
алгоритм 
ва 
ҳужжатларга оид мисолларга эга бўлган
махсус масалаларни ечиш методлари 
баён қилинган электрон китоблар пакетлари белгиланган. Бундан ташқари, зарур 
ҳолларда шахсий функцияларни яратиш ва уларни система ядросига DLL 
механизми((Dynamic Link Library – динамик уланувчи кутубхоналар) – функция ва 
процедураларни бошқа дастурчилар, балки бошқа дастурлаш тилида ёзган 
дастурга жорий этишнинг универсал механизми. Жорий этиш лойиҳани 
компиляцияси вақтида эмас, балки тайёр дастурни тезкр хотирага юклаш 
мобайнида амалга ошади) орқали бириктириш имконияти мавжуд. 
MathCad дастури Mapleдан фарқли ўлароқ, бошиданоқ математик 
масалаларни сонли ечиш учун яратилган, у назарий математикани эмас, балки 
бевосита масаланинг математик жиҳатига чуқурлашмасдан натижа олиш зарур 
бўлган амалий масалаларни ечишга мўлжалланган. Умуман, у символлик 
ҳисоблар зарур бўлган ва Maple (14 версиядан бошлаб — MuPAD) нинг 
интеграллашган ядроси мўлжалланганларга зарурдир. Айниқса, таълимга 
мўлжалланган ҳужжатлар яратиш ҳақида гап бораётганда, жараён ва 
ҳодисаларнинг физик кўринишидан келиб чиққан ҳолда математик моделни 
яратишни намойиш этиш зарур бўлган ҳолларда, у жуда фойдалидир. 
MathCadнинг символлик ядроси, асл Maple (MuPAD)дан фарқли ўлароқ, сунъий 
даражада чегараланган (300 га яқин функцияларга кириш мумкин), лекин бу 
кўпчилик ҳолларда муҳандисликга оид масалаларни ечиш учун тўлиқ етарлидир.
Бундан ташқари, MathCadни тажрибали фойдаланувчилари, 13 
версиясигача (ўзи ҳам) содда усулда Mapleядросининг қарийиб барча функционал 
тўплами(“ҳужжатлаштирилмаган имкониятлар” деб аталувчи)га таъсир этиш 
мумкин, бу эса MathCad ҳисоблаш қувватини Mapleга яқинлаштиради.
Интерфейс. MathCad ни аналогогик дастурлардан асосий фарқи – бу 
ифодаларни киритиш тартибини матнлилиги эмас, балки графиклигидадир. 


150 
Буйруқлар, фунциялар, формулаларни териш учун клавиатурани ҳам, 
ускуналарнинг махсус панелларидаги кўплаб тугмаларидан ҳам фойдаланиш 
мумкин. Ҳар иккала ҳолда ҳам – формулалар одатдаги китобга аналогогик 
кўринишга эга бўладилар, б.а. формулаларни териш учун махсус тайёргарликни 
зарурати йўқ. Киритилган формулалар билан ҳисоблар фойдаланувчи хоҳишига 
кўра: ёки бир вақтни ўзида териб бир онда, ёки буйруқ бўйича амалга 
оширилади. Одатдаги формулалар чапдан ўнгга қараб ва юқоридан пастга томон 
(матнни ўқишга ўхшаш) ҳисобланади. Ихтиёрий ўзгарувчи, формула, 
параметрлар натижани кўриб турган ҳолда ўзгартириш мумкин. Бу интерфаол 
ҳисоблаш ҳужжатларини ҳақиқий эканлигини ташкил этиш имкониятини беради.
Бошқа дастурларда (Maple, MuPAD, Mathematica) ҳисоблашлар, матн 
кўринишида киритилган буйруқларни формулага трансформация қиладиган
дастурли интерпретатор
28)
тартибида жорий этилади. Maple ўзининг интерфейси 
билан анъанавий дастурлаш тили муҳитида дастурлаш кўникмасига эга бўлган 
фойдаланувчилар учун мўлжалланган. MathCadни фойдаланиш учун у ёки бу 
кўринишда дастурлаш билан умуман танишмас бўлиши мумкин.
MathCad дастурлашсиз дастурлаш воситаси сифатида ўйлаб топилган, 
лекин, агар бундай талаб бўлса, MathCad ўзлаштириш учун етарлича содда 
мураккаб алгоритмларни дастурлаш имкониятли ускуналарига эга.
Ўлчовли катталикларни ҳисоблашларда MathCadдан фойдаланиш 
имконятини алоҳида айтиш мумкин. Бунда бирликлар системасини: СИ, СГС, 
МКС ва бошқ. танланиши мумкин. Равшанки, ҳисоблашларнинг натижалари ҳам 
мос ўлчовни олади. Бундай имкониятнинг фойдасини баҳолаш анча мушкул, 
чунки ҳисобларда, айниқса физик ва муҳандислик ҳисобларда хатоларни кузатиш 
етарлича соддалашади.
MathCad визуаллаш механизми Mapleдагидан анчагина пастроқ. Mapleда 
ихтиёрий даража мураккабликдаги график ёки сирт ясаш учун функциянинг тури 
маълум бўлса етарли. Mapleга нисбатан MathCad графикаси яна қуйидаги 

Download 10,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   252




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish