Масала ва машқлар.
1. “Автоматлашган иш жойи” мавзуси бўйича ихтиро харитасини
яратинг.
2. Венн диаграммасидан фойдаланиб, “Катта универсал ЭҲМлар
базасидаги АИЖ” ва “Кичик ЭҲМ базасидаги АИЖ”, “Кичик ЭҲМ
базасидаги АИЖ” ва “Персонал компьютерлар базасидаги АИЖ”,
“Катта универсал ЭҲМлар базасидаги АИЖ” ва “Персонал
компьютерлар базасидаги АИЖ” мавзулар бўйича таққослаш
ишларини амалга оширинг.
3. Венн диаграммасидан фойдаланиб, Раҳбар АИЖ, Мутахассис
АИЖ ва Техник ходим АИЖ мавзуларини таққосланг.
4. Кластер методини “АИЖ таъминоти” мавзусига тадбиқ этинг ва
чизмасини чизинг.
5. “Тушунчалар таҳлили” услубини“SCADA-системалар остилари”
мавзусига фойдаланиб, мос жадвлни тўлатинг.
МАВЗУ-3. Ихтисослашган дастурий воситалар
Режа:
7. Электрон жадваллар.
8. Тақдимот яратиш системалари.
9. Ихтисослашган дастурлар.
10. График системалар.
11.
Аудио и видеофайлларни қайта ишлаш дастурлари.
12. Коммуникацион дастурлар, илмий ва муҳандислик дастурлари,
математик ва статистик дастурлари,
CAD-системалар ва ўйинлар.
Таянч тушунчалар: электрон жадвал, тақдимот, тақдимот системалари,
маълумолар омбори, нашр системалари, компьютерли верстка, матнни аниқлаш
дастурдари, таржима қилиш системалари, электрон луғат, график системалар,
векторли графика, растрли графика, уч ўлчовли графика, анимация,
коммуникацион дастурлар, илмий ва муҳандислик дастурлари, математик ва
статистик дастурлари,
CAD-системалар
Назорат саволлари.
1. Электрон жадваллар қандай иловалардан иборат?
2. Электрон жадвалнинг энг таниқли намоёндаси нима?
3. Microsoftнинг рақобатбардош маҳсулотлар қаторига қандай иловалар киради?
216
4. OpenOffice.org Calcнинг қандай камчиликлари мавжуд?
5. Тақдимот нима?
6. Тақдимот яратишда қайси дастур лидер ҳисобланади?
7. OpenOffice.org Impress нечани иловалар қаторидан жой олган? Corel Presentations
иловачи?
8. Маълумотлар омбори нима ва нима учун хизмат қилади?
9. Маълумотлар омборининг охирги фойдаланувчиси ахборот билан қандай ишлайди?
10. МОБС фойдаланувчига қандай имкониятлар беради?
11. “Шахсан” фойдаланишга мўлжалланган энг таниқли маълумотлар омбориларини
сананг.
12. “Ёши катта” маълумотлар омбори ташкилот ишига қандай имконият беради ва
улар қаторига қайси иловаларни киритиш мумкин?
13. МОБС серверлари ва мижозлар деганда нимани тушунасиз?
14. Қандай МОБС компьютерлари бир вақтни ўзида сервер ҳам, мижоз ҳам бўлади?
15. 1С:Бухгалтерия, 1C:Кадрлар, 1C:Ташкилот дастурлари қандай иловалар қаторига
кирад?
16. Верстка нима?
17. Компьютер версткасининг энг содда системаси нима деб ўйлайсиз?
18. OCR-иловалар нима учун хизмат қилади?
19. Cognitive Technologies компаниянинг Cuneiform ва I.R.I.S. (PROMT Professional Giant
пакетига киради) компаниянинг Readiris иловалар қандай иловалар?
20. Автоматик таржима қилиш системалари нима учун керак?
21. Электрон луғатлар нима беради?
22. Қандай график системаларни биласиз?
23. Векторли графика дастурларида тасвир қандай яратилади?
24. Растрли графика дастурларида тасвирлар қандай яратилади?
25. Пиксел нима? Растрчи?
26. Векторли графиканинг қандай дастурларини биласиз?
27. Растрли графика дастурларидан мисоллар келтиринг.
28. Corel PaintShop Pro нинг асосий рақаботчиси қандай илова?
29. Уч ўлчовли графика нима учун керак?
30. Рендеринг деганда нимани тушунасиз?
31. Macromedia Flash ва Macromedia Shoсkware иловалар қандай анимациялар яратиш
пакетлар сирасига киради?
32.
Замонавий овоз муҳаррирлар қаторига
қайси дастурларни киритиш мумкин?
33. Коммуникацион дастурлар қаторига қандай иловаларни киритиш мумкин?
34. Илмий ва муҳандислик дастурлари деганда нимани тушунасиз?
35. Математик ва статистик ҳисоблашлар дастурларига мисоллар келтиринг.
36. CAD-системалар нима ва нима учун керак?
37. Ўйин дастурлари нима учнн хизмат қилади?
38. Internet даврида аниқ масалаларни ечишни амалга оширадиган қўшимча яна қандай
ихтисослаштирилган дастурий воситаларни биасиз?.
Do'stlaringiz bilan baham: |