Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni o



Download 10,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/252
Sana25.02.2022
Hajmi10,42 Mb.
#260540
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   252
Bog'liq
УМК Ихтисос Даст Воситалар

43)
Репозиторий, омбор — қандайдир маълумотлар сақланадиган ва қўллаб-қувватланадиган жой. Кўпинча 
репозиторийда маълумотлар, кейинчалик тармоқ бўйича тарқатилиши мумкин бўдган файллар кўринишида 
сақланади.
 


183 
\documentclass — ҳужжат синфини (мақола, китоб, ҳисобот ва ҳоказо); 
тавсифлайди; 
\begin —ҳужжат ёки блок бошини кўрсатади; 
\end — ҳужжат ёки блок охири; 
\usepackage — жорий ҳужжатга LaTeX буйруқлар пакетини юклайди 
(кодлаш, шрифт ва бошқаларни созлашга зарур); 
\maketitle — номли ва бошқалар билан титул варақни яратади; 
\tableofcontents — мақола ёки китобнинг мазмуни; 
\chapter — бобни яратади; 
\section — бўлимни яратади; 
\subsection — бўлимостини яратади; 
\bfseries — қуюқ матн; 
\textit — курсив; 
\title — ҳужжат сарлавҳаси; 
\author — ҳужжат муалифи; 
\date — ҳужжатни яратиш санаси. 
LaTexнингбошқа буйруқларини интернетдан олиш мумкин. 
2. Ҳужжатяратиш. Дастлаб LaTeX нинг янги файлини яратиш лозим. 
Бунинг учун “Файл” менюсини очиб, “New” танланади. Очилган мулоқат 
ойнасида ҳужжат қолипини танлаш керак бўлади. Масалан, Мен китоб ёзаман, 
дейлик:
 
Кейин, title ва author майдонига китоб номи ва муаллиф исмини 
киритилади, шунингдек шу ерда титул вароқда акс этиб турадиган санани 
киритиш мумкин: 


184 
 
Буларнинг ҳаммаси жуда ғалати туюлиши мумкин ва китоб ёзишга эмас, 
балки кўпроқ дастурлашга ўхшаб кетади. Лекин, буларни барчасини аиқроқ 
кўриб чиқамиз.
3. Ҳужжатни форматлаш асослари. LaTeXнинг ҳар бир ҳужжати аниқ 
тузулишга эга, бошида акслантиришларни созлашлар, зарур пакетларни 
импортлаш, сўнгра эса, ҳужжат танасидаги матннинг ўзи келади. Қуйидаги 
сатрлар асосий параметрларни инициализациялайдилар: 
\documentclass[a4paper,11pt]{book} 
\usepackage{amsmath,amsthm,amssymb} 
\usepackage[T1,T2A]{fontenc} 
\usepackage[utf8]{inputenc} 
\usepackage[english,russian]{babel} 
\title{Менинг янги китобим} 
\author{Номаълум муаллиф} 
 
Биринчи сатрда documentclass кўрсатма ёрдамида қоғоз ўлчами - a4paper ва 
LaTeX шрифтининг ўлчами – 11 банд берилади.
\userpackage кўрсатмалар, шрифларни юклаш, кодлашни қўллаб-қувватлаш 
ва шрифтнинг сифати учун фойдаланиладиган LaTexнинг аввал ўрнатилган 
пакетларини юклайди. Аmsmath, amsthm, amssymb пакетлар кириллицани 
ишлаши учун, fontenc пакети шрифтларни кодлашни юклайди, T1 лотин 


185 
алифбоси ва T2A кириллица учун. Inputenc пакети UTF-8 кодлашни юклайди, 
babel пакети эса, тилларни қўллаб-қувватлашни юклайди.
\maketitle 
\tableofcontents 
\maketitle сатри LaTeXнингтитул вароғини яратади, кейинги \tableofcontents 
сатр эса, LaTeX мазмунини яратади. Кейинги \chapter директива, ўзингизга ёққан 
ном билан янги бобни яратиш имкониятини беради. Бу кўрсатмадан сўнг, боб 
матни ёзилади ва янги \chapter кўрсатма учраганда боб тугайди. Бу янги боб 
мазмунга иккинчи боб сифатида автоматик қўшилади.
Бобларни \section ва \subsection кўрсатмалар орқали янада кичикроқ 
қисмларга ажратиш мумкин. Барча бўлимлар автоматик ҳолда мазмунга 
киритилади.
Қандай тузулиш ҳосил бўлганлигини кўриш учун, чап устунда «Символы» 
ўрнида «Структура» танланади, ўша ускуна орқали ҳужжатга жойлаштириладиган 
ихтиёрий жадвал ва тасвирларни назорат қилиш мумкин: 
 
Кўп кишилар китоб бошига жадвал ва тасвирларнинг рўйхатини қўйишни 
истайдилар. Буни амалга ошириш учун оддийгина қуйидаги буйруқларни қўшиш 
лозим: 
\listoffigures 
\listoftables 
Ҳужжатдаги охирги буйруқ китобни тугашини кўрсатади. Ҳар бир очилган 
begin ҳар доим end буйруқ билан тугаши керак.


186 
 
4. Дастурнингинтерфейси. LaTex — бу муҳаррирга боғлиқ бўлмаган 
буйруқлар ёрдамида ҳужжатлар яратиш учун система, холос. Лекин, Latexila 
баъзи нарсаларни содда ва тез амалга ошириш ва LaTeX ни фойдаланишни 
соддалаштиришга ёрдам берадиган бир неча қўшимча ускуналарни тақдим этади. 
Масалан, муҳаррир териш мобайнида автоматик тугатиш функциясини қуллаб-
кувватлайди. 
Дастурга «Tools» меню орқали созлаш мумкин бўлган gspell асосида 
орфографияни текшириш учун интеграллашган система ўрнатилган. 
Бундан ташқари, ускуналар панелига кўпгина зарур амалларни бажариш 
тугмалари чиқарилган. Бу ерда боблар,бўлимлар, кесишадиган ҳаволалар қўшиш, 
стилларни созлаш, маркирланган рўйхат ва математик функцияларни яратиш 
мумкин. Баъзан қўлда буйруқни ёзишга қараганда битта тугмани босиш 
афзалроқдир. Шунингдек, кўпгина буйруқларни «LaTeX» менюсида топиш 
мумкин.
5. Математик формулалар. Математик формулаларни яратиш учун 
символарнинг ён панели билан биргаликда ускуналар панелини фойдаланиш 
мумкин.Бунинг учун, ён панелдан «Символы» банди, сўнгра зарур 
символларнинг, масалан грекча ёки операторлар категория(тоифа)си танланади.


187 
Ҳақиқатан ҳам, символларнинг ушбу панели ёрдамида осонгина турли 
формулалар яратиш мумкин. Формулани яратиш учун матнли ифодаларни 
фойдаланиш ёки ускуналар панелида сумматугмасини босиш мумкин.
Тугмани босиш курсор ҳолатига зарур кўрсатма қўяди. Бундан кейин 
клавиатурадан ёки ён панелдан зарур символларни киритиш қолади. Масалан, 
касрлар, бўлувчи ва махражнинг қийматини узатиш зарур бўлган frac{}{} 
кўрсатма ёрдамида бажарилади: 
E=\frac{m_1v^2}{2}$ 
 
Оддий математик ифодаларни $$ га олиш керак.

Download 10,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   252




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish