Низомий номидаги


-расм. Фан бўйича ажратилган умумий соатнинг ўқув режасида



Download 0,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/20
Sana25.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#287809
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
olij talim muassasalarida algebrani oqitishda talabalarning mustaqil oquv faoliyatlarini shakllantirish metodikasi

1-расм. Фан бўйича ажратилган умумий соатнинг ўқув режасида 
тақсимланиш схемаси 
Юқорида келтирилган мулоҳазалардан кўринадики, ҳозирги кунда олий 
таълим муассасаларида ўқув жараѐнини ташкил қилишда талабаларнинг дарс 
машғулотлари вақтидаги ўқув фаолиятлари билан биргаликда мустақил ўқув 
фаолиятларини ҳам самарали ташкил қилиш асосий масала бўлиб қолмоқда.
Шундай қилиб, мавзунинг долзарблиги, қуйи курс талабаларининг олий
таълим тизими мухитига мослашувларининг осон кечмаслиги, ўқувчи ва 
талабаларнинг ѐш, индивидуал-психологик хусусиятлари жихатидан бир-
биридан фарқ қилишлари, ҳамда бўлғуси мутахассисларнинг касбий тайѐр-
1
маъруза, амалий, семинар, лаборатория ва шу каби машғулотлар. 
Маъруза 
соати 
Амалий 
машғулот
Семинар
машғулот
и
соати 
Лаборато-
рия соати 
Аудитория соатлари 
%
50

(аудитория машғулотлари бўйича) 
Мустақил таълим соати 
%
50

 
Фаннинг 
умумий 
соати - 
%
100



гарлигига қўйилаѐтган замон талабларига кўра амалдаги ўқув режаларида 
талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятига катта эътибор қаратилаѐтгани 
билан белгиланади. Бу ўз навбатида педагоглар олдига ҳар бир фан бўйича 
ўқув машғулотлари билан биргаликда талабанинг мустақил ўқув фаолиятини 
ҳам оқилона ташкил қилиш ва мунтазам равишда такомиллаштириб бориш 
вазифасини қўяди. Зеро, “...бу буюк вазифаларни амалга oшириш учун 
xалқимизнинг фидoкoрoна мeҳнати билан тўпланган салoҳиятимиз ва 
имкoниятимиз бoр, куч-қудратимиз етарли. Энг муҳими, эртанги кунга 
бўлган қатъий ишoнчимиз бизга мустаҳкам пoйдeвoр бўлажак”.
1
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Мустақил таълим муаммоси 
ўтган асрда ҳам, ҳозирда ҳам кўплаб олимлар ва тадқиқотчиларнинг тадқиқот 
предмети бўлган. Авваллари улар бу тушунчанинг мазмунига турлича маъно 
берганлар ва уни “мустақил ўқиш”, “мустақил иш” ва шу каби тушунчалар 
билан айнийлаштирганлар. Айримлари бу тушунчани ўқитишнинг бир мето-
ди сифатида (А.Усова ва б.), бошқалари - ўқувчиларнинг билиш фаолиятла-
рини ташкил қилиш шакли сифатида (Т.Шамова ва б.), учинчилари эса ўқув-
чилар ўқув фаолиятининг бир кўриниши сифатида (И.Я.Лернер) қараганлар. 
“Агар ўрганишни инсоний фаолиятнинг умумпсихологик назарияси 
сифатида қаралса, бу тушунчаларни аралаштиришдан қочиш керак”
2
.
Мустақил таълим муаммоси ўрганилган тадқиқот ишларида ўқувчи ѐки 
талабалар мустақил ўқув фаолиятларининг педагогик-психологик жихатлари, 
ҳар бир фаннинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, мустақил 
ишларни ташкил қилиш муаммолари, мустақил ишлаш кўникма ва малакала-
рини аудиторияда ѐки аудиториядан ташқарида шакллантириш, уларда ижод-
корлик ва тадқиқотчилик қобилиятларини ривожлантириш, мавзуларга оид 
мустақил иш топшириқларини тузиш ва бу топшириқларни бажартириш йўл-
йўриқлари, воситаларини ишлаб чиқиш масалалари тадқиқ қилинган.
Жумладан, А.Абдуқодиров, А.Абдуллаев, М.Болтаева, В.Вергасов, П. 
Гальперин, С.Годник, М.Дадамирзаев, В.Крутецкий, В.Листенгартен, И.Мор-
хова; Н.Муслимов, Б.Рахимов, М.Салаева, Н.Садыкова, Д.Тўлаганова, М. 
Шамсиев, Ш.Шарипов, Г.Щукина, Р.Элмуродов, Р.Қўшинова ва бошқалар-
нинг ишларида ўқувчилар ѐки талабалар мустақил билим олишининг 
педагогик-психологик асослари тадқиқ қилинган.
Фанларнинг ўзига хос хусусиятларига кўра мустақил ишларни ташкил 
қилиш, ўқувчилар ѐки талабаларда мустақил ишлаш кўникма ва малакалари-
1
Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалти-
ришдир. – Прeзидeнт И.Кaримoвнинг 2009 йилнинг aсoсий якунлaри вa 2010 йилдa Ўзбe-
кистoнни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaригa 
бaғишлaнгaн Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг мaжлисидaги маърузaсидан. (Халқ сўзи, 
30.01.2010 й.) 
2
Леонтьев А.Н. Деятельность. Сознание. Личность. - Москва, 1977. – 102 c., 57- б. 



ни шакллантириш ва ривожлантириш масалалари А. Аширов, Ф.Бабаяров, 
А.Бакирова, И.Бекбоев, О.Бердиева, Р.Бобоѐров, М.Болтаева, Ф.Закирова, 
Л.Иванова, И.Исаков, М.Исроилов, У.Матназаров, Б.Рахимов, Ғ.Саматов, 
Ф.Содиқова, 
М.Таджиев, 
А.Тимофеев, 
Ў.Эрбўтаева, 
Э.Эшчанов, 
С.Қулмаматов, О.Қўйсинов ва бошқаларнинг тадқиқотларида ўрганилган.
Мустақил таълимни амалга оширишда инновацион технологиялардан 
фойдаланиш масалалари билан С.Абдалова, Абдуллаева, А.Абдуқодиров, 
Н.Азизхўжаева, И.Алиев, Ў.Алихонов, А.Ахмадалиев, А.Аширова, Р.Боқиев, 
М.Даминов, Г.Изетаева, Р.Ишмухамедов, В.Казаков, А.Мавлянов, Ю.Мель-
ников, А.Мирзамов, В.Митяев, Т.Оленькова, А.Пардаев, А.Садыкова, 
М.Тожиев, 
А.Тошмуродов, 
А.Тўлаганов, 
Р.Умирзоқов, 
Қ.Хусанов, 
Д.Юнусова, С.Қаҳҳоров, М.Қўчқаров ва бошқалар шуғулланганлар. 
Олий таълим муассасаларида ўқитиладиган математика фанлари бўйича 
талабаларнинг мустақил ишларини ташкил қилиш муаммолари юзасидан 
М.Атакулов, Ш.Аюпов, М.Бадалов, М.Гарунов, В.Ермолаева, Ф.Загирова, 
Р.Ибрагимов, В.Казаков, А.Мелешина, Н.Перькова, А.Рахмонов, А.Семакова, 
Т.Толаганов, С.Тўлаганов ва бошқалар изланишлар олиб борганлар.
Диссертациянинг I бобида бундай тадқиқот ишларидан айримларининг 
таҳлили батафсил келтирилган. Масалан, олий таълим муассасаларида 
ўқитиладиган алгебра курси бўйича талабаларнинг мустақил ўқув 
фаолиятларини ташкил қилиш масаласига бевосита боғлиқ бўлган 
Т.В.Оленькованинг (Россия, Ишим ДПУ) диссертациясида педагогика олий 
ўқув юртлари талабаларининг “Комплекс сонлар” мавзусини ўрганишлари 
учун компьютер дастурий таъминот яратилган.
Мустақил таълим муаммоси юзасидан олиб борилган юқоридаги каби 
тадқиқотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида олий таълим муас-
сасаларининг математика фани асосий ўрин тутган йўналишларида алгебра-
ни ўқитишда талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятларини шакллантириш ва 
такомиллаштириш зарур, деган хулосага келинди. Бунда алгебра фанининг 
ўзига хос хусусиятларини, қуйи курс талабалари учун бу фан материаллари-
ни ўзлаштириш мураккаб жараѐн эканлигини, олий таълим муассасаларида 
талабалар мустақил ўқув фаолиятининг ўзига хос жихатларини, мамлакати-
миз олий таълим муассасалари талабаларининг алгебра фанини тўлақонли 
ўзлаштиришлари учун зарур бўлган ўқув-услубий таъминотнинг бугунги 
кундаги ҳолатини, қолаверса, бўлғуси мутахассиснинг билими ва касбий 
тайѐргарлигига қўйилаѐтган замон талабларини инобатга олиш керак бўлади.
М азк ур тадқ иқ от иши ана талабаларнинг мустақил ўқув 
фаолиятларини 
шакллантириш 
муаммосини 
университетларда 
алгебранинг ў қ итилиш ж араё-ни мисолида тадқ иқ қ илиб, 
аудитория машғ улотларини талабаларнинг муста-қ ил ў қ ув 
фаолиятлари нуқ таи назаридан ташк ил қ илиш ғ оясига таянган 
ҳ ол-да 
талабаларнинг 
мустақ ил 
ў қ ув 
фаолиятларини 
шак ллантиришнинг замон талаблари доирасидаги сифатли ва 



самарали усулларини, шак ллари ва воси-таларини ишлаб 
чиқ ишга бағ ишланган. М азкур тадқиқот иши алгебра бўйича 
талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятларини ташк ил қ илиш ва амалга 
ошириш 
бў йича 
баж арилган 
Республикамиздаги 
дастлабки 
ишлардандир.

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish