Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 5,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/103
Sana21.02.2022
Hajmi5,71 Mb.
#79260
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   103
Bog'liq
4.2.УМК-махсус-мтм

 
12-амалий 
машғулот: 
 
МТМларда 
интеграциялаштирилган 
машғулотларни ташкил этиш технологиялари (2 соат). 
Ишнинг мақсад:Тингловчиларга “Илк қадам” ўқув дастури асосида
машғулотларни интеграциялаштириш ва олиб бориш технологиялари, ҳар бир 
гурухда интеграциялаштирилган машғулотларни ўтказиш методикаси ҳақида 
тушунча бериш. 
Кутиладиган 
натижа: 
Тингловчилар 
“Интеграциялаштирилган 
машғулотларни ўтказиш” методикаси бўйича таълим-тарбия вазифаларини 
амалга оширишни ўрганиб оладилар ва иш фаолиятларида қўллайдилар. 
Жиҳоз: Тарқатмалар, расмлар ва маркерлар. 
Дарс методи: “Чорраха” методи, “Чархпалак” технологияси
Амалий топшириқ: 
1. “Чорраха” методи орқали савол-жавоб ўтказиш. 


233 
2. 
“Илқ 
қадам 
дастури 
асосида 
интеграциялаштирилган 
машғулотларбўйича қилаётган ишларингиз. Тингловчилар фикри йиғилади. 
Таҳлил қилинади.
3.“Чархпалак” технологияси. Тингловчилар қайси гуруҳда ишлашларига 
қараб гуруҳларга ажратилади. Тарқатма материал берилади. Ҳар қайси гуруҳ 
дастурда 
берилган 
таълим–тарбия 
вазифаларини 
амалга 
оширишда 
усулларидан фойдаланиш. Интеграциялаштирилган машғулотлар ишланмасини 
тузишни ўрганадилар. Тақдимот ўтказилади.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами, ривожланиб 
бораётган таълим-тарбия тараққиёти асрида ота-оналар, педагоглар болаларга 
бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, уларнинг ёшига мос ва ўзига хос 
хусусиятларини инобатга олган ҳолда керакли машғулотларниташкил этиш, 
маънавияти юксак, ақлан етук, атрофдаги оламни онгли равишда идрок қила 
оладиган,мулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдалана билиш 
кўникмасига эга бўлганкомил инсон қилиб вояга етказиш лозимлигини тобора 
англаб етмоқдалар. Болаларнинг эртанги куни қандай бўлиши, кўп жиҳатдан, 
уларнинг бугунги кундаги таълим-тарбиясига, улар яшаб, нафас олаётган 
ижтимоий муҳит билан боғлиқдир.
Бунинг учун тарбиячи ва педагоглар ўз устларида мунтазам 
изланишлари, кириб келаётган инновацияларни амалиётда жорий этишлари 
таълим тизимини такомиллаштиришда, таълим самарадорлигининг ошишида 
муҳим ўрин эгаллайди.
Жумладан, “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига 
қўйилган Давлат талаблари” ҳамда “Илк қадам” ўқув дастурига киритилган 
интеграциялаштирилган машғулотларни яратиш ва уларни амалиётда қўллаш 
мақсади бугунги кун долзарб масалаларидан биридир. 
Давлат талабларида мамлакатда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий 
ислоҳотларни, жаҳон тажрибаси ҳамда илм-фан ютуқлари ва замонавий 


234 
информацион коммуникатив технологияларни инобатга олган ҳолда мактабгача 
таълим тизимида маънан мукаммал ва интеллектуал ривожланган шахсни 
тарбиялаш мақсад қилиб олинади.
Давлат талабларида туғилгандан 7 ёшгача бўлган болаларнинг бешта 
асосий ривожланиш соҳалари мавжуд бўлиб, ҳар бир ривожланиш соҳаси ўз 
ўрнида кичик соҳаларга бўлинган, улар ҳар бир ёш гуруҳига мос бир нечта 
талаблардан (кутилаётган ривожланиш кўрсаткичларидан) иборатдир. Давлат 
талаблари ривожланиш соҳалари интеграциясини кўзда тутади. 
“Интеграция” сўзи (лотин, integratio-тиклаш, тўлдириш, боғлаш) 
уйғунлик, узвийлик яъни, бирлаштириш, бирламчи деган маънони билдиради. 
Демак, интегралаштирилган машғулотларни ташкиллаштиришда бир хил 
фаолиятни интеграцияси (масалан пластилиндан алоҳида предметларни ясаш, 
сюжетли тасвирлар ҳосил қилиш) ёки ушбу фаолиятни бажариш техникасининг 
интеграцияси (масалан, бармоқ билан чизиш техникаси, бўёқни суриш, пуркаш 
техникаси)содир бўлади, бунинг натижасида болалар фаолият турининг янги 
усулларини ўзлаштириб борадилар.
МТМларида машғулотлар “Илк қадам” Давлат ўқув дастури асосида 
ташкил этилади, дастурнинг мақсади болалар учун янги билимларни 
ўзлаштиришда машғулотларни уйғунлаштириштириш ҳамда болалар 
билимларини кенгайтириб боришдир. Дастурда таълим-тарбиявий фаолият 
таълим ва ижтимоий эҳтиёжлар (саломатлик, овқатланиш ва хавфсизлик)ни 
қондириш мақсадида боланинг ёши ва индивидуал ривожига асосланувчи ўқув 
режасига мувофиқ олиб борилади. Ўқув-тарбиявий фаолият бола ҳаёти ва 
унинг атрофидаги муҳитдан келиб чиқувчи ягона бир бутун мавзуга 
бирлаштирилади, 
ўқув-тарбиявий 
фаолиятни 
режалаштириш 
таълим 
шароитларига боғлиқ ҳолда интеграция, хилма-хиллик ва мослашувчанлик 
тамойилларидан таркиб топади, деб таъкидланади.
Масалан,дастурда тайёрлов гуруҳида сентябрь ойи учун “Ўзбекистон 
менинг-Ватаним” мавзуси берилган. Демак шунга кўра биринчи ҳафтаси 
“Менинг қадрдон Ўзбекистоним”, иккинчи ҳафта “Менинг шаҳрим – менинг 


235 
маҳаллам”, учинчи ҳафта “Мен ва менинг оилам” ва тўртинчи ҳафта “Мен ва 
менинг дўстларим” номли мавзуларга бағишланади, яъни мазмунан бир-бирига 
боғланади. Ёки табиат билан таништириш машғулотларида дарахтлар ҳақида 
маълумот бериладиган бўлса, болаларни ўзлаштирган билимларини 
мустаҳкамлаш учун расм машғулотида дарахт расмини чиздириш мақсад қилиб 
олинади. Ёки бадиий адабиёт машғулотларида дарахт ҳақидаги шеърни ёд 
олдириш орқалиболалар олган билимларини мустаҳкамлашназарда тутилади. 
Бугунги кунда педагогик восита сифатида қўлланилаётган турли шакллардаги 
электрон ўқув материалларини, ўқув жараёнида уларнинг дидактик хоссалари 
ва интеграциялаштириш усулларини ижодий қўллаш замон талаби 
ҳисобланади. 
Таълим муассасаларида олиб бориладиган нутқ ўстириш, тасвирий 
фаолият, бадиий адабиёт, табиат билан таништириш, элементар математик 
тасаввурларва шу каби машғулотларбола шахсини шаклланиши, онгли фаолият 
юритиш 
малакаларини 
ҳосил 
қилишда 
муҳим 
аҳамият 
касб 
этади. Жумладан, тасвирий фаолият жараёнида бола атроф-оламни идрок этади. 
Расм чизиш, қуриш-ясаш, аппликация, лой ишига ўргатиш, бошқа фаолият 
турлари билан уйғунлаштириш болаларнинг ақлий, маънавий, эстетик ва 
жисмоний ривожланишига олиб келади. 
Мактабгача таълим муассасаларининг замонавий тенденцияларидан 
бири-таълим мазмунини интеграциялаш асосида мактаб таълимига тайёрлаш, 
тасвирий фаолият машғулотларида ижодкорликка ўргатишда турли фаолият 
турлари (бадиий адабиёт, нутқ ўстириш, табиат билан таништириш ва ҳоказо) 
билан уйғунлаштириш болаларнинг эмоционал ҳиссиётига таъсирини ошириш 
имкониятини яратади. 
Турлиёшгуруҳларида ўзаро боғлиқ ўхшаш мавзуларни киритилиши 
уларнинг индивидуал имкониятларига мувофиқ уйғун ривожланиш ва бутун 
мактабгачаёш даврининг турли гуруҳларида болаларни ривожлантиришда 
таълим мақсадларибирлаштириш ваузлуксизлигини таъминлаш орқали сифатли 
натижага эришилишига олиб келади. 


236 
Таълимфаолиятимазмунини мавзули-комплекс равишда ташкил этиш, 
режалаштиришдақуйидагиривожланиш соҳалари интеграциялаштирилади: 
- жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши; 
- ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; 
- нутқ, мулоқот,ўқиш ва ёзиш малакаларига тайёргарлик; 
- билиш жараёнини ривожланиши; 
- ижодий ривожланиш. 
Турлиёшгуруҳларида ўзаро боғлиқ ўхшаш мавзуларни киритилиши 
уларнинг индивидуал имкониятларига мувофиқ уйғун ривожланиши ва бутун 
мактабгачаёш 
даврининг 
турли 
гуруҳларида 
болаларни 
ривожлантиришдаўқувмақсадларибирлигиниваузлуксизлигини 
таъминлаш 
орқали таълимий мақсадга эришилишига олиб келади. 

Download 5,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish