Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


-синфда йил ва чорак мавзулари



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

3-синфда йил ва чорак мавзулари:
Йил мавзуси: 
Мусиқанинг ифода воситалари 
1-чорак: 
Мусиқанинг ифода воситалари 
2-чорак: 
Мусиқа нутқи 
3-чорак: 
Хор ва оркестр 
4-чорак: 
Мусиқанинг тузилиши. Оддий мусиқа шакллари. Банд 
ва нақорат 
4-синфда йил ва чорак мавзулари:
Йил мавзуси: 
Ўзбек халқ мусиқа ижоди
1-чорак: 
Халқ айтимлари ва чолғулари
2-чорак: 
Байрам ва маросим қўшиқлари
3-чорак: 
Мавсум қўшиқлари 
4-чорак: 
Баҳор фасли қўшиқлари 


155 
3.4 Бешинчи ва олтинчи синфда қўшиқ куйлаш фаолияти 
Қўшиқ куйлаш фаолияти ўқувчиларда мелодик, гармоник эшитув
ладни ҳис этиш, соф интонация каби мусиқий қобилиятларни 
ривожлантиради.Овоз аппарати усмир организмида кечаётган жараёнлар 
туфайли ўзгаради. Жисмоний ўсиш ҳам овоз аппаратининг ўсиши ҳам 
равонлигини йўқотиб, нотекис равишда шаклланди. Бу дааврда мутация 
давом этади. Шунинг учун ҳам уларга овоз диапазони кенг, баланд 
динамикадаги асарларни куйлаш тавсия этилмайди. Ўқувчилар 
қўшиқларни паст-ярим овозда бақирмасдан, эҳтиёткорлик билан 
куйлашлари керак. Бу синф ўқувчилари билан бир овозли қўшиқлар билан 
бирга икки овозли қўшиқлар устида ҳам иш олиб борилади. Бунинг учун 
кичик ҳажмдаги канонлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Қўшиқлар 
ўртача суръатда ёзилган бўлиши, катта интервалларга сакрашларнинг 
бўлмаслиги бу даврда муҳим аҳамият касб этади. 
5-6-синфда мусиқа тинглаш фаолияти 
Мусиқий асарни тинглаш жараёнида ўқувчиларга асарни тинчликни 
сақлаган ҳолда, гаплашмай маданиятли тинглаш одобини ўргатиш 
муҳимдир. Асар бошидан охиригача ифодали, бадиий ижрода магнит тасма 
ёки ўқитувчининг жонли ижроси орқали эшиттирилади. Мусиқа янграши 
билан барча синфдагилар, жумладан ўқитувчининг ўзи ҳам берилган ҳолда, 
барча ишларини четга суриб диққат билан тинглаши керак. 
Бу ёшдаги ўқувчилар мураккаб ички дунё, ҳис-туйғулар, ички 
кечинмаларга бой, муҳаббат мавзуларидаги, қаҳрамонлик руҳидаги, 
трагедия ва сатира каби жанрлардаги мусиқий асарларни бажону дил 
куйлайдилар. Усмирлар ҳиссиётга берилувчан, таъсирчан бўлганлиги 
сабабли, чуқур фалсафий ғоялар билан суғорилган, орзу ва бахт-саодат учун 
кураш, илк муҳаббат кечинмалари, соғинч каби инсоний ҳис-туйғулар 
ифодаланган мусиқа уларга кучли ҳиссий таъсир ўтказади в жиддий 
мушоҳада қилишга ундайди. Бешинчи синфда ўқувчиларнинг мусиқий 
драматургия ҳақидаги тушунчаларни ривожлантириш ва тасаввурларини 
ўйғотиш муҳим вазифадир. "Мусиқа маданияти" дастурига кирган буюк 
ғояларни акс этувчи Т.Курбоновнинг "Широқ" балети, У.Мусаевнинг 
"Тумарис" балети, Т.Жалиловнинг "Тоҳир ва Зуҳра" операси, 
С.Юдаковнинг "Мирзачул" вокал-симфоник сюитаси, Л.Бетховеннинг 
"Қаҳрамонлик", А.Моцартнинг 40-симфониясини тинглаб идрок этиш 
жараёнида, ўқувчилар бу асарлардаги аниқ ифодаланган мусиқий образлар 
ва уларнинг тўқнашувлари, зиддиятлари, мотивлар кураши, драматик 
ривожланишлар ҳақида тушунчага эга бўладилар. 


156 
6-синфда эса ўқувчилар бевосита мумтоз мусиқа ҳақида 
тушунчаларга эга бўладилар. Мумтоз мусиқа намуналаридан тинглайдилар. 
Шунингдек, шарқ халқлари мумтоз мусиқаларидан намуналар тинглаб ўз 
билимларини оширадилар. 
5-6-синфда мусиқа саводи фаолияти 
Мусиқа саводи фаолиятида асосан мусиқа назариясига оид билимлар 
ўргатилади. Ўқувчи мусиқа саводини ўзлаштириб борар экан, у мусиқий 
асарларни бемалол назарий жиҳатдан таҳлил қила олади. Бу синфларга 
келиб ўқувчилар товуш, ритм, улчов, суръат, альтерация белгилари, мажор 
ва минор ладлари, иккита белгигача бўлган тонликларни биладилар.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг мазкур фаолиятда эгаллаган билим, кўникма ва 
малакаларини бошқа фаолият турларида унумли қўллай билиши керак. Бу 
ўз навбатида ўқувчиларнинг билимларини чуқурлаштиради ҳамда бошқа 
фаолиятлардаги билимларини ҳам орттиради. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish