153
3.3 Учинчи ва тўртинчи синфлар ўқувчиларида қўшиқ куйлаш
малакаларини ривожлантириш методлари
Жамоа бўлиб куйлаш - ўқувчиларни мусиқа санъатига фаол жалб
этишнинг энг оммавий шаклидир. Ҳар бир соғлом бола куйлаш
имкониятига эга бўлади. Куйлаш бола учун эстетик эҳтиёж, ҳиссиёт ва
кайфиятни ифодалашнинг энг табиий ва қулай воситаидир.
Бола қўшиқ ижро этар экан, унда ҳис-ҳаяжон, завқ-шавқ, кўтаринки
кайфият, қувноқлик, ҳаракатчанлик каби ижобий туйғулар ҳосил бўлади.
Қўшиқда иккита эстетик восита - мусиқа ва бадиий сўз бирлашади. Шунинг
учун тажрибали ўқитувчининг қўлида жамоа бўлиб куйлаш - ўқувчиларни
мусиқий-эстетик тарбиялашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Қўшиқ куйлаш фаолияти ўқувчиларда мелодик,
гармоник эшитиш,
лад ҳиссини, соф интонацияда куйлаш малакаларини ҳамда мусиқий
қобилиятини ривжлантиради. Ижро жараёнида овози ва мусиқий эшитуви
турлича бўлган болалар жамоа бўлиб бирлашадилар. Улар ўзларининг ва
ўртоқларининг ижроларини кузатадилар, биргаликда куйлашдан баҳраманд
бўладилар. Уларда диққат, кузатувчанлик, интизом ва бошқа тарбиявий
хусусиятлар шаклланди. 3-4-синф ўқувчиларида куйлаш жараёнида
ўқувчиларнинг овоз аппарати янада яхши ривожланади, нафаслари
чуқурлашади, қон
айланиши яхшиланади, қоматлари текисланади, бир сўз
билан айтганда ҳам маънавий, ҳам ахлоқий, ҳам жисмонан ривожланадилар,
тарбияланадилар.
Ҳар бир инсоннинг кайфиятига қараб овози ёқимли, қувноқ,
жарангдор, шўх ёки буғик, "ширали", "ширасиз" ва ҳоказо бўлиши мумкин.
Овоз чиқиши овоз пардаларига боғлиқдир. Овоз пардалари тебраниши
натижасида овоз ҳосил бўлади. Инсон овоз аппарати жуда мураккаб
тузилган. Унинг асосий қисмлари
- нафас олиш органлари - упка, қорин
бўшлиғи, нафас мускуллари, шунингдек, ҳиқилдоқ, овоз пайчалари,
артикуляцион аппаратлар ва бошқалар. Овоз ҳосил бўлиши
учун мана шу
аппаратларнинг барчаси ишга тушади. Бу мураккаб жараёндир. Товуш
аппарантининг физиологик тузилиши масалаларига олимлар П.Чесноков,
Ш. Рўзиев, Д.Халабузарь, Н.Дмитрев ўз илмий ишларида мурожаат этганлар
ва атрофлича ёритиб берганлар.
3-4-синфларда куйлаш фаолияти бир қатор вазифаларни ҳал этишни
назарда тутади:- болаларда жамоа бўлиб куйлашга қизиқиш ва муҳаббат
ўйғотиш;
- мусиқага ҳиссий таъсирчанликни тарбиялаш;
- бадиий дидни тарбиялаш;
154
- қўшиқчилик овозини, яъни ёқимли, табиий товушда куйлашни
шакллантириш, овоз диапазонини ўстириш;
-
бадиий ижрога эришиш
учун вокал-хор малакаларини
ривожлантириш;
- мусиқий қобилиятларини ўстириш.
Қўшиқнинг бадиий, чиройли, ифодали ижросига эришишнинг муҳим
воситаси - ўқувчиларда вокал-хор малакаларини ривожлантиришдир. 3-4-
синфда ҳам ўқувчилар билан қўшиқ айтишдаги ҳолат, куйлаш нафаси,
товуш ҳосил қилиш, талаффуз, соз, ансамбль каби вокал-хор малакалари
устида иш олиб борилади.
3-4-синф "Мусиқа маданияти"
дастуридан Ватан, мустақиллик,
диёримиз, табиат, меҳнат, болалик мавзуларидаги қўшиқлар ўрин олган. Бу
қўшиқлар ўқувчиларда Ватанга муҳаббат, унинг келажагига садоқат,
меҳнатсеварлик, эстетик тарбиялашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Қўшиқ ўргатиш жараёнида ўрганиладиган қўшиқка эмоционал муносабатни
ривожлантириш, тасаввурни, мусиқий эшитиш ва хотирани ўстириш,
мусиқанинг ифода воситаларининг аҳамиятини тушуниш, жарангли,
куйчан, енгил товушларда куйлаш, ўзини ва ўртоқларини
тинглай олиш,
жўрсоз билан ҳамда жўрсозсиз куйлаш, икки-уч овозли куйлаш орқали
гармоник эшитиш қобилиятини шакллантириш каби вазифалар амалга
оширилиши кўзда тутилган. Ўқитувчи куйлаш учун қўшиқ танлар экан,
авваламбор асарнинг бадиий қиймати, мазмуни, тарбиявий аҳамияти,
образлар дойрасини синчиклаб таҳлил қилиб чиқади. Олинган натижага
қараб қўшиқни ўргатиш методларини танлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: