107
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Бермонт Е. Конкурс эстрады. //Театр. 2008, №2, с.75-78
2. Конников А. Мир эстрады. М., 2014.
3. Русская советская эстрада // Очерки истории. Отв. ред. докт. иск.,
проф. Е.Уварова. В 3-х Т. М., 20012
4. Смирнов-Сокольский Н. Эстрада перед конкурсом. //Советское
искусство. 2010
5. Уварова Е. Театр эстрадаси: Миниатюралар, мюзик-холлы М. 2004.
6. Шароев И. Режиссура эстрады и массовых представлений. М., 2010;
7-МАВЗУ: МИЛЛИЙ ЧОЛҒУ СОЗЛАРИ, УЛАРНИНГ
ГУРУҲЛАНИШИ (ОРКЕСТР, АНСАМБЛЬ) ВА ЕВРОПА ЧОЛҒУ
СОЗЛАРИГА ЎҲШАШЛИГИ ВА ФАРҚИ
РЕЖА:
1. Шарқ олимларининг мусиқий мусиқа чолғулари тўғрисидаги
қарашлари
2. XIX аср охири XX аср бошларида ўзбек миллий чолғулари
7.1 Шарқ олимларининг мусиқий мусиқа чолғулари тўғрисидаги
қарашлари
IХ-ХI асрларда яшаб ижод қилган Ўрта Осиёнинг буюк
донишмандлари – Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Абдуллоҳ ал
Хоразмий, Абу Райҳон Берунийлар ўз давридаги мавжуд барча дунё
илмларини пухта эгаллаш ва таҳлил қилиш эвазига ўз
таълимотларини
яратишга эришдилар. Бу назариялар ва илмлар энг илғор ва мукаммал
бўлганлиги боис нафақат Араб халифалиги ҳудудида, балки бутун жаҳонда
бир неча асрлар давомида дунё илмининг ривожланиш йўлини
белгилаб
берди.
Араб тилининг ислом дини қабўл қилинган барча мамлакатларда
давлат тили сифатида жорий этилиши бир томондан ноқулайлик туғдирган
бўлса, иккинчи томондан ушбу мамлакатларда яшаган илм аҳлининг араб
тилиги таржима қилинган грек фалсафаси ва илмидан баҳраманд бўлиш
имконини яратди. Бу даврда Аристоксен (“Гармоника”, “Ритмика”),
Аристотель (“Муаммолар”), Евклид (“Гармоника”, “Канон”), Птоломей
(“Гармоника”) ва бошқа муаллифларининг асарлари
араб тилига таржима
қилинган эди. Ушбу асарларнинг танқидий ўрганилиши натижасида ИХ-ХИ
асрлар давомида Ўрта Осиёнинг буюк олимлари – Форобий, Ибн Сино, ал-
108
Хоразмийлар томонидан ўз даврининг мукаммал мусиқа назарияси ишлаб
чиқилди.
Бу асарларга юз йиллар давомида Ғарб ва Шарқ мусиқашунослари
энг мукаммал манба сифатида мурожаат этдилар. Ўша даврларда мусиқа
илми математика илмининг таркибий қисми сифатида қабўл қилинган эди.
Ана шу даврдан бошланган мусиқа илми ХII
аср бошларида Фахруддин ар-
Розий (“Илмлар мажмуаси”нинг бир бўлими мусиқага бағишланган), ХIII
асрда Сафиуддин Урмавий “Рисолатун аш Шарафия” ва “Китоб ул адвор”),
ХIV асрда эронлик олимлар аш-Шерозий ва ал-Амули,
ХV асрда
Абдураҳмон Жомий (“Мусиқа ҳақида китоб), ал-Ҳусайний, Абдулқодир
Мароғий, ХVI-ХVII асрларда бухоролик Кавкабий ва Дарвиш Алиларнинг
асарлари билан янада бойитилди.
Do'stlaringiz bilan baham: