88
ҳақида ёзиб ўтган. Унинг “Алқонун фит-тиб”, “Китоб ул шифо”,
“Донишнома” каби қатор асарларида мусиқанинг эститек аҳамияти ва
таъсир кучига, айрим руҳий касалликларни мусиқа
воситаси билан
шифолаш усулларини ўз амалиётида исботлаб берди.
Тарих зар варақларига назар соладиган бўлсак улуғ бобомиз Амир
Темур даврида ҳам маданият ва санъат гуркираб ривожланган. Амир Темур
ўз тўзукларида 10-тоифа хунар-санъат эгаларидир. Уларни давлатхонага
келтириб ўрдада ўринлари белгиланган. Ёзма манбааларда яна шу дарнинг
йирик
бастакор Сайфитдин Найи, Қутби Найи ,Саид Юсуф (қўбўз)
Дарвишбек каби мусиқа соҳасида машхур бўлган санъаткорлар қаламга
олинади.
Улуғбек вафотидан сўнг санъатдаги ривожланиш даври Ҳиротга
кўчди. Бунинг бавосита раҳбарлигада улуғ бобомиз Алишер Навоий турди,
подшоҳ ва шоир Хусайн Бойқаро хомийлик қилди. Навоий бутун
Мовроуннаҳр, Хуросон санъат ва адабиёт аҳлининг сарбони бўлиб янги
тараққиёт поғонасига олиб чиқди. Шу давр ичида ўзбек халқининг мусиқа
маданияти юксак чўққига кўтарилди. Янги куйлар, қўшиқлар, мусиқа
назариясига оид асарлар майдонга келди, талантли созандалар, бастакорлар,
ҳофизлар етишиб чиқди.
Ўтмишда нота ёзуви бўлмаганлиги сабабли оғиздан-оғизга ўтиб
келган мавжуд халқ мумтоз куй ва қўшиқлари
эндиликда нотага олинган
бўлиб, бу хайрли ишни В.А.Успенский, Е.Е.Рамоновская, И.Акбаров,
М,Юсупов, академик Ю.Ражабий сингари алломалар амалга оширдилар. Бу
борада айниқса устоз Юнус Ражабийнинг хизматлари беқиёсдир.
Натижада “ Ўзбек халқ мусиқаси”,”Шашмақом”, “Хоразм мақомлари”
сингари кўплаб мусиқий тўпламлар дунёга келди ва халқимизнинг чинакам
маънавий бойлигига айланди.
Ўлкамизда мусиқий меросимизнинг ажиралмас қисми бўлмиш
хофизлик азалдан муқаддас саналган. Ислом оламида муқаддас китобимиз
бўлмиш “Қуръон” оятларни дилга жо қилиб унинг зебу-забарлари билан
ёддан ижро этган алломаларни “Ҳофизи Қуръон” деб юритганлар.
“Ҳофиз” арабча сўз бўлиб,”ёдда сақламоқ” маънгосини англатади.
Ҳофиз-оллоҳнинг 99 исмларидан бири деб ҳам таърифланади.
Мумтоз
ҳофизларимиз исломий билимлардан ҳам бадиий шеъриятдан ҳабардор
бўлганлар.Шунинг учун ҳам улар ижро этган қўшиқлар ниҳоят таъсирчан
бўлиб, тингловчиларни ўзига ром эта олган.Мумтоз шоирларимизнинг
беқиёс маънога эга бўлган ғазалларни
куйга солиб, ижро этган қўшиқлари
учун “Ҳофиз” деган номга мушарраф бўлишлари ҳам қандайдир рамзий
маъно касб этиши табиийдир.
89
Ўзбек халқ мусиқасининг жанрларига асосланиб яратилган
асарларни ижро этувчилар қадимда турлича номланган: хонанда,ҳофиз,
ашулачи, қўшиқчи, яллачи, катта вашуцлачи, лапарчи, талқинчи, мақомхон,
савтхон, бахши ,шоир, зокир, муғанний, мутриб, йировчи, гўянда,
сингарилар.
Ўтмишда ҳофизларимиз “Шками” йўлида ижро этганлар. Бу йўлджа
ижро этиш ғоят мураккаб бўлиб,
шинавандалар томонидан жуда
қадрланган. Бизнинг давримизга келиб хам бу ҳайрли ишлар давом этмоқда.
Машхур хофиз ва бастакор Фаттоҳхон Мамадалев “Насруллоий”
мусиқа йўлларига сўз солиб унинг талқинчасини , уфорисини,
соқийномасини яратди.
Шу ўринда айтиш лозимки қўшиқчилик санъатимиз ривожна ўзбек
бастакорлари ва созандалари ўзлариниг ўлкан хиссаларини қўшиб
келмоқдалар. Ю.Ражабий, Т.Жалилов, И. Икромов, С.Калонов, К.Жабборов,
Фаҳриддин Содиқов, А. Исмоиловлар сингари 100лаб бастакорлар яратган
қўшиқлар ва куйлар халқ мулкига айланиб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: